Қуёш панелларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тасдиқланди
“Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини кластер усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Фармацевтика учун айрим хомашё ва ускуна турлари божхона божидан озод қилинди
Тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари, технологик ва лаборатория ускуналари ва бошқалар рўйхати 500 номланишни ўз ичига олади.
Солиқ текширувлари ва уларнинг ўтказилишига сабаб бўлувчи омиллар
Бугунги кунда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши мумкин.
Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларга ўқитадиган ташкилотлар субсидиялар олади
Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Хусусий секторда ишловчи бўлажак оналарга нафақа тўланади
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қайси туманлар олис ҳисобланади
Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.
1 январдан пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгаради
Президент томонидан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди.
Текширувлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низом тадбиркорлик субъектларига қандай афзалликлар беради
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Президентнинг 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон қарори билан жорий этилган.
Туристларни вақтинча рўйхатга олиш соддалаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 сентябрь куни мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
IT-мутахассислар виза учун қандай тавсия оладилар
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсиялар бериш тартиби тасдиқланди.
Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби ўзгартирилмоқда
Эндиликда божхона қийматини ҳисоблаш учун муқобил манбалар сифатида расмий нашр этилган маълумотномалар, бюллетенлар, биржа котировкалари, ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчилар томонидан белгиланган нархлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланиш мумкин.
Бепул юриш имтиёзи – ЯИДХП орқали
Айрим тоифадаги фуқаролар ҳудудий транспорт бошқармаларида шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш имтиёзини олишлари мумкин.
Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича Бош режа тасдиқланди
2024 йилга қадар пойтахтни яшиллик даражасини 30%га етказиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат айланиши қандай мақбуллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" қоғозбозликни қисқартиришни назарда тутади. ДСҚда идора мутахассисларининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди, унда ушбу вазифани ҳал қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиби белгиланди
Сертификатлаштириш учун ариза берувчи электрон ариза ва керакли ҳужжатларни ДБҚнинг “Ягона дарча” тизими орқали сертификатлаштириш органига юбориши лозим.
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун дори воситалари рўйхати кенгайтирилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги орфан дори воситалари рўйхатини янгилади.
Қуёш ва шамол электр станцияларини харид қилганлик учун компенсация тўланади
Шунингдек, қуёш, шамол электр станциялари ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва кичик ГЭСлар рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 3 йил давомида фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.
Тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгартирилди
Эндиликда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.
Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Мажлисда Ўзбекистон Давлат бюджетининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси, пенсия таъминотидаги ўзгартиришлар, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонунлар ва бошқалар муҳокама қилинди.
Крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга ижарага берилади
Президент томонидан деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида – амалга оширилаётган ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.
Молиявий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талаблар тасдиқланди
Хусусан, микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг молиявий хизматлар кўрсатиш шартномаларининг матни истеъмолчилар тушуниши учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши лозим.
Давлат органида коррупцион хавф-хатарни қандай аниқлашади
Давлат органлари, унитар корхоналар ва давлат улуши бор ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Услубиёти тасдиқланди.
Транзит декларациясини қандай расмийлаштириш лозим
Транзит декларациясини тўлдириш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш "Е-Tranzit" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг вазифалари белгиланди
Жамғарманинг устав капитали инвесторлар билан лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган қўшимча инвестицияларни ҳисобга олиб, босқичма-босқич 1 млрд АҚШ долларига етказилади.
Асосий ставка - йиллик 15%
Марказий банк бошқаруви 2022 йил 8 сентябрда асосий ставкани аввалги даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар соддалаштирилмоқда
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга божхона йиғимлари, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини декларация қилиш, чет эл фуқаролари учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти ва бошқаларга оид ўзгартиришлар киритилди.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.