Оилавий тадбиркорликни молиялаштиришга – 300 млн АҚШ доллари
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Агробанк» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банкига маблағлар ажратмоқда.
Ёш болали ходималар учун қўшимча таътил ҳақидаги саволларга 9 та жавоб
Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили тўрт календарь кундан кам бўлмаган давомийликда ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 15% даражада сақланиб қолди
Қарор Марказий банк Бошқарувининг 26 январдаги йиғилишида қабул қилинди.
Ижро хокимияти органлари ходимлари қисқармоқда
Вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялардаги жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 56 573 штат бирлигини ташкил этади.
Кейинчалик ишдан бўшатиш шарти билан таътил қандай тақдим қилинади
Ходим 8 ой-у 14 кун ишлагандан сўнг, кейинчалик ишдан бўшатиш шарти билан меҳнат таътилини тақдим қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Ушбу тартиб-таомилни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? Ходим таътилининг умумий давомийлиги – 24 календарь кун.
Давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар маҳаллаларни ривожлантиришга йўналтирилади
Айрим давлат мулки объектларини ижарага бериш учун аукционга қўйилганда ижара муддати уч йил этиб белгиланади ва уч йилга узайтирилиши мумкин.
Савдо-саноат палатасининг вазифалари кенгайтирилди
Шунингдек, микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига аъзолик ва кириш бадалларини тўламасдан қабул қилинади ва Палата хизматларидан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Тошкент шаҳрида когенераторлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда
Пойтахт аҳолисини қўшимча иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш учун бир қатор тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишга қарор қилинди.
ОТМ томонидан юборилган битирувчини ишдан бўшатиш мумкинми
Компанияда ОТМ томонидан ўқишни «грант асосида» битиргандан сўнг юборилган битирувчи ишлайди. Ўз мажбуриятларини ёмон бажаради, меҳнат интизомини бузади – ишга кечикади, иш вақти тугашидан олдин кетади. Биз унга интизомий жазо қўллашимиз ёки ишдан бўшатишимиз мумкинми?
ОИВ инфекциясига қарши курашиш учун – 120 млрд сўм ва $54 млн йўналтирилади
Маблағлар тест-тизимлари ва ретровирусга қарши воситаларни харид қилиш, ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг туманлараро диагностика лабораториялари мутахассисларининг билим ва кўникмаларини оширишга йўналтирилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳокимлар айрим ваколатлардан маҳрум бўлишмоқда
Шунингдек, активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баравари миқдоридан кўп бўлган МЧЖлар учун ҳар йилги ташқи аудиторлик текширувидан ўтиш мажбурияти бекор қилинмоқда.
Ички ишлар органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади
ИИВ ва унинг худудий тузилмаларида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади.
Фтизиатрия ва пульмонология хизмати қандай ривожлантирилади
2023–2026 йилларда латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сонини ошириш, туберкулёз микробактериясининг айрим дори воситаларига резистентлигини аниқловчи ген-молекуляр ташхислаш қамровини кенгайтириш кўзда тутилган.
Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоларига қўшимча талаблар ўрнатилмоқда
Давлат улуши бор МЧЖларнинг кузатув кенгашларида камида бир нафар мустақил аъзоси бўлиши лозим.
Янги иш бошлаган ёш шифокорларга 1 млн сўмгача устамалар тўланади
Маблағлар Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилади.
Ўриндошлар қонунчиликка мувофиқ ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказилади
Яқинда нашр этилган «Ўриндошлар билан қайси меҳнат шартномалари ЯММТда рўйхатдан ўтказилиши керак» мақоласида ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси вакили ўриндошлар билан меҳнат шартномаларига нисбатан ЯММТ тизимида қандай ёндашувлар борлигини тушунтирган эди. Амалиёт ва қонунчилик билан қарама-қаршиликлар юзага келмаслиги учун ушбу тизимни қайси йўналишда такомиллаштириш зарур?
Айрим тоифадаги ишлар судлардан бошқа органларга берилади
Шунингдек, “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Ихтисослашган прокурорлар корпуси вазифаси белгиланмоқда
Шунингдек Олий суд таркибий тузилмаси такомиллаштирилмоқда.
Меҳнат муҳофазаси бўйича қайта аттестациялашда нимани ҳисобга олиш керак
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни ўқитиш ва текширишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий қоидалар талабларига мувофиқ корхона текширув ташкил қилди, аммо ундан ҳамма ходимлар ҳам ўта олмади. Агар ходим текширув пайтида қониқарсиз билимларни кўрсатган бўлса, у 2 ҳафтадан кечиктирмай қайта аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
Тўқимачилик тармоғини ривожлантириш учун – $200 млн
Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк ташкил этилади.
Инвестиция дастурлари мониторинги онлайн амалга оширилади
Инвестдастурнинг ижроси бўйича маълумот ҳар ойда Президент Администрациясига киритилиши лозим.
“Тошкент иссиқлик маркази” ДУК қайта ташкил этилади
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ “Тошкент иссиқлик маркази”нинг ҳуқуқий вориси бўлади ва АЖга Тошкент шаҳрида аҳолига ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун ўз вақтида сифатли иссиқлик энергиясини узатиш вазифаси юкланади.
Ишдан бўшатилаётганда электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма бериш керакми
Ходим 2022 йилда биринчи бор ишга жойлашганлиги сабабли унда фақат электрон меҳнат дафтарчаси мавжуд. Иш берувчи ишдан бўшатилган куни унга электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма беришга мажбурми? Агар ходим охирги иш кунида ишга келмаган бўлса, унга кўчирмани почта ёки электрон алоқа воситалари орқали юбориш мумкинми?
Микромолия ташкилотлари активларининг мезонлари белгиланди
Улар “стандарт”, “субстандарт”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларга таснифланади.
Давлат хизматчиларининг меҳнат шартномаларига талаблар белгиланди
21 та мажбурий ва 9 та қўшимча шартлар рўйхати белгиланмоқда.
Ходимни меҳнат шартидаги қандай ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш керак
Иш берувчи ходимни нафақат алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида, балки унинг кейинги ишига таъсир қиладиган баъзи ўзгаришлар ҳақида ҳам олдиндан огоҳлантириши шарт.
Ҳоким ўринбосарлари Дипломатик академияда малака оширади
Ўқиш муддати 5 кундан 1 йилгача этиб белгиланган.
Микрофирмаларда меҳнат муносабатлари қандай тартибга солинади
Янги МК микрофирма иш берувчиларининг ҳаётини анча соддалаштиради. Улар учун меҳнат муносабатларининг айрим масалаларида махсус қоидалар жорий этилади – меҳнат шартномасини тузишдан бошлаб ва уни бекор қилишгача.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.