
Алкоголли маҳсулотлар улгуржи савдоси: соф тушумдан 5% – Жамғармага
Алкоголли маҳсулотлар улгуржи савдо корхоналари соф тушумидан 5% миқдоридаги ажратмаларни ҳар ойда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказишлари керак. Жамғарма тармоқнинг янги ишлаб чиқариш ва илмий лойиҳаларини молиялаштиради

Туризм ва болалар озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонунлар тўғридан-тўғри амал қилади
2019 йил 2 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ломбард раҳбари учун стаж – 2 йил
Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Нотариал ҳаракатлар ёзувларида нималар қайд этилиши керак
Тўртта нотариал ҳаракат учун аудио ва видеоёзувларни қайд этиш, шунингдек бундай электрон файлларни сақлаш қоидалари белгиланди

Техник кўрикдан ўтказилмаган автотранспорт ҳисобдан чиқарилаётганда жарима солинмайди
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳар бир туман ва шаҳарда маданият маркази бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

Фуқаролар йиғинлари ҳомийлик хайрияларини қандай сарфлайдилар
Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

Бухорода Туркия Соғлиқ билимлари университети филиали очилади
1903 йилда ташкил этилган мазкур университет – Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири

«Нукус-фарм» ЭИЗ чегаралари кенгайтирилди
Унга тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган майдони 42,29 гектардан иборат бўш турган ер участкалари киритилди

ИИВ геном маълумотларнинг миллий маълумотлар базасини яратишни таклиф этмоқда
ҚҲТБТ порталида Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси эълон қилинди

Тошкентнинг айрим туманларида совуқ сув ўчирилади
Профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан «Сувсоз» ДУК водопровод тармоқларида совуқ сув вақтинча бўлмаслиги ва босими пасайиши ҳақида маълум қилади

Чирчиқ пединститутида янги йўналишлар очилади
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Гўшт ва сут узлуксиз ва барқарор нархларда етказиб берилади
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди

1 апрель: қонунчиликдаги асосий янгиликлар
Рухсат бериш тартиб-таомиллари, текширишлар, лицензиялаштириш ва экспорт билан боғлиқ бизнес янгиликлари, шунингдек тиббиёт, туризм, тўқимачилик саноати ва бошқа соҳалар ҳақида шарҳимизда сўз юритамиз

Мобиль қурилмалар рўйхатдан ўтказилади
2019 йил 1 апрелдан уларни ҳисобга олиш тизими жорий этилади, дея хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Иқтидорли болаларга – мактаб формаси, ўқув қуроллари, адабиётлар ва саёҳатлар
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Хорижда таълим олиш шакли диплом тан олинишига таъсир кўрсатмайди
Ҳукумат хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистонда амалда мавжуд бўлган таълим шаклига мувофиқ келмаганда тан олинмаслиги ҳақидаги талабни бекор қилди

Такси бозорида катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда
Якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсата оладилар. Ушбу соҳадаги юридик шахслар аэропортлар, вокзаллар, автостанциялар ва савдо марказларига қарашли автомобилларнинг тўхташ жойларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Такси операторлари учун янги қоидалар белгиланади

Экспорт қийматини назорат қилиш тўғрисидаги лойиҳа қайси босқичда?
Март ойининг бошида ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинадиган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг контракт қийматини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган эди

Қорамол боши устидан ветеринария назорати кучайтирилади
Президентнинг 28.03.2019 йилдаги ПФ–5696-сон Фармони ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган

Ўсмир қамоққа ташланмай, жамият орасида тарбияланади
Пойтахтнинг Чилонзор туманида «Одил судлов доирасидан чиқариш ва тикловчи чораларни қўллаш» лойиҳаси ишга туширилди

Солиқлар билан қанчалик тез ва осон танишиб чиқиш мумкин
Бунда «Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизимига киритилган «Солиқ навигатори» ёрдам беради

100 млн сўмдан ошган суммадаги товарлар сотиб олинганда тадбиркор ЯСТ тўлашга ўтказилади
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ТошПТИнинг Нукус филиали халқаро магистратура ва ординатурани ишга туширади
Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Корё университети (Корея Республикаси) иштирокида ташкил этилаётган факультет 2019/2020 ўқув йилидан ўз ишини бошлайди

Ким профилактика инспекторининг ёрдамчиси бўлади
Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

«Мир» – Ўзбекистонда, Uzсard – Россияда
Халқаро молия-банк форуми доирасида Uzcard-«Мир» кобейжинг карталарини чиқариш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар берди ўз сайтида Ягона умумреспублика процессинг маркази

Электр энергетика тармоғини бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда
Президентнинг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ қайта ташкил этилди

Фойда солиғи. Барчаси ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот ҳақида
«Норма» ПРМ Н. Мадраимованинг 12-13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига таклиф қилади

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.

Ижтимоий шартнома қандай тузилади
Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.

Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади
Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.

Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади
Унинг мақсадларидан бири адолатли солиққа тортишдир.

Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади
Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади