Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди
Дастурнинг асосий йўналишлари аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш, маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш ва бошқа йўналишлардан иборат.
Ноқишлоқ ерлар хусусий мулкка берилади
Президент Шавкат Мирзиёев ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Техник тартибга солиш соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилади
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.
ХТЙни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди
МДҲ иштирокчи-давлатларининг ҳудудидан ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини келишилган ҳолда ривожлантириш тўғрисидаги битим 9 та мамлакат томонидан имзоланди.
Ҳудудларда мактабгача таълимни ривожлантиришга – $100 млн
Ушбу маблағлар қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
Бир қатор импорт қилинадиган товарлар давлат харидларига қўйилди
Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди
У билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланадилар.
Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш: ислоҳотларнинг янги босқичи
Давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш, хусусийлаштириш, шунингдек иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш таркибий тузилмаларни қайта ташкил этишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади.
$124 млн – кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш учун
Имтиёзли қарз Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси томонидан ажратилади.
Қачон ходим рози бўлсада, уни таътилдан чақириб олиш мумкин эмас
Чақириб олиш - йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилида бўлган ходим меҳнатига зудлик билан зарурат туғилганда учрайдиган, жуда кенг тарқалган вазият.
Тўлов хизматлари соҳасининг норматив базасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Тошкентда «Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсири» форуми бўлиб ўтди.
Ижро интизоми кучайтирилади
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш тартиби еттита босқичдан таркиб топади.
Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш комплекси ташкил этилади
Комплексни ташкил этиш учун Фарғона вилояти Учкўприк туманида 15 га ер майдони ажратилади.
Қарзлар ҳисобидан 1 000 та тез ёрдам машинаси харид қилинади
Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирлари Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида амалга оширилади.
Сайлов комиссиясининг қарорлари устидан берилган шикоятлар судлар томонидан кўриб чиқилади
Уларни номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар бериши мумкин.
"Баркамол авлод" болалар мактабларида нима ўзгаради
Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.
Бухорода санъат қандай ривожлантирилади
Ташкил этилаётган Бухоро маданият саройининг вазифаси - ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъати, ўзбек халқининг бой маънавий меросини ривожлантириш ва тарғиб қилиш.
"Орол артемия саноати" зонаси Дирекциясининг вазифалари белгиланди
Улар орасида - Орол денгизи акваториясида артемия цисталарини асраб-авайлаш, артемия цисталарини ноқонуний ва браконьерлик йўли билан йиғишнинг олдини олиш учун қирғоқни қўриқлашни ташкил этиш.
Қандай илмий ташкилотлар Давлат бюджетидан молиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси “Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Банклар томонидан инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш қандай режалаштирилмоқда
Марказий банк томонидан Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкка ва қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.
Гематология ва онкология соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилади
Президент томонидан 27 май куни «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Андижон вилоятида махсус саноат зонаси ташкил этилади
Ушбу зонада 30 йил мобайнида махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади.
Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади
Алиментни, масалан, касаллик варақаси ва моддий ёрдамдан ҳисоблаб чиқариш зарурми?
Банкларда ички аудит қандай ўтказилади
Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишда Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг Банкларда ички аудитга оид тамойиллари ўрганиб чиқилди.
Мактабгача таълим вазирлиги тизими кенгайтирилди
Мактабгача таълимга оид бир қатор НҲҲларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Бу йил саноат ярмаркалари қаерда ўтказилади
2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш жадвали Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган.
Айрим аҳоли пунктлари номлари тасдиқланди
Халқ депутатлари Самарканд вилоят Кенгаши айрим аҳоли пунктларини номларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди.
1 июндан бошлаб нима ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
Чора минтақаларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Педагогларнинг узлуксиз касбий ривожланиш тизими жорий этилмоқда
Унинг вазифаси – менежерлар, педагоглар ва мутахассисларнинг кўникма ва малакаларини доимий янгилаш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ касбий тайёргарлик.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Давлат харидлари тизими такомиллаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса