Аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ва бошқалар уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш - миллий даражада
Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Суғурталовчилар мижозларини текшириш қатъийлаштирилади
Юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш жорий этилади.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади
Айрим давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади, улар ҳисобидан марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилади.
Автотранспорт соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими ўзгартирилди
Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимларининг касбий маҳорати уч йилда бир марта баҳоланади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарув тузилмаси ўзгартирилди
Инвестициялар соҳаси тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Кон-металлургия саноати қандай ривожлантирилади
Уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар орасида - Мис саноати кластерини ташкил этиш, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш.
Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади
Президентнинг қарори билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди
Ўзбекистон ва Венгрия савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиради.
Идоравий НҲҲни қабул қилиш қоидалари ўзгарди
Хусусан, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президентнинг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан уларни қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги лозим.
Почта ходимлари ҳар йили қайта тайёрлашдан ўтадилар
Ўқитиш дастури жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича замонавий техника, усуллар ва йўналишларда хабардорлигини оширишга йўналтирилган.
Ким МБ базасидан банклардаги ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар олиши мумкин
Қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан банклардаги ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар олиши мумкин бўлган органлар белгиланди.
Давлат НТМни қандай қўллаб-қувватлайди
Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари рағбатлантирилади
Олтин медаль учун $200 000, кумуш медаль учун - $100 000, бронза медаль учун - $50 000 бир марталик пул мукофоти тўланади.
Тошкентда янги университет ташкил этилади
Президент томонидан 23 июнь куни «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади
2021 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади.
«Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш учун $100 млн ажратилади
Шунингдек Андижон вилоятидаги тадбиркорларга молиявий кўмак кўрсатилади.
"Турбай" конлари бўйича лойиҳанинг ТИА тасдиқланди
$132 425,4 минг суммадаги инвестиция лойиҳаси 2024 йилдан бошлаб йилига таркибида олтин бўлган 2 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олишга йўналтирилган.
"E-qaror" электрон тизими жорий этилади
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш 1 июлдан бошлаб "E-qaror" электрон тизими орқали амалга оширилади.
Бизнесга ўқитиш учун кредитлар қандай ажратилади
Тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70%и давлат томонидан компенсация қилинади, битирувчиларга эса бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.
Янги сонларда ўқинг
- 2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
- Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин
- Ижаранинг энг кам ставкалари: 2025 йилда қўллаш тартиби
- Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ундирувлар иш ҳақидан ундирувлар қандай ушлаб қолинади
- МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш учун трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак
- Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
- Меҳнат муҳофазасини ташкил этишда кўп учрайдиган хатолар
- Чет элда ишлаган эди...
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганида барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланиши
- Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда мустаҳкамлаб қўйилди