Унинг вазифалари орасида – таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграциялаш, ўқувчи ва талабаларни ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш, нефть ва газ соҳаси учун мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш бор.
Қорақалпоғистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш фаолияти кенгайтирилади
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими жорий этилади, болалар санаторийси, тиббиёт марказлари, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Хусусий нотариал фаолияти: қоидалар ва амалга ошириш тартиби
Ҳукумат томонидан хусусий нотариал фаолиятни тартибга солишга йўналтирилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин
Автотранспортни бошқариш учун ишончномалар электрон шаклда расмийлаштирилади, фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Нукусда технопарк ташкил этилади
Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш «Нукус» технопарки фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ходимларини махсус жамғарма рағбатлантиради
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг функция ва вазифаларини белгилайдиган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди
Унинг вазифаларидан бири - инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш.
Пахта ҳосилдорлигини оширганлик учун субсидия берилади
Тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўм субсидия берилади.
Нодавлат спорт-таълим муассасаларини қандай қўллаб-қувватлашади
Белгиланган чоралар орасида - совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларни ижара тўловларисиз тақдим этиш бор.
Қурбон ҳайити 9 июлда нишонланади
Президент томонидан “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича чоралар тасдиқланди
2026 йил Италияда бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёргарлиги бошланди. Бунга ҳар йили 15 млрд сўм ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурсларига янги тарифлар белгиланди
Бюджет ташкилотлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқа юридик шахслар учун газ ва электр энергиянинг нархлари оширилмоқда.
Ижтимоий ёрдам комплекс асосда кўрсатилади
Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни жорий қилиш бўйича республика штаби ташкил этилади. Унинг вазифалари орасида - оилаларни иқтисодий ночор аҳволдан чиқариш ва меҳнат орқали барқарор даромад манбаи билан таъминлаш чораларини кўриш бор.
Жазони ўтаб бўлган фуқаролар моддий қўллаб-қувватланади
Туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигидаги идоралараро доимий комиссиялар собиқ маҳбусларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини молиялаштиришга маблағлар ажратади.
Ер муносабатларида нималар ўзгарди
Ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
«Ватан таянчи» Жамғармасининг маблағлари нимага сарфланади
Жамғарма Президентнинг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарори билан ташкил этилган.
Автомобилларни ТКдан ўтказиш муддатлари қайта кўриб чиқилди
Энди енгил автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатнома олиш шарт эмас, олд ён ойналари тусини ўзгартириш учун тўлов миқдори белгиланди.
Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш соддалаштирилди
Франшизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.
Маҳаллий ОАВни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланди
Уларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади, энг яхши материалларни кенг жамоатчилик томонидан аниқлаш учун электрон платформа ишга туширилади, даврий босма нашрларга обуна учун кешбэк жорий этилади.
Низомий номидаги ТДПУга молиявий мустақиллик берилади
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан камида 15 нафар малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади, шунингдек халқаро эътироф этилган ОТМлар билан ҳамкорликда камида 3 та қўшма таълим дастури ташкил этилади.
Янги сонларда ўқинг
- Ўзэнергоинспекция нима учун жарима солади
- Ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби
- «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
- Текинга олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
- Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Иш ҳақи қандай тўланади
- Болалар масалалари бўйича миллий комиссия вазифалари қайта кўриб чиқилди