Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
26.01.21

Ҳосилдор ер майдонлари маркировкаланади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш тартибини белгилади.

26.01.21

ТИВ ҳузуридаги Таржимонлар бюроси тузилмасига ўзгартиришлар киритилади

Бюронинг бошқарув ходимларига нисбатан ТИВ марказий аппаратида тегишли лавозимлар учун белгиланган иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

25.01.21

172 та маданият объекти тадбиркорларга берилади

Объектлар маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

25.01.21

ДБҚ кинология хизмати такомиллаштирилади

Бошқалар қаторида наслчилик ишларини самарали олиб боришни назарда тутадиган божхона органларининг кинология хизмати концепцияси тасдиқланди

25.01.21

Судьяларга пенсия тайинлаш тартиби ўзгартирилди

Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

25.01.21

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманининг юрисдикция ҳудуди белгиланди

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгартирилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилади.

23.01.21

Ўрмон хўжалиги соҳаси қайта ташкил этилади

Президент томонидан 21 январь куни «Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

23.01.21

Давлат бошқаруви академиясини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди

Коронавирус пандемияси бўйича кўрилган карантин чора-тадбирлари сабабли 2020/2021 ўқув йили учун магистратура ва қайта тайёрлаш курсларига қабул амалга оширилмаган.

23.01.21

Маданий фаолият қонунда қайд этилди

Аввал маданий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар қатор қонунлар, Президентнинг фармонлари ва қарорлари ҳамда қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган.

23.01.21

2020 йилда нақд пул айланмаси қанча бўлган

Марказий банк ўтган йил якунлари бўйича мамлакатдаги нақд пул муомаласи тўғрисидаги таҳлилий шарҳни эълон қилди.

23.01.21

МБ қайта молиялаштириш ставкаси ўзгартирилмади

Марказий банк Бошқаруви 2021 йил 21 январда асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

22.01.21

Қандай шартларда бухгалтер ўзини ўзи банд қилган бўлиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади. Бу бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари ва аудиторларга қанчалик фойдали бўлиши мумкин?

22.01.21

Япония Ўзбекистон вакилларининг ўқиши учун грант ажратди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

21.01.21

2021 йилда нималарни амалга ошириш режалаштирилмоқда

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди.

21.01.21

МҲХСга ўтишда тадбиркорларни қандай тарзда қўллаб-қувватлаш таклиф этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартларига ўтишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун чиқарилди.

21.01.21

Тиббиёт муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.

21.01.21

Тошкентда доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи қандай ўзгаради

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

21.01.21

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг вазифалари белгиланди

Улар орасида - соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи муассасалар фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, ўқув жараёнини масофадан ўқитиш ва телемедицина услубларини унга татбиқ этган ҳолда ташкил этиш.

20.01.21

Қачон ходим вақтинча бошқа ишга ўтказишни талаб қилишга ҳақли

Ишлаб чиқариш цехида ишлайдиган ҳомиладор ходима «декрет»га чиққунига қадар енгилроқ ишга ўтказишни талаб қилаяпти. Бироқ корхонада бундай бўш лавозимлар мавжуд эмас. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

20.01.21

Банкларнинг мижозлар билан ўзаро муносабатларда нима ўзгаради

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талабларга қўшимчалар киритилди.

19.01.21

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

У қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши, ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги бўйича статистик кўрсаткичлар асосида аниқланади.

19.01.21

Депутатларнинг дахлсизлиги, шахсга доир маълумотлар ва давлат харидлари

Ушбу ва бошқа соҳаларни тартибга солувчи айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

19.01.21

Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун янги санкциялар жорий этилди

МЖТК ва ЖК жарималар, мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари, озодликдан маҳрум қилишни назарда тутувчи тегишли моддалар билан тўлдирилди.

19.01.21

Асосий восита “топилди” – қандай ҳисобга олинади?

Цехни инвентарлаш жараёнида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади ва солиқ оқибатлари бўладими?

19.01.21

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқилади

Бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар билан назарда тутилган.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ай­рим то­ифа­да­ги ўқитув­чи­лар ат­тес­та­ци­ядан ўтмай­ди

Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи но­ми­га кре­дит рас­мий­лаш­ти­риш­га тақиқни қан­дай ўрна­ти­ши мум­кин

Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хиз­мат­лар соҳаси­га 3 млн ки­ши жалб қили­на­ди

Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хо­тин-қиз­лар тад­бир­кор­ли­ги им­ти­ёз­ли кре­дит­лар би­лан қўллаб-қув­ват­ла­на­ди

2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Ка­сал­лик­ла­ри бўлган ўқув­чи­лар­га тран­спорт ха­ра­жат­ла­ри тўла­на­ди

Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.

Иж­ти­мо­ий шар­тно­ма қан­дай ту­зи­ла­ди

Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.

Тех­ник рег­ла­мен­тлар қан­дай иш­лаб чиқила­ди

Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.

Қури­лиш май­дон­ла­ри­да­ги чанг учун жа­ри­ма со­ли­на­ди

Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@vLswx: 05.03.25 00:07:42
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG????%2527%2522\'\": 05.03.25 00:07:33
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG'": 05.03.25 00:07:17
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG: 05.03.25 00:07:15
Шарҳлар: 3159
ўқиш