
«GlobUzCard» иши тартибга солинди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2884, 2017 йил 15 май) билан «GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ипотекага уй оламиз: афзалликлар ва камчиликлар
Ипотека кредити асосида уй олиш асосан ёш оилаларни қизиқтиради. Ушбу шарҳда кредитлашнинг мазкур тури билан боғлиқ саволлар ва муаммоларни бирма-бир кўриб чиқамиз

Балиқчилик тармоғи солиқ органлари тасарруфига ўтиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Балиқчилик тармоғи фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун очилди

CLICK тизимидаги тўловлардан энди тадбиркорлар фойдалана олади
CLICK тўлов тизими маъмурияти якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун CLICK мобиль ва интернет-банкинг тизими орқали кенг хизмат турлари учун пластик карталар воситасида тўловни амалга ошириш имконияти очилганини хабар қилди

Пойтахтда касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум ташкил этилди
Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ-2996-сон “Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Иқтисодиёт вазирлигининг янги стратегик вазифалари
Президентнинг 28.04.2017 йилдаги ПҚ–2934-сон Қарори билан Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига стратегик вазифалар ва йўналишларни амалга ошириш вазифаси юкланди ҳамда унинг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси янгиланди

Меҳнат вазирлиги қайта ташкил этилди
Президентнинг 24.05.2017 йилдаги Фармонига биноан Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилмоқда. Идоранинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишларига тузатишлар киритилди, мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги ўрнатилди

Битирувчилар бўйича ЯИТ икки баравар пасайтирилади
Президентнинг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар берди

«Ташаббус-2017» танлови ғолиблари эълон қилинди
Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган «Ташаббус-2017» кўрик-танлови якунлари чиқарилди. «Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида "Torimed Pharm" фармацевтика корхонаси раҳбари Аҳаджон Шукуров ғолиб бўлди. Аҳмад Арабов «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» деб эътироф этилди. Фахриддин Исмоилов «Йилнинг энг яхши фермери» деб эълон қилинди

Ёнғинга қарши хавфсизлик янги даражага чиқади
Президентнинг 23.05.2017 йилдаги қарори билан ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди

Даъво ишлари қандай юритилади. 1-қисм
Ушбу шарҳда – ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга даъво тақдим этиш бўйича муаллифлик тавсиялари берилган

Имтиёз учун ҳуқуқни маълумотнома-ҳисоб-китоб тасдиқлайди
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғи ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қўмитаси халқаро муносабатларни мувофиқлаштиради
Президентнинг 19.05.2017 йилдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси 27 май куни ўтказилади
Сенат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди

Ташлаб қўйилган корхоналарни тугатиш тезроқ амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2017 йилдаги 293-сон қарори билан Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди

Божхона пломбалари қўйиш тартиби ишлаб чиқилди
ҚҲТБТ порталида Давлат божхона қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди

Жиноят кодексининг моддалари такомиллаштирилмоқда
"Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 298-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг изоҳлари

Солиқ кодекси такомиллаштирилади
Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган илмий-амалий конференция «Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида солиқ қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусига бағишланди

Ким валюта тушумини сотиши керак эмас
Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 290-сон қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига қўшимчалар киритилди.

18 та давлат мулки объекти бузилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 291-сон қарори билан сотилиши, бепул фойдаланишга топширилиши ҳамда бузилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Гидроэлектростанциялар "Ўзбекгидроэнерго" АЖга ўтказилди
Президентнинг 18.05.2017 йилдаги Фармони билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди

Депутатларнинг жойлардаги фаолияти – жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмига айланмоқда
Ҳудудлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш, аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш ва уларни ташвишлантираётган масалаларни ҳал этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг ҳар ойда жойларга чиқишлари ташкил этилмоқда

«Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi» имтиҳонлар саналарини эълон қилди
«Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi» МЧЖ Ўзбекистон бухгалтерларни миллий сертификатлаш доирасида имтиҳонларга рўйхатга олиш бошланганлигини эълон қилди. Ушбу материалда – имтиҳонлар саналари, рўйхатдан ўтиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин бўлган ташкилотларнинг боғланиш маълумотлари

Рамазон ойи 27 май кунидан бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади

Суд соҳаси ходимларида қандай мансаб даражалари бўлади?
"Суд ва Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳакида"ги Қонун лойиҳасига шарҳ

Тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтдингизми – имтиёзли кредит учун ҳуқуқни қўлга киритдингиз
Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Талабни ҳисобга олиш нормаларини қайта кўриб чиқиш вақти келди
Ушбу шарҳда – учинчи шахслар билан ҳисобга олишни тақиқловчи норма ҳақида. У кимларга татбиқ этилиши ва қандай муаммолар туғдириши – назария ва амалиётда

Бухгалтерлик курсларида ёзги чегирмалар бўйича ўқиш
Таълим дастурлари бўйича Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ҳамкори ҳисобланадиган «Sultanova TA'LIM» ўқув маркази ёзги акция ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Акция шартларига кўра ёки салмоқли чегирма билан ёхуд бепул ўқиш мумкин

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади