Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун - $150 млн
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилади.
Бизнесни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун сабаблар рўйхатини кенгайтиришни режалаштиришмоқда
ҚҲТБТ порталида муҳокама учун Вазирлар Маҳкамасининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Интеллектуал мулк муҳофазасида нима ўзгарди
Хусусан, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади.
"Jurabek Laboratories" МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган вакциналарни давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилди
"Jurabek Laboratories" МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган "ZF-UZ-VAC 2001" ҳамда "Спутник V" вакциналари, истисно тариқасида, тақдим этилган ҳужжат ҳамда сертификатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ер участкаларидан фойдаланишни бузганлик учун қатъий жавобгарлик жорий қилинди
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш фуқароларга 25 БҲМ, мансабдор шахсларга эса 50 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Президент тадбиркорлар билан мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
"Ишончли ҳамкор" ААТ яратилади
Юридик ва жисмоний шахсларга ушбу тизим орқали солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар, солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотлари ва бошқалар тақдим этилади.
Юк ташувчиларга божхона имтиёзлари тақдим этилди
Чора-тадбирлар автомобиль транспортида юк ташувчи тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилишга йўналтирилган.
Қиймати 5 000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнотлар муомалага чиқарилади
Пул белгиларининг янги намуналари 2021 йил 26 августдан муомалага чиқарилади.
Ўзбекистон Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга қўшилди
Битимнинг мақсади зайтунчилик соҳасига оид миллий ва халқаро қонунчиликни уйғунлаштириш, ахборот алмашинувига кўмаклашишдан иборат.
Олий Мажлис Сенатининг XVIII ялпи мажлиси 26 августда бўлиб ўтади
Бу ҳақдаги қарор 19 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида қабул қилинди.
Сиз Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтери ёки аудитори эканлигингизни қандай тасдиқлаш мумкин
“Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” танловларида иштирок этинг.
Мустақиллик куни байрамида қанча дам олиш кунлари бўлади
Барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, 5 кунлик дам олиш кунлари тақдим этилади.
Давстатқўм ҳисоботларни топшириш муддатларини узайтирди
Улар расмий саналарни нишонлаш ва дам олиш кунларини кўчириш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар туфайли 8 сентябрга қадар узайтирилади.
Таълим кредитлари қандай берилади
Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси қандай фаолиятни амалга оширади
Жамғарма вазифалари жумласига қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини мақсадли маблағлар ҳисобидан стажировка ўташ орқали қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳам киритилди.
Ҳарбий-академик лицейга кирувчилар қатъий тиббий кўрикдан ўтказилади
Номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш учун мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида тиббий комиссиялар тузилади.
Сув объектларининг хавфсизлиги таъминланади
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар оширилади
Президент томонидан 17 август куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Товарни алмаштириш/қайтаришдаги муаммоларни қандай четлаб ўтиш мумкин
«Сотилган товар қайтариб олинмайди» – супермаркетлар ёки кийим-кечак ва пойабзал дўконларида айнан шундай огоҳлантирувчи ёзувларни учратиш мумкин. Бу қонунийми? Бундай вазиятда истеъмолчи қаерга мурожаат қилиши керак?
Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия мосламалари билан таъминланади
2022 йил 1 майга қадар «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси ишга туширилади. У протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситаларига муҳтож бўлган шахсларнинг шаффоф электрон навбат тизимини таъминлайди.
DipIFR ACCA дипломига эга мутахассислар сони ортмоқда
21 июнда бўлиб ўтган АССА аъзолиги доирасида ўтказиладиган имтиҳонларга 182 нафар номзод рўйхатдан ўтган.
Кам таъминланган оилаларга куни узайтирилган гуруҳлар учун тўлов қоплаб берилади
Маблағлар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ажратилади.
Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспорти аукцион орқали сотилади
У Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларига ёпиқ аукционлар ўтказиш орқали сотилади.
МТТдаги инклюзив гуруҳларда қандай таълим берилади
Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш учун чора-тадбирлар тасдиқланди.
Сурхондарё вилоятини ривожлантириш дастурлари тасдиқланди
Улар аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий бизнесни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, бандликни таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини оширишни ўз ичига олади.
ИТИМ олдига қўшимча вазифалар қўйилди
Марказ жойларда мавжуд ресурслар базасини ўрганиш орқали иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
Ҳужжатлар назорат ва ижро интизоми, АКТни жорий этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимлари фаолиятини тартибга солишга йўналтирилган.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.