Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда 2024 йилда бухгалтерия ҳисоби ва аудит қандай ривожланди ва 2025 йилда нималар ўзгаради Чиқиб кетаётган муассисга улушнинг ҳақиқий қийматини тўламаслик оқибатлари Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
17.01.19

Кимлар дипломини нострификация қилмайди

2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш)нинг янги тартиби жорий этилади

17.01.19

Тошкентда давлат мулки ижараси қимматлашди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди

17.01.19

Ишлаб чиқариш корхонасининг ЯСТ ҳисоб-китоби

Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ўзлаштиришга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни ҳам топшириш керак. ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни амалга оширишда ишлаб чиқариш корхонасига «Norma» МЧЖ эксперти маслаҳати ёрдам беради

17.01.19

“Андижон-фарм” ЭИЗ ташкил этилди

Давлатимиз раҳбари 14.01.2019 йилдаги тегишли Фармонни имзолади

17.01.19

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзоларига - имтиёзлар

Президентнинг 16.01.2019 йилдаги “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида” ПҚ-4118-сон қарори қабул қилинди

17.01.19

Сертификатлаштирилмаган товарларни қаердан олиб кириш мумкин

«Ўзстандарт» агентлиги ILAC ва IAF тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг рўйхатларини эълон қилди. Ушбу ахборот айрим товарларни сертификатлаштирмай олиб киришлари мумкин бўлган тадбиркорлар учун мўлжалланган

16.01.19

«Кириш» йиғимини виртуал терминаллар орқали тўлаш мумкин

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

16.01.19

Валюта бойликларининг қонунга хилоф айланмаси учун қанча йил “беришади”

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тузатишлар киритилди

16.01.19

100 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилади

Олий Мажлис Сенати 2019 йил 15 январда юз минг сўмлик номиналдаги банкнота намунаси ва дизайнини маъқуллади

16.01.19

Жиноят иши иштирокчиларининг хавфсизлиги қандай таъминланади

14.01.2019 йилдаги «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–515-сон Қонун эълон қилинди

16.01.19

Қайси чек ҳисобварақ-фактура ўрнини босади?

Долзарб мавзу ечимига доир фикримизни эътиборингизга ҳавола этамиз

16.01.19

Коллеж ва лицейларда психолог штатлари оширилади

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланди (рўйхат рақами 3119, 11.01.2019 й.)

16.01.19

Мактабнинг кузатув кенгашига кимлар киради

Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3118, 11.01.2019 й.).

15.01.19

Давлат рақобат қўмитаси ўрнига учта идора ташкил этилди

Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш бошланди

15.01.19

Контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувларни мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади

Президентнинг 10.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-4105-сон қарори қабул қилинди

15.01.19

Корпоратив карта орқали ҳисоблашиш: ҳисобот ҳужжатлари рўйхатига тузатиш киритилди

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

15.01.19

Судьяларга пенсия қандай тайинланади ва тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 9.01.2019 йилдаги 11-сон қарори билан судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тасдиқланди

15.01.19

Театр ёки музейга – электрон билет билан

2020 йилга келиб маданият ва спорт муассасаларида блокчейн технологияларини қўллаган ҳолда Билет операцияларининг ягона электрон тизими жорий қилинади

14.01.19

Пенсиялар қандай қилиб қайтадан ҳисоблаб чиқилади

Шарҳимизда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори 8 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача оширилгани муносабати билан пенсиялар қайтадан ҳисоблаб чиқилиши тўғрисидаги расмий тушунтириши ёритилган

14.01.19

Уйлар ва корхоналар жойлашган ер хусусий мулк қилиб олинади

Адлия вазирлиги Президентнинг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилингани ҳақида хабар берди

14.01.19

Тошкентда янги технопарк пайдо бўлади

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш бўйича лойиҳа Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистоннинг Дастурий технологиялар парклари жамияти ўртасидаги келишув асосида амалга оширилмоқда

14.01.19

Фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жарималар оширилди

9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-514-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди

14.01.19

Адвокатларга нисбатан интизомий иш қандай юритилади

Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

14.01.19

ҚҚС касса чекида кўрсатилган бўлиши керак

Бу ҳақда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ўз ҳудудий бошқармаларига юборилган 11.01.2019 йилдаги хатида кўрсатиб ўтилган

14.01.19

Барча жавобларни ДСҚ ходимларидан оласиз

Давлат солиқ қўмитаси қабул қилинган сўнгги ҳужжатлар юзасидан тушунтириш бериш мақсадида семинар ўтказади

14.01.19

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди

Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди. Бу Президентнинг 11.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон Фармонида назарда тутилган

14.01.19

Урбанизация агентлиги ва Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Иккала муассаса Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

2025 йил­да фой­да­ла­нил­ган ер ус­ти ва ер ос­ти сув­ла­ри­нинг нис­ба­ти маъ­лум бўлди

2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.

Элек­трон ти­жо­рат опе­ра­тор­ла­ри­га ян­ги та­лаб­лар ўрна­тил­моқда

2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Дав­лат сир­ла­ри­га ни­ма­лар ки­ра­ди

"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.

Бо­ла­лар боғча­ла­ри­да да­во­мат­ни ав­то­мат­лаш­ти­ра­ди­лар

Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ва­сий­лик ва ҳомий­лик ор­ган­ла­ри қан­дай иш­лай­ди

Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.

Элек­трон меҳнат шар­тно­ма­ла­ри­ни қан­дай рўйхат­дан ўтка­зиш ке­рак

Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.

Биз­нес ва тад­бир­кор­лик олий мак­та­би­нинг ва­зи­фа­ла­ри бел­ги­лан­ди

Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.

"Кам­бағал­лик­дан фа­ро­вон­лик са­ри" дас­ту­ри­да иш­ти­рок эта­ди­ган ну­ро­ний­лар қан­дай рағбат­лан­ти­ри­ла­ди

Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.

Сўнгги шарҳлар

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.

24.09.13
Хамроева Гулчехра Уктамовна: 20.01.25 15:05:19
Gost_cymfulxo : 2021-04-03
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 729
ўқиш