Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТМБнинг йиллик инвентаризациясига қандай тайёрланиш керак Шартномадаги истеъмол ҳажми ошиб кетса, бизнес субъектлари электр энергияси ва газ учун қандай ҳақ тўлайди БҲМС бўйича бухгалтерия баланси қандай тузилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
23.02.16

Хорижий инвесторларга давлат улушини сотувчи АЖлар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 йилдаги 33-сон қарори билан устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатлари тасдиқланди

23.02.16

Маросим хизматлари учун тарифлар ўзгартирилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 28 январдаги 74-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 27 октябрдаги 924-сон «Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритилди

22.02.16

Касалхоналарда овқатланиш учун ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2016 йилдаги 31-сон Қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди

22.02.16

Покистон ва Ўзбекистон: иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўйилмайди

Президентнинг 8.02.2016 йилдаги ПҚ-2486-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2015 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқланди

19.02.16

Сертификатлаштириш органлари текширилади

“Ўзстандарт” агентлиги аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларини, инспекция органларини, метрологик хизматларни, синов ва ўлчов лабораторияларини инспекция назоратидан ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади

19.02.16

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизмати: пенсия саволлар ва жавобларда

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан навбатдаги мавзуга доир тўплам пенсияга чиқишга бағишланади. Унда сиз пенсионерлар ва корхоналар қандай саволларга дуч келишини билиб оласиз

18.02.16

Қимматли қоғозлар махсус комиссия томонидан йўқ қилинади

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг буйруғи билан Ҳужжатли қимматбаҳо қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

18.02.16

ИДХЯП солиқ тўловчини ҳисобга қўйишга ёрдам беради

Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати республика фуқароларига солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) олиш имконини беради

18.02.16

Ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси ҳақида ИДХЯП орқали билиш мумкин

Давлат солиқ қўмитасидан янги хизмат фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси тўғрисида ахборот олиш имконини беради

17.02.16

Россия ОТМга қандай ўқишга кириш мумкин?

Ўзбекистондаги Россия ҳамкорлик ваколатхонаси Россия олий таълим муассасаларида бепул таълим олиш учун конкурсли танлашда иштирок этиш учун рўйхатга олиш бошланганлигини эълон қилди

16.02.16

Ҳар қандай компаниянинг катта сири

Қонуний асосларга эга бўлмай тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олишга жиноий жавобгарлик киритилган. Бу ҳақда – 20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар цикли давомида

16.02.16

Алимент – бу собиқ рафиқангиз учун эмас, балки фарзандингиз учун

Сир эмаски, отаси томонидан фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилишини рад этиб, болаларни ўзи тарбиялайдиган аёллар доим бўлган. Бироқ бу бола ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади ва шунинг учун бундай ҳаракат нафақат мақсадга номувофиқ, балки ноқонуний ҳам

16.02.16

Маънавий-ахлоқий тарбиявий иш рағбатлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 30-сон «Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тегишли органлар ва ташкилотларнинг таклифлари маъқулланди

16.02.16

Ногирон болани махсус муассасага ўтказиш тартиби тасдиқланди

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

15.02.16

Давлат божини ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

15.02.16

Мобиль алоқа операторларидан олинадиган фойда солиғи рентабелликка боғлиқ

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 3.02.2016 йилда 2759-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидалари тасдиқланди

15.02.16

7 март дам олиш куни бўлади

Ўзбекистон Президенти 5 март шанба дам олиш кунини 7 март душанба кунига кўчириш ва 5 март шанба кунини иш куни деб эълон қилиши тўғрисидаги Қарорни имзолади

15.02.16

Фонограмма ҳақида огоҳлантириш зарур. Артистнинг йўқлиги ҳақида ҳам.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзининг 2016 йил 8 февралдаги 757/03-20-сон хати билан умумий овқатланиш корхоналари раҳбарларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида эслатади

15.02.16

Солиқ маслаҳатчиси бўлишга даъвогарлар учун имтиҳон куни эълон қилинди

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун имтиҳон 2016 йил 27 февралда ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ушбу воқеа ҳақидаги ахборот тарқатилди

12.02.16

Хўжалик шартномалари: хулоса бекор қилинди, имзо қўйиш эса қолдирилди

Қонунчиликда турли сабабларга кўра юридик коллизия содир бўлади. Мутлақо яқинда вужудга келган, эҳтимол, ҳали қонун ижодкорлари томонидан эътибор берилмаган уларнинг бирига эътиборни қаратамиз

11.02.16

Ҳакамлик судлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш лозим

Ҳакамлик суди - фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи нодавлат органи.

11.02.16

«Жавоб берамиз!» Маълумот хизмати: энг қизиқарли саволлар

«Жавоб берамиз!» Маълумот хизматининг мавзуга доир жавоблар тўплами оилавий корхона фаолиятига бағишланади

11.02.16

Спорт ҳакамлари учун тоифалар ўзгартирилди

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 5 февралда 2761-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

10.02.16

Коллежлар битирувчилари микрокредит оладилар

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 февралда 2758-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

10.02.16

Мансаб жиноятлари қандай тартибга солинди

20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини давом эттирамиз

09.02.16

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 4-қисм

Олдинги материалларда улар ёрдамида фойдаланувчилар товарлар ва хизматлар учун онлайн тўловни амалга ошириш, ўтказилган транзакциялар ва кўпгина бошқалар тўғрисида долзарб ахборот олишлари мумкин бўлган мобил иловалар ҳақида сўз юритдик. Бугун Ўзбекистонда мобил банкингнинг “энг биринчиси” – UPAY электрон тўловларнинг универсал сервиси ҳақида сўз боради

09.02.16

2016 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган юридик шахслар рўйхати эълон қилинди

2016 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек барқарор ўсиш суръати ва ишлаб чиқариш рентабеллигини таъминлаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати Давлат солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинди

08.02.16

Янги Божхона кодекси сезиларли даражада кенгайтирилди

ЎРҚ-400-сон Қонун билан Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Эндиликда у ўз ичига 412 моддани олади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ўзбе­кис­тон­лик­лар Ян­ги йил­да не­ча кун дам ола­ди­лар

Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.

Та­ла­ба­лар учун яку­ний дав­лат им­тиҳони­ни иш бе­рув­чи кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ҳам ўтка­зи­ши мум­кин

Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Йўл ҳара­ка­ти қоида­ла­ри­га ян­ги бел­ги­лар ки­ри­тил­моқда

Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

2025 йил учун Ўзбе­кис­тон Кон­со­ли­да­ци­ялаш­ган бюд­же­ти па­ра­мет­рла­ри тас­диқлан­ди

2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.

Мам­ла­кат­да жа­мо­авий спорт тур­ла­ри ри­вож­лан­ти­ри­ла­ди

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Олий таълим кубоги» ва «Ректор кубоги» сингари спорт мусобақалари ўтказилади.

Уй қамоғида элек­трон брас­лет­дан қан­дай фой­да­ла­ни­ла­ди

Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю

Са­ни­та­рия-эпи­де­ми­оло­гия қўми­та­си­га қўшим­ча ва­зи­фа­лар юк­лан­ди

Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.

Крип­то соҳаси­да ли­цен­зия олиш учун дав­лат бо­жи қан­ча ту­ра­ди?

Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2025-01-04
  • USD:12915.18 (+0.00) сум
  • EUR:13291.01 (+0.00) сум
  • RUB:115.31 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52