Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Енгил автомобиль учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак Мамлакатдан чиқишда чекловларингиз борлигини қандай текшириш мумкин Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
16.09.19

Тўй-ҳашамлар ва оилавий маросимлар ўтказиш тартиби тасдиқланди

У 2020 йил 1 январдан кучга киради ва шу сингари тадбирларни ташкил этишда риоя қилиниши лозим бўлган қатор чекловлар ва талабларни назарда тутади.

16.09.19

Кам учрайдиган касалликларга чалинган болаларга – бепул дорилар

2019–2024 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

16.09.19

Минтақаларда экспортни қандай ошириш мумкин

Минтақавий экспортни оширишни таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

16.09.19

Лойиҳа ҳужжати қандай муддатларда ишлаб чиқилиши лозим

2019 йил 9 сентябрдан қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлашнинг янги тартиби жорий этилди.

16.09.19

Давлат бошқаруви академияси қошидаги Институтга кириш осонлашди

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартибига тузатишлар киритилди.

16.09.19

ҚҚСни 15%гача пасайтиришмоқчи

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида таклиф этилаётган унинг нейтраллигини таъминлаш чора-тадбирлари билан бир қаторда, бу хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, деб хабар берди Молия вазирлиги.

13.09.19

МЖТКнинг 193-моддаси бўйича баённома тузилмайди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига тегишли қўшимча киритилди.

12.09.19

Судьяларга ёшга доир чеклов оширилди

Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилди.

12.09.19

Хотин-қизлар зўравонлардан қандай ҳимоя қилинади

2.09.2019 йилдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сон Қонун эълон қилинди.

12.09.19

Телеграм-бот бизнес учун таклифларни жамлайди

Сизнингча тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ортиқча талаблар, қарама-қаршиликлар ёки эскирган нормалар мавжуд бўлса ёки уларни такомиллаштириш зарур деб ҳисобласангиз – хабар беринг.

12.09.19

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилмоқда

У Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида фаолият кўрсатади ва реклама бозорини тартибга солиш билан ҳам шуғулланади.

12.09.19

Кинологларга – моддий рағбатлантириш, кўкрак нишони, ИИВ Академиясига қўшимча квота

Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

12.09.19

Қўлда терилган 1 килограмм пахта учун - 800 сўмдан 1 200 сўмгача

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2019 йилдаги 752-сон қарори билан 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

12.09.19

Болалар боғчалари учун қўлланмалар ишлаб чиқишда ота-оналар фикри инобатга олинади

Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тасдиқланди.

11.09.19

Санитария-эпидемиология назорати хизмати қайта ташкил этилади

Ҳукумат ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмалари билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилмоқда.

10.09.19

Техникумни тугатгач – олий ўқув юртларига имтиҳонларсиз, бирданига II курсга

2020/2021 ўқув йилидан бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимнинг янги тизими жорий этилади.

10.09.19

Дин ишлари бўйича қўмита иши фаоллаштирилади

Муассасанинг асосий вазифалари янгиланди ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

10.09.19

Президент давлат хавфсизлик хизмати ваколатлари белгиланди

2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сон Қонун билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

10.09.19

«Нукус-фарм» ЭИЗ қайта ташкил этилди

Энди у янги вазифалар ва фаолият йўналишларига эга «Нукус» ЭИЗга айланди.

10.09.19

Ҳамма хизматни бир хилда – бир йил ўтайди

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.

10.09.19

Қайта ташкил этилган Давлат кимё комиссияси рухсат этилган пестицидларни белгилайди

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизими такомиллаштирилмоқда.

10.09.19

Бепул юридик ёрдам учун – маслаҳат бюроларига

Ҳукумат юридик ёрдам ва аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини қабул қилди.

09.09.19

Тошкентда совуқ сувни ўчириш режалаштирилмоқда

“Сувсоз” ДУК водопровод тармоқларида совуқ сув бўлмаслиги ва босимнинг пасайиши ҳақида хабар берди.

09.09.19

Миграция бош бошқармасининг сайти интерактив хизматлар билан ишга туширилди

Вазифаси - Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси фаолиятини очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш, Ўзбекистонда бўлиш ҳамда мамлакатдан четга чиқиш учун визаларни расмийлаштириш тартиби билан таништириш ва маълумот бериш.

09.09.19

Атроф табиий муҳитнинг мониторинги кенгайтирилади

Унга янги компонентлар киритилди: коллектор-дренаж сувларининг сифат таркиби, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атроф-табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги.

09.09.19

Наманган вилоятида агросаноат кластери ташкил этилади

У Мингбулоқ ва Поп туманларида қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи 19 та корхонадан ташкил топган.

09.09.19

Қурилиш қиймати ошиб кетган бўлса нима қилиш керак

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектларининг ҳисобланган қийматини кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби тасдиқланди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ҳар­бий хиз­мат­ни ўташ би­лан боғлиқ чек­лов­лар ян­ги­лан­ди

Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Миг­ра­ци­он про­фи­лак­ти­ка бўлин­ма­ла­ри таш­кил этил­моқда

Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар лойиҳала­ри­нинг ил­мий эк­спер­ти­за­си­ни ўтка­зиш тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбе­кис­тон – 2030» Стра­те­ги­яси­ни 2025 йил­да амал­га оши­риш дас­ту­ри қабул қилин­ди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чор­ва­чи­лик ва пар­ран­да­чи­лик­ка им­ти­ёз­лар бе­рил­ди

Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Ян­ги олий ўқув юр­ти­да ах­бо­рот ва ки­бер хав­фсиз­лик бўйича кад­рлар тай­ёр­ла­на­ди

"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Дав­лат ор­ган­ла­ри­нинг бар­ча рас­мий сай­тла­ри – Яго­на плат­фор­ма­да

Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Сўнгги шарҳлар

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.

24.09.13
Хамроева Гулчехра Уктамовна: 20.01.25 15:05:19
Gost_cymfulxo : 2021-04-03
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 729
ўқиш