Электротехника саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди
Уюшма “Ўзэлтехсаноат” АК негизида ташкил этилади. Ихтиёрий асосда аъзо бўлган электротехника саноати корхоналари ва ташкилотлари унинг аъзолари бўлиши мумкин
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан қандай кадрлар тайёрланади
2019-2021 йилларда Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича 4 000 та мутахассисни тайёрлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг 20%и магистратура ва докторантурада ўқишади
Кўчмас мулк тўғрисида маълумот олиш осонлашди
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди
Давлат дастури – 2019 лойиҳаси тақдим этилди
Лойиҳа умумий муҳокамага қўйилди, у 15 январга қадар давом этади. Давлат дастури доирасида 2019 йилга қандай тадбирлар режалаштирилганлиги ҳақида – бизнинг шарҳимизда
Баҳолаш ташкилотларига нисбатан қатор талаблар бекор қилинди
ЛБМА Президентнинг 1.06.2018 йилдаги “Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3764-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида эслатиб ўтади
Асосий фондларни қайта баҳолаш индекслари янгиланди
Давлат статистика қўмитаси 2019 йил 1 январь ҳолатига асосий фондлар қийматини қайта баҳолашнинг янги индексларини ишлаб чиқди
Мис экспорти - яна ҚҚСнинг ноль ставкаси бўйича
2018 йил 5 июндан бошлаб таркибида мис бўлган маҳсулотлар экспортига истисно тартибида 20% ставка бўйича ҚҚС солинган, энди эса – яна ноль ставкаси бўйича
Германиялик туристлар учун кириш визалари бекор қилинди
2019 йил 15 январдан Германия фуқаролари Ўзбекистонда туристик мақсадларда 30 кун давомида кириш визаларини расмийлаштирмасдан саёҳат қилишлари мумкин бўлади
ДСҚ раисига савол беринг
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев билан интервью тайёрламоқда. Бу жараёнда ўз саволларини таҳририят манзилига юборган ҳолда барча истак билдирганлар иштирок этишлари мумкин
Солиқ кодексининг янги таҳрири сентябрь ойига келиб ишлаб чиқилади
Бу 2019 йил учун Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган
Асосий маҳсулотлар ҚҚСдан озод этилди
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, реализацияси бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари Рўйхати эълон қилинди
Инвестициявий муҳит, барқарор ўсиш ва минтақавий савдо
Йирик, юқори унумдор, рақобатдош корхоналарни кўпайтириш ҳамда илм-фан ютуқларига асосланган кичик бизнесни ривожлантириш – иқтисодиётни янгилашга ва инсон омилига йўналтирилган инвестицияларга боғлиқдир
Давлат ерни олиб қўйган бўлса, зарарни ким қоплайди
Вазирлар Маҳкамаси Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади
Суд орқали ундириладиган солиқлар бўйича энг кам қарз 25%га оширилди
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4806-сон қарори билан ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди
ЯТТ учун «солиқ амнистияси» узайтирилди
Фаолият юритмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзлари ва жарима санкциялари ҳисобдан чиқарилганда улар тикланиши мумкин бўлган муддат узайтирилди
Болалар боғчаси учун тўлов йил бошидан ошмайди
Давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари 2019 йил 1 майдан жорий этилади
2019 йил 1 январдан алкоголь нархлари ошади
МВ ва ДСҚнинг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (28.12.2018 йилда 3107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
26 тадан 19 таси ёки наманганликлар bir.uz тизимида қандай натижага эришганликлари ҳақида
Наманганда 22–23 декабрь кунлари bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг навбатдаги аттестация имтиҳони бўлиб ўтди. Иштирокчилар ва синовдан муваффақиятли ўтганлар сони бўйича унинг тенги топилмади. Bir.uz таълим портали маъмури Дмитрий Шубин norma.uz порталига берган интервьюда бу ҳақда батафсил гапириб берди
Ҳакамлик судлари оммабоп бўлмоқда
26 декабрь куни Савдо-саноат палатасида Палата тизимидаги ҳакамлик судлари фаолиятининг 2018 йил якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
ТИВ янада тезкор ишлайди
Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга тезкор ва ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида Call-марказнинг ягона қисқа телефон рақамини ишга туширди
Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг қатъий миқдорлари белгиланди
2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг янги миқдорлари жорий этилади
Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси эълон қилинди
Президент 2019 йилда мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида парламентга навбатдаги Мурожаатномасини баён этди
Акциз солиғи бўйича ўзгаришлар: чегирма бекор қилинди, янги акциз жорий этилди, индексация қилинди
Солиқ кодексига, шунингдек 2019 йилги акциз солиғи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун ва Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарори билан назарда тутилган
3 йиллик стажга эга нотариус ёрдамчилари стажировкадан озод қилинди
Ушбу шарҳда – стажировка муддатини қисқартириш, иш тажрибасига талабларни ошириш, ҳар чоракда реферат ва нотариус лавозимини олиш учун бошқа янгиликлар ҳақида
Кўчмас мулк қанча кўп бўлса, солиқ шунча юқори бўлади
МВ ва ДСҚ 2019 йил 1 майга қадар иккинчи ва ундан кейинги объектлар, шунингдек дала ҳовлилари учун жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши шарт
Ортиқча тўланган пенсияларнинг барча қолдиқлари ҳисобдан чиқарилади
Бу Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани илгаригидек иш берувчи тўлайди
2010 йилда белгиланган ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни иш берувчилар ҳисобидан тўлаш тартиби 2020 йил 1 январгача узайтирилди
Пахта майдонларида томчилатиб суғоришни жорий этиш рағбатлантирилади
Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилар давлат томонидан қўшимча равишда қўллаб-қувватланади
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.