Фойдали қазилмалар участкалари – ҳар йилги инвестициявий портфелга
Президентнинг 23 июлдаги қарорида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш назарда тутилган.
Ер, кредит ажратилиши, бинолар бузилиши: муаммо ва ечимлар
Президент 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш тизими ишга туширилади
“Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламенти тасдиқланди
Йўлларда – жарима тўловчиларни аниқлаш бўйича рейд
22 июлдан бошлаб пойтахт ЙҲХБ ходимлари Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан ҳамкорликда ЙҲҚни бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказишни бошлади.
Мақсадли докторантура қандай тузилган
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Электр энергияси ишлаб чиқарувчи тармоққа қандай уланади
Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламенти тасдиқланди.
Микромолиялаштириш лимитлари оширилади
Президент 23.07.2019 йилдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4400-сон қарорни имзолади.
Мактабгача таълимда ўзгаришлар кутилмоқда
Мамлакатимиз мактабгача таълимида илғор хорижий технологияларни жорий этиш бўйича комплекс лойиҳа амалга оширилмоқда
Маъмурий жариманинг 70%ини тўланг - қолгани «кечирилади»
Қонунчилик палатасининг 22 июлда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Миллий университети ректорида илмий консультант бўлади
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди.
Кириш имтиҳонларига рухсатнома Давлат хизматлари марказларида берилади
Энди рухсатномани олиш учун яқин орадаги ДХМга 24/7 режимида мурожаат қилиш мумкин.
Тошкент вилоятида Астрахань давлат техника университетининг филиали очилади
Ўзининг биринчи талабаларини у 2020/2021 ўқув йилида қабул қилади.
Адвокатни суд орқали лицензиядан маҳрум қилиш механизми
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга тузатишлар ишлаб чиқилди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга доир ахборот – фойдаланиш учун очиқ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборот вазирликлар ва идораларнинг ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг янги намуналари тасдиқланди
Улар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.
«Тонировка» ҳамма учун: депутатлар масалани ҳал этишди
“Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан энг мақбул йўл сифатида автомобиль ойналарини термал плёнка билан қоплашга рухсат бериш таклиф этилмоқда. Уларни Вазирлар Маҳкамаси, ДЙҲХХ ва «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари ҳам қўллаб-қувватлашмоқда.
Етимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги нормалар битта ҳужжатда жамланади
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон янги локомотивлар харид қилади
2019-2021 йилларда локомотивлар паркини янгилаш учун жами 226,14 млн АҚШ долларини сарфлаш кўзланмоқда
Фарғона водийсида қишлоқ бизнесини ривожлантириш учун - $300,6 млн
Умумий қиймати 300,6 млн АҚШ доллари бўлган “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади
Қайси мактаб – сизники?
Янги хизмат – gis.uzedu.uz – ота-оналарга ўзларининг микроҳудудлари ва уларнинг ҳудудларидаги мактабларни аниқлаб олиш имкониятини беради.
Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгармади
Марказий банк Бошқаруви 20 июлдаги қарори билан қайта молиялаштириш ставкасини йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга 30 йил
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури тасдиқланди.
ФҲДЁ ягона электрон архивининг 36,8%и шакллантирилди
60 млн далолатнома ёзувларидан 20,1 млн дан ортиғи рақамлаштирилиб электрон архивга киритилди, ФҲДЁ ягона электрон архиви фондини шакллантириш 2021 йил охиригача якунланади.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларига – имтиёзли автокредитлар
Уларни бериш шартлари ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 596-сон қарорида белгиланган.
Мамлакатимиз туристик индустриясига нималар киради
“Туризм тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда эълон қилинди (18.07.2019 йилдаги ЎРҚ-549-сон Қонун). У уч ой ўтгач кучга киради.
Маҳаллий автосаноат қандай ривожланади
Асосий устуворликлар Президентнинг 2019 йил 18 июлдаги қарорида белгиланган.
Озуқабоп экинлар етиштирувчиларга қудуқларни бурғулашга субсидиялар қандай ажратилади
Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди.
Ижтимоий нафақаларни тайинлашда қандай даромадлар ҳисобга олинмайди
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади
У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Декриминализация: айрим енгил тан жароҳатлари учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Шунингдек, ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгаймоқда.
"Uzex Agro" платформаси ишга туширилмоқда
У аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини беради.