Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Енгил автомобиль учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак Мамлакатдан чиқишда чекловларингиз борлигини қандай текшириш мумкин Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
20.11.20

Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш: янги босқичда нималар кутилмоқда

Хусусан, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади, унинг натижаларига қараб пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

20.11.20

Бағрикенглик бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

Уларнинг вазифалари орасида - аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этишни мониторингини олиб бориш, миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ва бошқалар.

20.11.20

Нотариуслар учун бешта маъмурий регламент тасдиқланди

Улар кўчмас мулкларни, автомототранспорт воситаларини ўтказиш, мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаларини, ишончномаларни тасдиқлашга, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришга тааллуқли.

19.11.20

Ўзгидрометнинг мақоми оширилди

Президент томонидан “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

19.11.20

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қандай амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 715-сон қарори қабул қилинди.

19.11.20

Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилади

Бу Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон қарорида назарда тутилган.

19.11.20

Қандай корхоналарни ўрта бизнес тоифасига киритишни режалаштирмоқдалар

Президентнинг “Ўрта корхоналарни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

19.11.20

Афғонистон билан савдо айланмаси 2023 йилда 2 млрд АҚШ долларига етказилади

Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик янада кенгайтирилади ва мустаҳкамланади.

19.11.20

Тиббий профилактика ишлари самарадорлиги оширилади

Чора-тадбирлар орасида - нафақадаги шифокорлар, ўқитувчилар, зиёлилар ва бошқалар жумласидан соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашувчи волонтёрлар жамиятларини ташкил қилиш.

19.11.20

ОТМда таълим учун ҳақ тўловчилар учун учта муаммо

28 ёшли талабанинг ОТМда таълими учун ҳақни унинг эри тўласа, СКнинг 378-моддаси 16-бандида назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

19.11.20

Намангандаги янги туманнинг бошқарув тузилмаси белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси Давлатобод туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмасини, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сонини тасдиқлади.

18.11.20

Аудиторлик фаолияти, Касаба уюшмалари куни ва тадбиркорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу соҳаларда муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

18.11.20

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди

Энергетика ташкилотларида хизмат бинолари ва керакли ёнғин ўчириш техникаси билан таъминланган ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ташкил этилган бўлиши керак.

18.11.20

Суд қарорларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

18.11.20

Фаолиятни бошлаш ва тугатиш тўғрисида хабардор қилишни унификациялашни режалаштиришмоқда

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

17.11.20

Таълим олиш учун тўлов: солиқ чегирмасидан тўлиқ ҳажмда қандай фойдаланиш мумкин

Солиқ тўловчининг Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларида таълим олиш учун тўловга йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмайди. Қандай ҳолатларда мазкур имтиёздан тўлиқ ҳажмда, қандай ҳолатларда эса қисман фойдаланиш мумкин?

17.11.20

Статистика методологиялари аудити қандай ўтказилади

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.

17.11.20

Кредит бюроларини лицензиялаш тартиби ўзгартирилди

Хусусан, кредит бюросининг ижро органи раҳбари олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши, номзод ижро органи аъзоси сифатида фаолият юритган юридик шахсда банкротлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги, иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун судланганлик ҳолати бўлмаслиги керак.

17.11.20

Ўзаро алоқадор қарз олувчилар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори белгиланди

Марказий банк бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини белгилади.

17.11.20

Янгийўлда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади

Унинг ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари жойлаштирилади.

16.11.20

Қорақалпоғистонда - янада кўпроқ солиқ имтиёзлари

2020–2023 йилларда Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

16.11.20

ЙҲҚни бузиш ҳолатлари бўйича телефон, видео- ва фотокамералар ёзувлари қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

16.11.20

2020 йил 9 ойи учун Давлат бюджети якунлари нимадан далолат бермоқда

Молия вазирлиги 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Давлат бюджети ижроси таҳлилини маълум қилди. norma.uz илтимосига кўра «Норма» компаниясининг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ идоранинг шарҳига тушунтириш берди.

16.11.20

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилди

Уни олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли талабалар оладилар.

16.11.20

Корхона ва ташкилотлардаги электр қурилмалари сертификатланган бўлиши лозим

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш ва электр қурилмалари хавфсизлик техникаси қоидалари тасдиқланди.

16.11.20

Ўзбекистонда зарарли организмлардан холи ҳудудлар белгиланади

Чора-тадбир карантин остидаги маҳсулотларнинг ҳам республика ичида, ҳам экспорт қилувчи мамлакатлардан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган.

16.11.20

«Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ҳар йили ташкил этилади

Тадбир дунё мусиқа санъати соҳасида эришилаётган ютуқлар, янги ижод намуналари, мусиқа ускуналари ва чолғу асбобларини мутахассислар, санъаткорлар, санъатшунослар ва кенг омма эътиборига ҳавола этишга қаратилади.

16.11.20

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатилади

Комплексга давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйилган боланинг ота-онаси ёки васийсини рўйхатга қўйиш, нафақа тўлаш киради.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ҳар­бий хиз­мат­ни ўташ би­лан боғлиқ чек­лов­лар ян­ги­лан­ди

Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миг­ра­ци­он про­фи­лак­ти­ка бўлин­ма­ла­ри таш­кил этил­моқда

Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар лойиҳала­ри­нинг ил­мий эк­спер­ти­за­си­ни ўтка­зиш тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбе­кис­тон – 2030» Стра­те­ги­яси­ни 2025 йил­да амал­га оши­риш дас­ту­ри қабул қилин­ди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чор­ва­чи­лик ва пар­ран­да­чи­лик­ка им­ти­ёз­лар бе­рил­ди

Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Ян­ги олий ўқув юр­ти­да ах­бо­рот ва ки­бер хав­фсиз­лик бўйича кад­рлар тай­ёр­ла­на­ди

"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Дав­лат ор­ган­ла­ри­нинг бар­ча рас­мий сай­тла­ри – Яго­на плат­фор­ма­да

Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Сўнгги шарҳлар

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.

24.09.13
Хамроева Гулчехра Уктамовна: 20.01.25 15:05:19
Gost_cymfulxo : 2021-04-03
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 729
ўқиш