
Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари 2021 йилгача солиқлардан озод қилинди
Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарори билан мамлакатимиз фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари қабул қилинди

Аҳоли бандлиги таъминламаганлиги учун ҳокимларга жарима солинади
Президентнинг 6.05.2017 йилдаги Қарори билан тегишли ҳудудда аҳоли бандлигининг прогноз параметрларини бажарганлик учун рағбатлантириш ва шахсий жавобгарлик тизими жорий этилди

Истеъмолчилардан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш талаб этилади
Президентнинг 4.05.2017 йилдаги “2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Яна битта орган ҳайдовчилар ҳужжатларини текшириш ҳуқуқига эга бўлди
ҚҲТБТ порталида Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Қимматли қоғозлар бозори мутахассислари қандай аттестациядан ўтказилади?
ҚҲТБТ порталида Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини бериш тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди

2017/2018 ўқув йили учун ОТМга қабул қилиш квоталари тасдиқланди
Президентнинг 5.05.2017 йилдаги “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳимоясида
Президентнинг 5.05.2017 йилдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти таъсис этилди

ИИО томонидан фуқаролар ва ташкилотларнинг транспортидан фойдаланганлик натижасида етказилган зарар қандай қопланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 235-сон Қарори билан Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Хизматда бўлмасангиз – мол-мулкни хатарга қўйманг
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 234-сон Қарори билан Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат сабзавот ва мевалар учун камида 40% олдиндан тўловни амалга оширади
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2877, 2017 йил 24 апрель) билан Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2876, 2017 йил 24 апрель) билан Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Хорижий валютадаги энг фойдали омонатлар. Май 2017
Жисмоний шахслар учун банк омонатларининг фоиз ставкалари мавзусини давом эттирар эканмиз, Ўзбекистон банклари томонидан 2017 йилнинг май ойида тақдим этилаётган энг фойдали омонатлар солиштирма жадвалини тақдим этамиз

Ўзбекистонда 7 та янги эркин иқтисодий зона ташкил этилди
Президентнинг 3.05.2017 йилдаги Фармонига кўра «Нукус-фарм» ЭИЗ, «Зомин-фарм» ЭИЗ, «Косонсой-фарм» ЭИЗ, «Сирдарё-фарм» ЭИЗ, «Бойсун-фарм» ЭИЗ, «Бўстонлик-фарм» ЭИЗ, «Паркент-фарм» ЭИЗ ташкил этилмоқда

Меҳнат вазирлиги меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказади
Вазирлар Маҳкамасиинг 27.04.2017 йилдаги 246-сон қарори билан Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Пойтахт аэропортида расмийлаштириш тезроқ ўтказилади
Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПҚ-2950-сон Қарори эълон қилинди, унинг матнини ЎзА тарқатди

Ўзбекистондаги илк косметика заводи тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистонда фаолият юритишни бошлаган илк косметика воситалари ишлаб чиқарувчи «Navoiy – Beauty Cosmetics» заводи тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг маҳсулотлари фойдаланувчиларга “Estelle” ҳамда “La Corе” савдо белгилари орқали яхши таниш

Ўзстандарт экспортёрларни сифатнинг жаҳон даражасига олиб чиқади
Президент “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Унинг норасмий матни ЎзА томонидан тарқатилди

Жиноятларни тергов қилиш янги даражага чиқади
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2898-сон “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб автобусда саёҳат қилиш қулай бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 йилдаги 238-сон қарори билан аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Балиқчилик тармоғини ривожлантириш Ўзбекбалиқсаноат зиммасига юклатилди
Президентнинг 1.05.2017 йилдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА

Профилактика инспекторлари депутатлар олдида қасамёд қилади
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2896-сон “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 20.04.2017 йилдаги ПҚ–2906-сон “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари эълон қилинди

Республика йўл жамғармасига ортиқча тўланган маблағларни қандай қайтариш мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2017 йилдаги 222-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Чет эл паспортларини жорий этиш – вақт билан боғлиқ масала
2 май куни Халқаро пресс клубнинг Президент Ш.М.Мирзиёев белгилаб берган вазифалар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди

9 май муносабати билан иш кунлари кўчирилди
Президентнинг 2.05.2017 йилдаги қарори билан келаётган шанба иш куни, 8 май душанба эса дам олиш куни деб эълон қилинди

Кўмакка муҳтож корхоналар аниқланди
Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПФ–5022-сон Фармони билан иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди

2020 йилгача «ягона дарча» марказлари 68 та давлат хизматини жорий этади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 йилдаги 239-сон қарори билан 2018 — 2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали тасдиқланди

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилди
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2897-сон қарори билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди

Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.

Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва илм-фанни оммалаштиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари тасдиқланди.