100% пенсия олувчи ходимлар: ИИВ академлицейлари ўқитувчилари рўйхатга қўшилди
Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармони билан Президентнинг 17.02.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4960-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш осонлашди
Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПҚ–3764-сон қарори билан баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик паспорт уйда расмийлаштириб берилади
Бу Президентнинг 1.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ–5454-сон Фармонида назарда тутилган
2018 йил 1 июндан нима ўзгарди
Лицензиялар сони анча камайди; айрим ташкилотларга солинадиган солиқлар пасайтирилди; корпоратив ҳайдовчилар хусусий курсларда малака оширишлари мумкин ва 1 июндан амал қила бошлаган яна 6 та янгилик
Иккинчи жаҳон уруши ҳақида китоб нашр этилади
Президент 31.05.2018 йилдаги “Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади
Иш ҳақи ҳисоб-китоби: хато қилмаслик учун нима қилиш керак
Иш ҳақини ҳисоблашда қилинган хато нафақат бухгалтер учун анча нохушликлар ва оворагарчиликларга сабаб бўлади. Ҳисоб-китоблардаги тасодифий хатолар хатарини қандай камайтириш мумкин? «TRI-S-Audit» аудиторлик компаниясининг мутахассиси Вера Тюрина маслаҳат беради
Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги институт яшаш минимуми ва истеъмол саватчасини ҳисоблаб чиқади
Президент 29.05.2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга доир ПҚ-3752-сон қарорни имзолади
Имтиёз ва преференциялар бериш тартиби ўзгарди
Энди имтиёзлар фақат қонунлар ва давлатимиз раҳбари ҳужжатлари билан назарда тутилиши мумкин. Уларнинг лойиҳалари ЛБМАга мажбурий тартибда экспертизага киритилади. Божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда импорт қилиниши мумкин бўлган товарлар рўйхати янгича шакллантирилади
Янги ташкил этилган Касб-ҳунар таълими маркази нима билан шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2018 йилдаги 391-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида низом тасдиқланди
Дори неча пул туради?
Тошкент дорихоналаридаги нархлар Москвадагидан 20–30% қимматлиги ростми? Порталимиз мухбири шу саволга жавоб топишга уриниб кўрди
Иш берувчилар юрисконсультлар ҳақидаги маълумотларни юборадиган органлар ўзгарди
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2861-1, 25.05.2018 й.) билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Танловда ғолиб бўлдингизми – раҳбарлик лавозимини эгалланг
Президентнинг 30.05.2018 йилдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Юкни брезентсиз ташиганлик ва машинани қурилиш майдончасидан ювилмаган ҳолда олиб чиққанлик учун – 5 ЭКИҲ миқдорида жарима
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 395-сон қарори билан Автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига (ВМнинг 1.08.2014 йилдаги 213-сон қарорига илова) қўшимчалар киритилди
Товарларни электрон аукцион орқали давлатга қандай сотиш мумкин
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3016, 26.05.2018 й.) кўриб чиқишни давом эттирамиз. Ҳужжатда барча турдаги давлат харидлари батафсил тартибга солинади. Ушбу шарҳда бошланғич нархни тушириш бўйича электрон аукцион ишини ўрганамиз
Мамлакатимиздаги маданий тадбирлар – ягона тақвимда
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 385-сон қарори билан Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Бюджет ташкилотлари бўш маблағларини ўзлари мустақил банкларга жойлаштиришлари мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 383-сон қарори билан бюджет тизимининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Машина-трактор парклари эксперимент иштирокчисига айланади
Президентнинг 30.05.2018 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА
Ўз товар, иш ва хизматларини электрон дўкон орқали давлатга қандай сотиш мумкин
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни (26.05.2018 йилда 3016-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқлади. Ҳужжатда барча турдаги давлат харидлари батафсил тартибга солинган. Ушбу шарҳда электрон дўкон ишига батафсил тўхталиб ўтамиз
«СМС-хабарлаш» хизматини масофадан туриб ўчириш мумкин
«UZCARD» банклараро тўлов тизими «СМС-хабарлаш хизматини масофадан туриб ўчириш – STOP 1» янги сервисини жорий этди
Ҳар бир юрист адвокат бўла олмайди
Ўзбекистонда адвокатура ислоҳ қилина бошлади. У аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари, патент бўйича ваколатли вакиллар ва консалтинг ташкилотларига ҳам дахл қилиши мумкин. Зеро ушбу касблар ҳам юридик ёрдам билан боғлиқ. Адвокат Илҳом Азизов мавжуд муаммолар ва ечимлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
Тадбиркорлар 2 йилда 96,8 млрд сўмга 49 та кинотеатр қурадилар
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги «2018–2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 372-сон қарорида назарда тутилган
«Бир йиллик» стажёрлар нотариус бўла оладилар
Нотариус лавозимига номзодларнинг мажбурий стажировка ўташ муддати икки баравар қисқартирилди. Энди у судьялик лавозимида 5 йил ёки нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда 3 йил ишлаган номзодлар учун талаб этилмайди
Риэлторлар ва баҳоловчилар учун сифат назорати қоидалари тасдиқланди
Давлат рақобат қўмитаси риэлторлик ташкилотлари, шунингдек баҳоловчилар ва баҳолаш ташкилотларига қўлланма сифатида хизматлар ва ишларнинг сифат назоратига доир намунавий ички қоидаларни тасдиқлади
Раҳбарлар учун бухгалтерия ҳисоби
Раҳбар бухгалтерия ҳисоби ташкил этилиши ва унинг аҳволи учун масъул. Нафақат ташкилотнинг барқарорлиги, балки раҳбарнинг моддий фаровонлиги ва хотиржамлиги ҳам ҳисоб тўғри юритилишига боғлиқ. Ушбу участкадаги ишни қандай йўлга қўйиш мумкин?
Турфирмалар янги имтиёз олди
Туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги транспортдан Республика йўл жамғармасига 2022 йил 1 январгача йиғим ундирилмайди
Нотариат: 2019 йилдан кўп нарса ўзгаради
Нотариатнинг фаол модели жорий этилади; кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинади; бармоқ излари бўйича идентификация қилиш жорий қилинади ва бошқалар
Нотариуслар хусусий бўладими
Бу масалани адлия ва молия вазирликлари 2019 йил 1 июлгача ҳал этишлари керак
Хусусий болалар боғчасини ривожлантиришга кредит ва субсидиялар қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2018 йилдаги 378-сон қарори билан хусусий мактабгача таълим муассасаларини кредитлаш ва субсидиялаш тартиби белгиланди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади
У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Декриминализация: айрим енгил тан жароҳатлари учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Шунингдек, ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгаймоқда.
"Uzex Agro" платформаси ишга туширилмоқда
У аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини беради.