Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Доимий муассаса жисмоний шахсдан техникани ижарага олса Маркировкаланган товарларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотлар Asl belgisi тизимида қандай акс эттирилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
27.04.22

Жорий йилнинг 1 сентябридан шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилади

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизмат турларини пуллик асосда ташкил этишга рухсат берилади.

27.04.22

Мамлакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш кучайтирилади

Шу мақсадда тегишли 2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

27.04.22

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрилди

2022 йил 1 майдан бошлаб улар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, хирург) текширув ва даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни ташкил этилади.

27.04.22

2022 йил 1 августдан бошлаб Мобил-ID тизими жорий этилади

Ушбу тизим фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин.

27.04.22

Андижон вилоятини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тасдиқланди

Дастур аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий тадбирларни ўз ичига олади.

26.04.22

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия берилади

Субсидия ҳар бир ходимга БҲМнинг 1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида берилади.

26.04.22

Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси 2022 йил 28 апрель куни чақирилади

Мажлисда “Почта алоқаси тўғрисида”ги, “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги, “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунлар кўриб чиқилади.

25.04.22

Давлат инвестицияларини бошқариш тизими такомиллаштирилади

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

25.04.22

Касаначиларга солиқ имтиёзлари берилади

Касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқаришда касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50%га, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади.

22.04.22

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича синов ўтказилади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилади.

22.04.22

Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

Дастур аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.

21.04.22

Давлат хизматлари марказлари уй-жой бузилиши тўғрисида маълумотнома бериш бўйича хизматлар кўрсатишни бошлайди

Бу ҳақдаги маълумотнома 3 иш куни ичида расмийлаштирилади ва ариза берувчининг электрон манзилига тегишли хабарнома билан йўлланади.

21.04.22

Туман сув хўжалиги хизматларининг вазифалари белгиланди

Туман ирригация бўлимлари таркибида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, хўжаликлараро суғориш тармоқларидан фойдаланиш ишларини ташкил қилиш бўйича сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилади.

21.04.22

Тижорат банкларига 300 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратиб берилади

Улар 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10% ставкада миллий валютада тақдим этилади.

21.04.22

Республика бюджети барқарорлиги қандай таъминланади

Бошқа чоралар орасида, шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра, 2022 йилда ҚҚС бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилиши назарда тутилган маблағларнинг 40%и Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида қолдирилади.

21.04.22

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

У юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

21.04.22

«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

21.04.22

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимида қандай ўзгартиришлар бўлди

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш учун маъмурий жавобгарлик киритилди (қайта такрорланса – жиноий жавобгарлик).

20.04.22

“Олтин акция” тушунчаси қонунчиликдан чиқариб ташланди

Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш учун бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

20.04.22

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг функция ва вазифалари белгиланди

Улар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда назарда тутилган.

19.04.22

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ИИВга бириктирилади

Уларнинг шарт-шароитларини босқичма-босқич яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

19.04.22

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот учун пул мукофоти берилади

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар БҲМнинг 10%и (27 минг сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

18.04.22

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

Янги Марказ халқаро стандартлар ва “Зарур клиника амалиёти (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказади.

18.04.22

Махсус мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади

2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида тегишинча 5- ва 7-синфларга амалга оширилади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

1 сен­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Сув ҳисоб­ла­гич­лар­ни сақлаш­га ким маъ­сул

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳуқумат қарорларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Ер­лар­ни қиш­лоқ хўжа­ли­ги­да қай­та фой­да­ла­ниш­га ки­ри­тиш учун фо­из­сиз қар­злар аж­ра­ти­ла­ди

Уларни вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш, дарё ва каналлардан сув олиш учун ускуналар харид қилиш ва бошқаларга ишлатиш мумкин.

Эко­ло­гия соҳаси­да­ги тан­лов­лар қан­дай таш­кил эти­ла­ди

Танлов ғолиблари 8 декабрь - Конституция куни арафасида тантанали вазиятда тақдирланади.

Мак­таб­лар­да "Ҳуқуқий син­флар" таш­кил эти­ла­ди

Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.

Шаҳар­соз­лик соҳаси­да­ги ни­зо­лар қан­дай ҳал қили­на­ди

Вазирлар Маҳкамаси бу соҳадаги низоларни судгача ҳал қилиш тартибини тасдиқлади.

Таъ­лим: маъ­му­рий ис­лоҳот­лар да­вом эт­моқда

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.

Рақобат соҳаси­да би­рин­чи ҳуқуқбу­зар­лик учун – огоҳлан­ти­риш

Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.

Му­до­фаа ва­зир­ли­ги қўшин­ла­ри­га кон­тракт бўйича хиз­мат­га са­ра­лаш тар­ти­би ўзгар­ди

Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.

Озод­лик­дан маҳрум этиш жой­ла­ри­да “Ом­буд­сман қути­ла­ри” ўрна­ти­ла­ди

Ушбу қутиларни фақат Омбудсман ёки Болалар омбудсмани очиши мумкин бўлади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-09-20
  • USD:12724.84 (+0.00) сум
  • EUR:14223.83 (+0.00) сум
  • RUB:137.11 (+0.00) сум