Сўм девальвацияси жисмоний шахслар депозитларига таъсир кўрсатмади
2019 йилнинг июль-август ойларида ички ва ташқи омиллар таъсирида хорижий валютага бўлган талаб ўсди, натижада сўм девальвацияси тезлашди.
Ўзбекистон «Top-20 ислоҳотчи мамлакатлар» қаторидан жой олди
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 24 октябрь куни эълон қилинадиган «Бизнес юритиш – 2020» йиллик ҳисоботида давлатимизнинг ўрни салмоқли даражада яхшиланишини прогноз қилмоқда.
Стоматолог талабалар иккита ОТМ дипломини оладилар
Тошкент давлат стоматология институти Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзолади.
Ахборот хизмат раҳбарлари ўз рейтингига эга
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланди.
Юридик коллежлар таъмирланади ва кутубхоналари янгиланади
2020-2024 йиллар даврида мамлакат бўйича барча 14 та юридик коллежда босқичма-босқич реконструкция, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш амалга оширилади.
Қайси маиший техникада энергия самарадорлиги класси кўрсатилиши шарт
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиладиган, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб татбиқ этиладиган маиший электр приборлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Меценатларга – имтиёзлар ва эҳтиром
16.10.2019 йилдаги “Меценатлик тўғрисида”ги ЎРҚ-571-сон Қонун эълон қилинди.
Ичимлик суви янги талаблар бўйича сертификатланади
Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Давлат хизматчилари танлов асосида икки босқичда ишга олинади
2020 йил 1 январдан янги тартиб айрим муассасалар ва ҳудудларда тажриба тариқасида, бир йилдан кейин эса барча ҳудудларда амал қилишни бошлайди.
5 йил ичида камида 1000 амалдор хорижий стажировкага юборилади
Қуйи ва ўрта бўғиндаги истиқболли давлат хизматчиларини Жанубий Корея, БАА, Европа мамлакатлари ва бошқа ривожланган давлатларга босқичма-босқич юбориш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилади.
Адлия вазирлиги кенгаши қандай апелляцияларни кўриб чиқади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2020 йил 1 январдан импорт бўйича ставкалар янгиланади
Импорт божхона божлари ва мамлакатга олиб кириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилди. Ўзгартиришлар 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Ун биржа орқали эркин нархларда сотилади
Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Хорижий инвесторларга яшаш гувоҳномаси бериш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сон қарори билан қонуности ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритилди.
Инвестиция визаси қандай олинади
Механизм Ҳукуматнинг айрим қарорларида белгиланган.
МДҲда музей экспонатлари учун суднинг иммунитети назарда тутилган
Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг музей иши соҳасида ҳамкорлиги тўғрисидаги битимга қўшилди
Сув етказиб бериш харажатларининг бир қисми истеъмолчилар зиммасига тушади
Президент 9.10.2019 йилдаги «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Мактаб ходимларига устамалар қандай белгиланади
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Товарларнинг кўпи биржа орқали сотилади
Президент 8 октябрда товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади.
МБ валютани нақдлаштириш учун комиссияни маълум қилди
Регуляторнинг сўзларига кўра, банк кассалари орқали халқаро тўлов карталаридаги (ХТК) хорижий валютани нақдлаштириш учун комиссия 0,5 – 1%ни ташкил этади, айрим банкларда умуман бепул. Бу МДҲ бўйича ўртачадан пастдир (2%).
Янги Меҳнат кодексида қандай ўзгаришлар бўлади
Асосий таътилнинг энг кам миқдорини ошириш, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳомиладор аёлларни ишдан бўшатишга йўл қўймаслик – бу ва бошқа таклиф этилаётган янгиликлар шарҳимизда.
Кўп квартирали уйни қандай бошқаришни унда яшовчилар белгилайди
Ялпи мажлисда сенаторлар “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.
Сенаторлар “Мудофаа тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди
Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири кўриб чиқилди.
Гўдакни қандай озиқлантириш – қонунда белгиланган
23-ялпи мажлисда 11 октябрь жума куни сенаторлар “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.
Илмий фаолият қонун билан тартибга солинди
Сенат 11 октябрь куни “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади.
Тўлов тизимлари иштирокчилари ва операторларига функциялар белгиланди
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама этилган яна бир масала бўлди.
МБ учинчи шахсларга кафолатлар бера олмайди
Сенат аъзолари 23-ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни маъқуллашди.
Банклар акцияларини харид қилиш соддалаштирилди
Сенатнинг ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири маъқулланди.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.
Ерлар тоифаси қандай ўзгартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.