Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
22.10.20

Экспорт қилувчиларга молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди

Давлатимиз раҳбарининг 21 октябрдаги тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган.

21.10.20

Янги қонунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари мустаҳкамланди

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди, у 3 ой ўтгач кучга киради.

21.10.20

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишини тўхтатиб туриш, геном ахборот ва депутатларнинг дахлсизлиги кафолатлари

Бу ва бошқа масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.

21.10.20

Давлат мақсадли жамғармалари ҳисоботи шаклларини ўзгартиришни режалаштиришмоқда

Молия вазирлиги томонидан режалаштирилаётган давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларга ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди.

21.10.20

Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми

Ходим билан 1 ой дастлабки синов муддати билан меҳнат шартномаси тузилди. Унинг тугашидан 2 кун олдин раҳбар синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтиришни истаб қолди, сабаби янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ҳали ўзини ҳеч ҳам кўрсатолмади.

21.10.20

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қандай ҳажми захирага жамғарилади

Вазирлар Маҳкамаси 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.

21.10.20

ЖПКга дастлабки эшитув тўғрисида тузатишлар киритиш режалаштирилмоқда

Бу дастлабки эшитув институти жорий этилиши билан боғлиқ. ЖПКга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

20.10.20

Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси 21 октябрь куни бўлиб ўтади

Қарор Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 19 октябрь куни ўтказилган мажлисида қабул қилинди.

20.10.20

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун – 3 трлн сўм

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

20.10.20

Қандай қилиб солиқларни тўлашда хатоларнинг олдини олиш мумкин

Солиқларни тўлаш чоғида тез-тез хатолар содир бўлиб туради: бухгалтернинг эътиборсизлиги, катта рақамлар билан ишлаши, ишининг ҳаддан ташқари кўплиги. Қандай қилиб бундай вазиятга тушиб қолмаслик мумкин?

19.10.20

Агар хизматлар электрон шаклда кўрсатилган бўлса, реализация қилиш жойи қандай аниқланади

Замонавий шарт-шароитларида талай хизматлар электрон шаклда кўрсатилмоқда. ҚҚС тўловчи бўлган корхоналар саволга дуч келишмоқда: шундай хизматларни реализация қилиш жойини қандай қилиб тўғри аниқлаш мумкин?

19.10.20

«Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш» курси

Норма компанияси сизни 27 октябрда бошланадиган «Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш» курсига таклиф этади. Курс солиқ ҳисоби ва тартибидаги сўнгги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ўтказилади.

19.10.20

Истиқболли тадбиркорларга – таълим ва микрокредитлар

Президентнинг 13.10.2020 йилдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

17.10.20

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим жорий этилади

Президентнинг 13.10.2020 йилдаги «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4860-сон қарори қабул қилинди.

16.10.20

Товарларни кўрикдан ўтказиш божхона тартиб-таомиллари ўзгартирилди

Ўзгартиришлар божхона кўриги, ташқи ўлчамлари катта бўлган товарларни божхона кўригидан ўтказишда видеокузатув тизимларига дахл қилди.

16.10.20

Хизматлар экспортига солиқ солиш

Хизматлар экспорти бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. “Норма” эксперти бундай хўжалик операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга ёрдам берди.

16.10.20

Ноқонуний берилган ерлар ва қурилган кўчмас мулк давлат кадастрига киритилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

16.10.20

Лицензиялаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши қандай курашишмоқчи

Вазирлар Маҳкамасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабарнома юбориш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

15.10.20

Оффшор ҳудудлар рўйхати кенгайтирилди

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

15.10.20

Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

Бу Президентнинг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон қарорида назарда тутилган.

15.10.20

Электр қурилмаларини эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди

Улар электр энергияси ишлаб чиқарувчи, узатилишини ва тақсимланишини амалга оширувчи ташкилотлар, илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ташкилотларига татбиқ этилади.

15.10.20

Ўрмон фонди ерларини ижарага олувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

15.10.20

Карантин – интизомий жазо муддатини кечиктириш учун сабаб эмас

Ходим март ойида узрли сабабсиз бир неча кун ишга чиқмади. Уни интизомий жазога тортишга улгуришмади, сабаби у тушунтириш хати беришни чўзиб юборди.

14.10.20

Давлат муассасалари учун хат-хабарларни етказиб беришнинг ягона тизими яратилди

Тизим фаолият механизми онлайн режимда ҳар бир жўнатма ҳақидаги маълумотни кузатиб имконини беради.

14.10.20

Автомобиль ойналарини қорайтириш яна арзонлаштирилди

Тегишли тузатишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарорида келтирилган.

14.10.20

2021 йил учун қандай дам олиш кунлари режалаштирилган

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жойлаштирилган.

14.10.20

Ҳисоб-китобларнинг клиринг тизимига тузатишлар киритилди

Хусусан, Клиринг тизими иштирокчиларининг мажбуриятлари кенгайтирилди, тизимга уланиш шартлари ўзгартирилди, вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка доир талабларни бажармаганлик учун тижорат банкларига нисбатан чеклов чоралари белгиланди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Рес­пуб­ли­ка­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да «Жа­со­рат мак­та­би» таш­кил эти­ла­ди

2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Банк кре­дит­ла­ри та­вак­кал­чи­ли­ги­га қўйила­ди­ган та­лаб­лар ўзгар­ти­рил­ди

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

1 де­каб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Маҳал­ла­лар­да иж­ти­мо­ий про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри ўтка­зи­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.

Ом­буд­сман фа­олияти­нинг ҳуқуқий асос­ла­ри бел­ги­лан­ди

Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

Ҳуқуқни муҳофа­за қилув­чи ор­ган­лар ва ҳар­бий­лар­га чек­лов­лар ўрна­тил­моқда

Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50