«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази вазифалари белгиланди
«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази ишга туширилди.
Саноат зоналари ва ёш тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
Саноат зоналари ва Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотди.
Электр энергияси, иссиқлик, газ ёки сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик сифатида малакаланади
Бундан ташқари, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Конституциявий суд референдум бўйича қарор қабул қилди
Конституциявий қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар мавжуд эмас, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган.
Давлат хизматчилари учун совғаларни қабул қилиш қоидалари жорий этилди
Совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши лозим, бунда давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги керак.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари имтиёзлар билан қўллаб-қувватланади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи оила аъзоларига ҳар ой тўланадиган нафақа тайинлаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилди.
“Бир нуроний ўн ёшга масъул”
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.
Пойтахтнинг энергия таъминоти яхшиланади
2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди.
Брендларни импорт қилувчилар реестри қандай шакллантирилади
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Давлат мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олган инвесторлар мулкни тўланган қисмидан фойдаланишлари мумкин бўлади
Халқаро нуфузга эга аудиторлик компаниялари томонидан амалга оширилган баҳолаш ҳисоботини мажбурий тартибда экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинмоқда.
Давлат мулкини бошқариш тўғрисида Қонун қабул қилинди
Қонунда хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки рўйхати белгиланган.
Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар учун рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда
Аризаларни кўриб чиққанлик ва хабарномаларни юборганлик учун йиғим ундирилмайди.
Хусусий суд экспертларининг касб этикаси қоидалари тасдиқланди
Касб этикаси қоидаларининг мақсади – нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида суд-экспертлик фаолиятига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш.
Жисмоний шахслар айрим тўловлар бўйича воситачилик ҳақи тўлашдан озод этилади
Пойтахтдаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари томонидан нақд пул ечиш хизматини кўрсатишга рухсат берилади.
Эроннинг ШҲТга кириши тўғрисидаги халқаро шартнома тасдиқланди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқланди.
Зулфия номидаги мукофот – иқтидорли қизларга
Мамлакатимизнинг 28 нафар қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлишди.
Автомактаблар ўқитувчилари қандай малака оширадилар
Таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг малакасини ошириш ҳар 3 йилда бир марта амалга оширилади.
АИ-80 бензинига акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш йил охиригача узайтирилади
Мазкур чора нефть маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўлланилмоқда.
Янги Меҳнат кодекси бўйича таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак
Ташкилот ходимларида меҳнат таътилининг умумий давомийлиги бугунги кунда йигирма тўрт иш кунини (асосий ўн беш кун + жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўққиз кун) ташкил қилади. Янги МК жорий этилиши билан ходимлар учун таътилларни календарь кунларда қандай ҳисоблаш керак? Уларнинг давомийлигини ўзгартирмаса бўладими?
Ўриндошлик асосидаги иш пенсияга қандай таъсир қилади
Пенсияни ҳисоблашда иш стажи ва ўриндошлик асосидаги даромад ҳисобга олиниш-олинмаслигини kadrovik.uz илтимосига кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия бошқармаси методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди.
Давлат иштирокидаги 31 та йирик корхоналар ислоҳ қилинади
Уларнинг устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компаниясига бошқарувга берилади.
“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да нималар белгиланган
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
2023 йил учун статистика дастури тасдиқланди
Дастурни амалга ошириш учун 195,2 млрд сўм ажратилди.
Мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациядан қандай ўтказилади
Аккредитациянинг вазифалари – манфаатдор тарафларнинг аккредитациядан ўтган субъектлар фаолиятига бўлган ишончини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона техника сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.
АТ соҳасида таҳсил олиш учун имтиёзли кредитлар берилади
Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматлари навбатсиз кўрсатилади
Шунингдек, “Махсус педагогика, дефектология” магистратура мутахассисликлари бўйича давлат ОТМларида ўқиш тўлиқ бюджет асосида бўлади.
Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилади
Президент томонидан “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Касаначилик қандай қўллаб-қувватланади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 19 та қўшимча фаолият турлари рўйхати тасдиқланди. Ўзини ўзи банд қилган шахсларни энди касаначи сифатида товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига ёллаш мумкин.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат билан фуқароларнинг чегара зонасида вақтинча яшаш тартиби белгиланди.
Хориждаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади
Ривожланган мамлакатларга вақтинчалик меҳнат фаолияти учун чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари 10 млн сўмгача микрокредит ажратади.
Сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги қонунчиликка қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ушбу соҳани такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан биринчи навбатда судгача санация қилинадиган корхоналар доираси белгиланди.