НҲҲ лойиҳалари: 2017 йил учун статистика ишлари
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2017 йил учун давлат статистика ишлари Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Ҳар бир дорихонада қандай дорилар бўлиши керак?
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида соғлиқни сақлаш вазирининг “Дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди
Судьялар ўзи ким?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон Фармонида судьяларнинг лавозимда бўлишларининг янги муддатларини белгилаш таклиф этилган. Энди учинчи муддатга тайинланган ёки танланган судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллайди. Мазкур тартиб қаерда ва қай тарзда қўлланилаётгани ҳақида янги шарҳимизда танишишингиз мумкин
Корхоналар ва пенсия жамғармаси муносабатлари ўзгарди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди
Судлов ҳимояси: амалиёт ва назария
Яқинда қабул қилинган НҲҲлар судьяларнинг ҳуқуқий ваколатларини аниқлаб беради ва улар олдига давлат ҳокимиятини амалга ошириш, адолатни қарор топтиришда фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳамда давлат ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилишдек махсус мақомига мувофиқ талабларни қўяди
Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси
2017 йил 7 февраль куни бошланадиган ушбу курс бухгалтерия ҳисобининг элементларидан бошлаб, амалий мисолларда баланс тузишгача бўлган билимларни содда тилда тушунтириб беришни назарда тутади
Бизнеснинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаган маъқул?
Ушбу материалда ХК, МЧЖ ва чет эл компанияси ваколатхонаси ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хосликлари тўғрисидаги ахборотни юклаб олишингиз мумкин
Бинони уй-жой фондидан нотурар жойга ўтказиш янада осонлашди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома” хизмати янгиланди
Ўзбекистонда маъмурий судлар ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон Фармони билан мамлакатимизда маъмурий судларни ташкил этиш ва “Маъмурий судлов ишларини юритиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Ушбу материалда булардан кўзланган мақсад хусусида сўз боради
Алвидо, қамоқ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги Фармонида 01.04.2017 йилдан бошлаб қамоқ жиноий жазонинг бир тури сифатида ЖКдан олиб ташланиши айтилган. Бугунги шарҳимизда энди маҳкумларга енгилроқ бўладими ёки йўқ, деган саволга жавоб излаймиз
Пахта саноати корхоналарини қайта ташкил этиш ниҳоясига етмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2016 йилдаги 374-сон Қарорида “Ўзпахтасаноат” уюшмасини тугатиш жараёнларини ниҳоялаш ҳамда унинг таркибига кирган “Пахтасаноат”нинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари фаолиятини тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тузилмаси янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2016 йилдаги 375-сон Қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди
Кимё саноатида янги орган тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2016 йилдаги ПҚ–2640-сон Қарори билан “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти тузилди ва унинг ташкилий тузилмаси, унга кирган ташкилотлар рўйхати ҳамда ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди
Диққат! Акция!!!
«NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ обуначилари орасида янги акция ўтказмоқда
2016 йилда амнистия қандай қўлланади?
Бизнинг эксперт амнистияни қўллаш тартиби юзасидан батафсил тушунтириш беради
Ҳокимият, бизнес ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги тизими мустаҳкамланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
Дори-дармонлар нархи назоратга олинади
31.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
Пенсиялардан чегирмалар қилиш тартиби белгиланди
Молия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2835, 2016 йил 26 октябрь) Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмалар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
Ҳайвонлар қандай касалликка чалинганда эгасидан олиб қўйилиши мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
Соатбай машғулотларга кўпроқ ҳақ тўланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2834, 2016 йил 24 октябрь) билан янги Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тасдиқланди
Апелляция хўжалик судлари нима учун керак?
Республикамиздаги хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини ташкил этишга қарор қилинди (2016 йил 21 октябрь, ПФ-4850-сон). Янги шарҳимиз — хўжалик ишлари бўйича суд иш юритиш тизимининг ривожланиши нуқтаи назаридан қабул қилинган қарорнинг мантиғи хусусида
Ўзбекистонда пуллик йўллар пайдо бўладими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони билан “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Янги шарҳимизда бу нима дегани ҳамда бизнес бундан қандай наф кўриши ҳақида батафсил тўхтаб ўтамиз
Бухгалтерлар ва аудиторлар ўртасида танлов эълон қилинди
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси, «Налоговые и таможенные вести» ҳамда «Солиқ Инфо» газеталари таҳририяти учта мустақил танловда қатнашишга таклиф этади: «Энг яхши бухгалтер–2016», «Энг яхши аудитор–2016» ҳамда «Энг яхши ички аудитор–2016»
Халқ маслаҳатчилари судлар фаолияти очиқлиги ва одиллигини таъминлашга хизмат қилади
Шу кунларда судларнинг халқ маслаҳатчилари сайлови якунланди. Айтиш жоизки, юқори даражада ташкил этилган мазкур жараёнда тавсия, таклиф ва мулоҳазалар асосида энг муносиблар сайланди
НҲҲ лойиҳалари: қандай контрактлар экспертиза қилинмайди
Ташқи савдо фаолиятини янада либераллаштиришга қаратилган лойиҳа қонунчилик ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди
Либераллаштириш: қандай жиноятлар учун судлашмайди ва жарима солишмайди
Шу йили кузда мамлакатимиз раҳбарияти қатор дастурий қарорларни қабул қилди. Уларнинг бир қисми қонунчиликни янада либераллаштириш, бизнес вакилларининг жавобгарлигини юмшатиш масалаларига бағишланди. Бизнинг навбатдаги шарҳимиз ушбу жараёнларнинг аҳамияти ва либераллаштириш янги босқичининг аввалгиларидан фарқлари хусусида
Юрисконсульт ҳужжатлар лойиҳаларига қандай тартибда виза қўяди?
Ушбу мақолада ҳужжатлар лойиҳаларига юрисконсульт томонидан қандай тартибда виза қўйилиши юзасидан юридик фанлари номзоди, доцент Фозилжон ОТАХОНОВнинг нуқтаи назарини келтирамиз
Хусусий бизнес: болалар учун чет тиллари марказини қандай очиш мумкин?
Хусусий таълим марказлари кундан-кун кўпайиб бормоқда. Боғчалар, мактаблар, марказлар... Аммо, “карвон кўп — ризқи бўлак”, деганларидек, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун таълим муассасалари ҳали ҳам даромадли ва тез қопланадиган бизнеслардан бири ҳисобланади
1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Мактабларда "Ҳуқуқий синфлар" ташкил этилади
Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.
Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш
Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди
Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.
Шаҳарсозлик кодекси такомиллаштирилди
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
Ушбу қутиларни фақат Омбудсман ёки Болалар омбудсмани очиши мумкин бўлади.
Ер участкаси қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури такомиллаштирилади
- Бошқа компания орқали товар экспорт қилишда солиқ солиш
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича акс эттириш
- Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўлаганда…