
Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлиги: нималар ўзгарди
«Прокуратура тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига тузатишлар киритилди.

БМТнинг қизил паспорти билан – 30 кунга визасиз
2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг биометрик ҳужжатига (қизил рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилади.

Идоралараро тариф комиссияси қандай ишлайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисида низом тасдиқланди.

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари қандай рўйхатдан ўтказилади
“Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар эълон қилинади
Бу бошқа чора-тадбирлар қаторида Президентнинг 2019 йил 13 декабрдаги қарорида назарда тутилган.

Корхоналарнинг яна бир турини хусусийлаштириш мумкин
“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Электрон кооперация биржасида иштирок этиш учун аванс миқдори белгиланди
У иқтисодиёт ва саноат вазирининг тегишли буйруғи билан белгиланди.

Қарз юки тартибга солинади
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Янги агрокомплексда экспорт билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилинади
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия МЧЖ ҚК кучи билан замонавий агрологистика комплекси қурилади.

Хусусийлаштириладиган ер участкасининг сотиб олиш қиймати қандай аниқланади
Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби белгиланди.

Ёнғинга қарши кўрик ўтказилиши ҳақидаги билдиришнома фақат қўлга берилади
Почта орқали билдиришнома юбориш бекор қилинмоқда. Уч ой ўтгач кучга кирадиган бу ва бошқа тузатишлар Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилди.

10 абитуриент ҳар йили грант асосида хусусий олий ўқув юртига ўқишга кириши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тошкентдаги Ёджу техника институти тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Меҳнат шартномалари қандай рўйхатдан ўтказилади
“Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплекси билан ишлаш механизми Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорида тақдим этилган.

Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази молиялаштирилади
Президентнинг 13.12.2019 йилдаги ПҚ-4550-сон қарорида муассасанинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари назарда тутилган.

Таълим, букмекерлик, VAR – ўзбек футболи янги даражага чиқмоқда
Президентнинг 4 декабрдаги Фармонида миллий футболни янги ривожланиш босқичига кўтариш чора-тадбирлари назарда тутилган.

Янги намунадаги кадастр паспорти 2020 йил 1 мартдан жорий қилина бошлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2019 йилдаги “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 987-сон қарори қабул қилинди.

Соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида – махсус режим
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Тошкент вилоятида Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари ИТИ қурилади
Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш учун Зангиота тумани, Эркин қишлоғи, Қуёшли МФЙ ҳудудида 3,5 гектар ажратилди.

Қачон боғ ва токзорлар яроқсиз деб топилади
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Иситишга ҳақ тўлаш тартиби кейинги мавсумда ўзгартирилади
Президент томонидан 2 декабрда Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини модернизациялаш тўғрисидаги ва соҳа корхоналарини молиявий соғломлаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

2021 йилдан бошлаб ХМҲСга ўтилади
Бу чора ҚҲТБТ порталида муҳокама учун эълон қилинган Президентнинг қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Товарнинг келиб чиқишини сертификатлаш қандай ўтказилади
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қандай лойиҳалар маҳаллийлаштириш дастурига киритилади
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

2000 товар позицияси божхона тўловларидан озод этилди
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5707-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар ҳақида сўз бормоқда.

Ўрмон фонди участкасини қандай ижарага олиш мумкин
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ситуацион-таҳлилий марказ хавфсиз туризмни таъминлайди
У ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – бошқарма) тузилмасида ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2019 йилдаги 1010-сон қарорида назарда тутилган.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар билан қандай ишланади
1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлади. Товар айланмасини одатдаги расмийлаштиришни ўзгартириш бизнес маромига таъсир кўрсатмаслиги учун ҳозир бизнес қандай чораларни кўриши зарур? Ушбу ва бошқа саволларга 24 декабрь куни ташкил этиладиган вебинар иштирокчиси бўлган ҳолда жавоб олишингиз мумкин.

Бола туғилганда бериладиган нафақа ва олимларга устама ҳақ МҲЭКМга қайта ҳисобланди
ЭКИҲ бекор қилинганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш давом этмоқда.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди
Унинг вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ўтказилади.

Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг

- Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
- Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Давлат мол-мулки билан операцияларда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди
- Янги қоидаларга кўра ташқи савдо операцияларида активларни репатриация қилиш учун ким жавобгар?

- Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Кўчирма)
- Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- ХАЛИКК-2024 иш берувчилар ва ходимлар учун қандай муаммоларни келтириб чиқармоқда