
“Ҳаётий давр шартномаси” қандай тузилади
Бундай шартномалар доирасида буюртмачи сифатида “Тошкент инвест компанияси” АЖ иштирок этади.

Тиббиётни ривожлантириш Давлат мақсадли жамғармаси нима мақсадда ташкил этилди
Унинг асосий вазифаларидан бири – соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, малака ошириш ва тажриба алмашишни ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.

Томорқа ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари
Экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади.

Рамазон ойида кам таъминланган фуқаролар қўллаб-қувватланади
2024 йилда Рамазон ойининг бошланиши 11 мартга тўғри келди.

Жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи оширилмоқда
Кўрсаткич оширилаётган давр – 6 ой.

Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади
Давлат томонидан тўланадиган нафақани тайинлаш тартиби ўзгарди.

Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик бошланди
Байрам «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғоя асосида нишонланади.

Статистика агентлиги ишида нималар ўзгаради
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири – “Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси”ни ишлаб чиқиш.

Болалар омбудсмани қандай фаолият юритади
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги Қонуни кучга кирди.

Мажбурий суғуртанинг қандай турларини жорий этиш режалаштирилмоқда
Шунингдек, 2025 йилга қадар “такафул” (исломий суғурта) тамойиллари ва маҳсулотлари ишлаб чиқилади.

Мева-сабзавотлар маҳсулотлари нархлари назоратга олинади
Тавсия этилган минимал экспорт нархлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таклифларига асосан Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесганлик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тўловга қобилиятсизлик: қонунларга қандай ўзгартиришлар киритилди
Ҳужжат билан тўловга қобилиятстизликнинг алоҳида жиҳатларига оид 25 та қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ҳисобдан чиқарилади
Шунингдек, ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

Текширувлар: техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини такомиллаштиришга оид янги чоралар
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш, маҳсулотларни давлат рўйхатига олиш, мувофиқлик сертификати ва декларацияни расмийлаштириш фақат “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Хоразм вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилади
Маблағлар саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларнинг амалга ошишига йўналтирилади.

«Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонаси ташкил этилмоқда
Савдо зонасида фақат Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бунда чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган «Эркин божхона зонаси» божхона режими амал қилади.

Давлат ҳимояси: адвокат қачон ишга киришиши керак
Тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат прокурорнинг қарори ва суднинг ажримида белгиланган муддатда ишга киришиши шарт.

Кредит олган шахснинг қарздорлиги қандай қопланади
Айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш бўйича ўзгаришлар киритилди.

АҚШ ва Германияда “Ўзбекистон IT-кунлари” ўтказилади
Шунингдек, Германия ва Саудия Арабистонида IT-парк ваколатхонаси (филиали) ташкил этилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Қимматбаҳо металларни харид қилишда имтиёзларга эга бўлиш учун янги мезонлар ўрнатилмоқда
Яратилган иш ўринларининг камида 70% заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчи касблари ташкил этиши лозим.

Экология назоратчилари олдига қандай вазифалар қўйилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги учун улар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Кўчма алоқа тармоқларини лойиҳалаштиришни лицензиялаш учун давлат божи пасайтирилди
Шу тариқа, тоғли ва олис ҳудудларни Интернет ва алоқа билан қамраб олишни кенгайтириш шарт-шароитлари яхшиланади.

“Ўзбекистон-2030” стратегияси: асосий йўналишлар
“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Мис хомашёсини бўлиб-бўлиб харид қилиш мумкин
Бўлиб-бўлиб тўлаш муддати – 90 кун.

Тупроқ унумдорлигини ошириш қандай режалаштирилмоқда
13 та туманда тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган агротехника тадбирларини субсидиялаш бўйича тажриба бошланади.

Солиқ аудити бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилиш мумкин
Илгари бундай қарорлар устидан дастлаб юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиш талаб этилган.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади