Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
12.02.20

Меҳнат мигрантлари уй-жой билан қандай таъминланади

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

12.02.20

Импорт қилувчилар томонидан ҚҚС тўлашни кечиктириш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси товарлар, ишлар ва хизматларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятини тақдим этиш тартибини тасдиқлади.

12.02.20

Кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича эксперимент бошланди

У пойтахтнинг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида 2020 йил 1 майга қадар ўтказилади. Мақсад – “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонунни апробация қилиш.

11.02.20

24 та монополист корхона ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилди

2019 йил давомида тузилган шартномалар таҳлили шуни кўрсатдики, кўп ҳолларда уларга хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларини чеклайдиган шартлар киритилади.

11.02.20

2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди

У 320 банддан иборат бўлиб, уларни амалга оширишга 17,5 трлн сўм ва 9,6 млрд АҚШ долларини йўналтириш режалаштирилмоқда.

11.02.20

Ҳарбий хизматчи олий ўқув юртига кириш учун тавсияномани қандай олади

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

11.02.20

ЭКУ таомили қандай ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан ёрдамчи репродуктив технологияларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди.

10.02.20

Нотариал палатанинг мақоми, тузилмаси ва молиялаштириш манбалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 йилдаги «Ўзбекистон нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 54-сон қарори қабул қилинди.

10.02.20

Оилавий тадбиркорлик учун боғ, токзорлар, иссиқхоналар қандай барпо этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2020 йилдаги «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 52-сон қарори қабул қилинди.

10.02.20

Микромолиялаш, ижтимоий буюртма, суд ислоҳоти ва бола ҳуқуқлари

4 февраль куни ўтказилган навбатдаги қўшма мажлисда депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда маъқулладилар.

10.02.20

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси ўзгартирилди

Президент томонидан 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон тегишли қарор имзоланди.

07.02.20

Шифокорлар ва провизорларга ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси бу қандай ишлаши юзасидан ўз таклифларини ишлаб чиқди. Тегишли лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган ва 19 февралга қадар муҳокама учун очиқ.

07.02.20

Қурилишда давлат назорати механизмлари 1 апрелдан ўзгаради

Бу Президентнинг 2020 йил 5 февралдаги қарорида назарда тутилган.

06.02.20

Электр энергетикаси соҳасида ҳуқуқий база янгиланади

Ўзбекистонда «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири, бозор модели ва Электр тармоқлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилмоқда.

06.02.20

Президент 58 нафар маҳкумни афв этди

Давлатимиз раҳбари “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

06.02.20

Миллий рақсга болаликдан ўргатилади

Президент 4 февраль куни миллий рақс санъатини ривожлантириш ва ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир ҳужжатларни имзолади.

05.02.20

Мактабгача таълимда ДХШ суръати оширилади

Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 30 январдаги қарорида қайд этилган, қарор матни ЎзАда жойлаштирилган.

05.02.20

Давлат томонидан чорвачиликни қўллаб-қувватлаш оширилади

Президент 29 январда чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари назарда тутилган қарорни имзолади.

04.02.20

Миллий спортни ривожлантириш йўналишлари белгиланди

Президентнинг 24 январдаги мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштириш ва оммалаштириш тўғрисидаги фармони имзоланди.

04.02.20

Тошкент вилоятида «Tashkent Pharma Park» комплекси қурилади

Бу инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери бўлиб, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлаштирилади.

03.02.20

Ўзбекистонда коронавирусдан ҳимоя қилиш юзасидан қандай чора-тадбирлар қабул қилинади

Чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика комиссияси ташкил этилди, комплекс профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

03.02.20

1 февралдан қандай ўзгаришлар бўлди

Тўловлар индексацияси, спорт соҳасидаги таълим тизими ислоҳотлари ҳамда бизнес учун бир қатор позитив янгиликлар – 2020 йил 1 февралдан кучга кирган Ўзбекистон қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ана шулардан иборат.

03.02.20

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги тарифлар сеткаси 1 февралдан жорий этилади

У бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 9 январдаги буйруғи билан тасдиқланган.

03.02.20

1 апрелдан бошлаб яна 10 та давлат хизмати онлайн-форматга ўтказилади

Бу Президентнинг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонида назарда тутилган.

31.01.20

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар танлов асосида берилади

Бу Президентнинг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорида назарда тутилган.

31.01.20

Ўрмонлар ҳолати қандай мониторинг қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2020 йилдаги 31-сон қарори билан Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

30.01.20

Ўзбекистон ва Беларусь таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан оладилар

Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасидаги таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Рес­пуб­ли­ка­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да «Жа­со­рат мак­та­би» таш­кил эти­ла­ди

2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Банк кре­дит­ла­ри та­вак­кал­чи­ли­ги­га қўйила­ди­ган та­лаб­лар ўзгар­ти­рил­ди

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

1 де­каб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Ом­буд­сман фа­олияти­нинг ҳуқуқий асос­ла­ри бел­ги­лан­ди

Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

Маҳал­ла­лар­да иж­ти­мо­ий про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри ўтка­зи­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.

Ҳуқуқни муҳофа­за қилув­чи ор­ган­лар ва ҳар­бий­лар­га чек­лов­лар ўрна­тил­моқда

Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50