“Маҳалла” фонди етим болаларга бир марталик нафақа тўлайди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори билан Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тошкентда юздан ортиқ маҳаллалар қайта номланди
Тошкент шаҳар ҳокими “Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида” қарорни имзолади. Шундай қилиб, пойтахтнинг баъзи маҳаллалари янги номга эга бўлди
НҲҲ лойиҳалари: Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида Қонун
Ягона порталда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” Қонун лойиҳаси муҳокама жараёнида
Кадрлар бўйича иш юритиш юзасидан навбатдаги курс ўзбек тилида ўтказилади
Агар сиз ташкилотда кадрлар билан ишлаш учун жавобгар бўлсангиз, бизнинг 10 кунлик курсимиз сиз учун махсус тайёрланган!
Асбоб-ускуна ва асосий воситалар амортизациясини ҳисобга олиш бўйича 5 та жавоб
Ҳар қандай моддий бойликлар эскиради. Улар синиши, таъмирлаш талаб этилиши, арзонлаштирилиши ёки умуман қадрсизланиши мумкин. Корхона балансида асбоб-ускуна ва асосий воситалар бўлганда бухгалтер ушбу барча жараёнларни қандай ҳисобга олади? “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан эксперт тавсияларининг навбатдаги мавзуга доир тўплами мазкур масалага бағишланади.
Рекламада сотувчининг маълумотларини кўрсатинг
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 11.04.2016 йилда 1024-8-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди
Омухта емлар ва ветеринария дориларини тайёрлайдиганлар учун имтиёзлар
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2016 йилдаги 110-сон Қарори билан омухта емлар ва ветеринария дориларини тайёрлайдиган, кўчатлар ва томчилатиб суғориш учун ускуналар олиб келадиган субъектлар олиб келинадиган ускуналар ва дорилар учун божхона тўловларидан озод қилинди
ЯИТни ойма-ой қўшимча ҳисоблаймиз
Солиқ кодексидаги ўзгартиришлар (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон) муносабати билан Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
Ажралгандан кейин прописка бекор қилинади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди
НҲҲ лойиҳалари: электрон солиқ ҳисоботи
Давлат порталида Давлат солиқ қўмитасининг “Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Аудиторларни сертификатлаш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда
Давлат порталида молия вазирининг Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Банк ташкил этаётган норезидент маблағларнинг манбаларини тасдиқлаши керак
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2014-11-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фермерларга ер янги тартибда берилади
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди
Микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартиби ўзгарди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2093-7-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди
Тугатилган банклар ҳақидаги ахборот МБ сайтида эълон қилинади
Марказий банк бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 18.04.2016 йилда 626-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни тугатиш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритилди.
Муассиснинг кўчмас мулки ва мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш: муаммо бор
Ўз шахсий кўчмас мулкини юридик шахс устав фондига киритган ҳолда ҳар бир муассис уни қайтариб олиш имкониятига эга бўлишни хоҳлайди. Қонунчилик бунга кўмак беради ва хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилади. Бироқ кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш соҳасида қонунчиликнинг ўзгариши, афсуски, бу амалиётда ноқулай акс этди
Ҳақиқий эмас битим: сабаблари ва оқибатлари
Ҳар куни фуқаролик муносабатлари иштирокчилари ўртасида турли хилдаги талай битимлар тузилади. Ва, шартномавий муносабатларга киришган ҳолда ҳамма муайян ҳуқуқий оқибатлар барпо этишга интилади. Бунда исталган натижага эришмаслик хатари мавжуд, шу жумладан агар тарафлар ўртасида тузилган битим ҳақиқий эмас бўлса
Суд иши: даъвога шошилди ва ютқазди
Суд инстанцияларига мурожаат қилишда ҳамма ҳам қонунчиликнинг айрим шартлари ва талабларига диққат билан қарамайди, бу эса вақт ва молиявий воситалар бекор сарфланишига сабаб бўлади
Бизнесни ҳуқуқий таъминлаш. Нимадан бошлаш керак?
Ҳозир юридик хизмат кўрсатиш фаолият йўналиши сифатида оммавийлашмоқда. Бироқ юридик олий ўқув юртлари битирувчилари, ёш мутахассисларда бу тўғрисида аниқ тасаввур йўқ. Бизнинг шарҳимизда – бу соҳада ишнинг илк босқичларида қўйилиши лозим бўлган қадамлар хусусида
ДБҚ амалдаги божхона брокерлари рўйхатини эълон қилди
Рўйхатга фақат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири кучга киргандан сўнг қайта рўйхатдан ўтган ташкилотлар киритилган
Педагоглар учун аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
БЮД: айрим режимларнинг ўзига хос хусусиятлари
Давлат божхона қўмитаси Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади. Унинг айрим қоидаларини экспертимиз тушунтиради
ДСҚнинг барча хизматлари бир порталда
“Электрон солиқ хизматлари” портали солиқ солиш соҳасида интерактив хизматларни тақдим қилиш учун “Солиқ” ахборот тизими комплексини интеграция қилиш бўйича лойиҳа доирасида ишлаб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2016 йилдаги 113-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Хусусий пансионатлар қандай хизматлар кўрсатиши мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2777-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхати тасдиқланди
Принципалнинг кредитга лаёқатлилиги таснифни ўзгартирди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 апрелда 2364-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2778-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари тасдиқланди
Уруш фахрийларига мукофот тўланади
Президентнинг 18.04.2016 йилдаги Фармони билан 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 800 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат билан фуқароларнинг чегара зонасида вақтинча яшаш тартиби белгиланди.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида янги қонун қабул қилинди
Қонун Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солади, унинг тузилмаси ва вазифаларини ҳамда иш фаолияти принципларини белгилайди. Қонуннинг олдинги таҳрири 2019 йилда қабул қилинган эди.
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан биринчи навбатда судгача санация қилинадиган корхоналар доираси белгиланди.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»