
ҚҚС суммасини қоплаш: бу қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимига тузатишлар киритилди
Хусусан, бизнесменларни "мажбурий" ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш индикаторини ҳисоблаш тартиби ўзгарди.

Ҳисобварақ-фактура: расмийлаштириш, тақдим этиш ва қабул қилиш
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги рейтинги жорий этилади
Шунингдек, йиғинлар ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш учун маблағлар ажратилади.

“Ҳазорасп” ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади
Бу Президентнинг 17.08.2020 йилдаги “Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида назарда тутилган.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тафсилотлари аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори қабул қилинди.

Туркиялик инвестор Тошкент вилоятида ИЭС қуради
Туркиянинг «AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.» компанияси Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишини инвестициялайди.

Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун грантлар ажратилди
2020–2021 йилларда Япония Ҳукуматининг беғараз грантлари дастури бўйича магистратура ва докторантурада давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 19 ходими ўқийди.

МҲХСга ўқитиш харажатларини республика бюджетидан қоплашни режалаштирмоқдалар
ҚҲТБТ порталида Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш бўйича харажатларни республика бюджети ҳисобидан қоплаш тўғрисида вақтинчалик низом лойиҳаси жойлаштирилган.

Экспорт юклар қандай суғурталанади
Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бухоро вилоятида сув таъминоти тизимини модернизациялашга $437,62 млн ажратилади
Асосий қисми Осиё инфратузилма инвестициялари банки томонидан ажратилади.

Ўзбекистон МДҲ доирасида яна бир ҳужжатга қўшилди
Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисида 1992 йил 13 ноябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомадир.

Янги олимпия захиралари коллежларида футбол бўлимлари ташкил этилади
Коллежлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида ташкил этилади.

Чет элдаги ишга жойлаштириш учун ҳақни ким тўлайди
«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди. Улар 3 ой ўтгач кучга киради.

Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар учун намунавий уставлар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус таълим тизимини тартибга солишга доир қатор ҳужжатларни тасдиқлади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар солиқ органларида қандай рўйхатга олинади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Соддалаштирилган тартибда импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати қайта кўриб чиқилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 449-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Электрон шартномаларга ўтганда нималарни ҳисобга олиш лозим
Карантин шароитида товарлар, ишлар ва хизматлар олди-сотдисининг одатдаги усуллари доим қулай бўлмайди, ҳатто уларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳам мумкин. «Норма» шарҳида - электрон шартнома тузаётганда қандай муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида.

Ўзбекистонда SkillsPassport тизими жорий этилади
Президент 11 август куни мамлакатимизда касб-ҳунарга ўқитиш соҳасини янада риовжлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Нотариуслар учун маъмурий регламентлар жорий этилади
Адлия вазирлиги нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг маъмурий регламентлари лойиҳасини ишлаб чиқди. У муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.

Савдо қонунда ёзилади
ҚҲТБТ порталида "Савдо тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган. У Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Имом Мотуридий маркази ташкил этилади
У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият кўрсатади, шунингдек унинг номидаги Халқаро стипендия таъсис этилади

Кимё ва биология янги тизим бўйича ўқитилади
Ўзбекистонда кимё ва биологияга ўқитишнинг янги тизими жорий этилади, бу Президентнинг 12 августдаги қарорида белгиланган.

Маиший хизмат кўрсатиш қоидалари ўзгаради
Янги Қоидалар лойиҳаси ҚҲТБТда эълон қилинган, амалдаги ҳужжат 25 йил аввал қабул қилинган.

Олий Мажлисга текширув ўтказиш ҳуқуқи берилди
Қонун ҳужжатларига қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари такомиллаштирилишига оид тузатишлар киритилди.

Иккита вилоятдаги ирригация иншоотлари реконструкция қилинади
Президентнинг «Жиззах ва Cирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Термизда «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи очилади
Унинг муассиси - Давлат хавфсизлик хизмати, қабул ва ўқув жараёни эса 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган ИЭС қурилади
Лойиҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми – $1,2 млрд. Инвестор – Саудия Арабистонининг «The International Company for water and power projects» компанияси.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.

Янги электромобиллар учун утилизация йиғими миқдори тўрт бараварга оширилмоқда
Оширилган йиғим суммаси 2025 йил майдан бошлаб ундирилади.

Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш қанча туради?
Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш хизматидан фойдаланиш учун ҳар бир вояга етган шахс учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизматлари субсидия олади
Давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизмати жорий этилмоқда.

Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланмоқда
Йиғимлар миқдорлари расмийлаштирилаётган товарлар қийматига боғлиқ
Янги сонларда ўқинг

- Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
- Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Давлат мол-мулки билан операцияларда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди
- Янги қоидаларга кўра ташқи савдо операцияларида активларни репатриация қилиш учун ким жавобгар?

- Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Кўчирма)
- Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- ХАЛИКК-2024 иш берувчилар ва ходимлар учун қандай муаммоларни келтириб чиқармоқда