Вазирлар Маҳкамаси 04.07.2020 йилдаги «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 421-сон қарорни қабул қилди.
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фани жорий этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2020 йилдаги 422-сон қарорида белгиланган.
Бюджет ташкилотлари учун янги ҳисобот шакллари
Молия вазирининг буйруғи билан 1.01.2021 йилдан жорий этиладиган чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари тасдиқланди.
Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди
Тегишли ҳужжатлар Президент томонидан 30 июнь, Ёшлар кунида имзоланди.
Чорвачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш – бутун Қорақалпоғистон бўйича
Президентнинг 3.07.2020 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4776-сон қарори қабул қилинди.
Рецептлар дори воситаларнинг халқаро патентланмаган номланиши бўйича ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда пандемияга қарши курашиш лойиҳаси амалга оширилади
Осиё тараққиёт банки бунга 15 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан $500 млн миқдоридаги қарз маблағларини ажратади.
Геодезия ва картография – янги қонун
«Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. У 3 ой ўтгач кучга киради.
Нотариус лицензиясининг амал қилиши малака комиссия томонидан тўхтатилади
Адлия вазирининг буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш учун $95 млн ажратади
Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 2 июлдаги ПҚ-4772-сон қарорида сўз боради.
Томорқа хўжаликлари учун техникага божхона божлари ноль ставкада тўланади
Давлат томонидан аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари қабул қилинди.
Китоб геологик қўриқхонаси миллий табиат боғига айланади
Бу Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сон қарорида белгиланган.
Бўш турган объектлар билан махсус марказ шуғулланади
Президентнинг 1.07.2020 йилдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ШҲТ қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги битимига қўшимча қабул қилди
30.06.2020 йилдаги ЎРҚ-624-сон Қонун билан 2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома ратификация қилинди.
Шахсий хавфсизлик, учрашувлар, рағбатлантириш юзасидан маҳкумлар учун қандай ўзгартиришлар қилинади
Президент томонидан маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган тузатишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
5 та кодекс қабул қилинади, 7 та кодекснинг янги таҳрири ишлаб чиқилади
Бу Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган.
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни қандай сотиб олиш ва сотиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Ўзагротехсаноатхолдинг» тугатилади
Президент Давлат активларини бошқариш агентлигининг ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилади
Бу Президентнинг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва ПҚ-4761-сон қарорида белгиланган.
БМТнинг Ўзбекистон фуқаролари шикоятлари бўйича қарорлари қандай ижро этилмоқда
Президентнинг 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сон Фармони билан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш бўйича давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг
- Электротехника саноати янги тараққиёт босқичига олиб чиқилади
- Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
- Ҳуқуқий ворис ҳисобланадими ёки йўқми?