МБ Бошқарувининг қарори (1.08.2018 йилда 2014-13-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар юмшатилди

Устав фонди, хорижий инвесторнинг энг кам улуши, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ва муассисларга талаблар юзасидан ўзгартиришлар киритилади (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони)
Ноқонуний қарорлар сабабли бизнесга етказилган зарар ўрнини давлат қоплайди

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний маъмурий ҳужжатларидан инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларини ҳимояловчи универсал қоидалар жорий этилди (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони)
Асосий дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (27.07.2018 йилда 3045-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янгиланган Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди
Йўлларда қўшимча 136 мингта кўрсаткичлар ўрнатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2018 йилдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 584-сон қарори эълон қилинди
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш соддалаштирилади

1 октябрдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш тўхтатилади. Ҳокимликлар, нотариуслар ва Қурилиш вазирлиги бўлинмалари кадастр органларига рўйхатга олиш маълумотлари ҳақида электрон шаклда хабар беришади
Норезидентлар – биржа савдолари иштирокчилари маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин

Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартибига тузатишлар (28.07.2018 йилда 510-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди
Экстремизмга қарши курашиш: материаллар олиб ташланади, ташкилотлар “қора рўйхатга” киритилади

30.07.2018 йилдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” ЎРҚ-489-сон Қонун қабул қилинди. Ҳужжат эълон қилингандан кейин уч ой ўтгач кучга киради
Текширувларни тайинлашнинг иккита алгоритми жорий этилди

Бу Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон Фармонига иловаларда назарда тутилган
Бизнесни режадан ташқари текшириш бир ой давомида тикланиши мумкин

Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон Фармонидан шу келиб чиқади
Автоташувчилар 3 ойдан 1 йилгача муддатга суғурталанишлари мумкин

«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди, улар 3 ой ўтгач амалга киритилади
Судларга қонуности ҳужжатларини талқин қилиш ҳуқуқини бериш лозим

Адвокат Илҳом Азизов қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўртасида тез-тез юзага келадиган зиддиятлар сабабларини ўрганиб, вазиятдан чиқиш йўлини таклиф этди
Кўчмас мулк бузилганда зарарларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жамғарма қоплайди

Президентнинг 27.07.2018 йилдаги Фармони билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва бизнесга етказилган зарарларни қоплашнинг янги механизми маъқулланди
Текширувларнинг 2 та тури бекор қилинди. Қайсилари қолди?

Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини таҳлил қилишда давом этамиз
Адвокатлар суд биносига компьютер ва мобиль телефонларини олиб киришларига рухсат берилди

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (25.07.2018 йилда 2981-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тегишли ўзгартиришлар киритилди
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қандай ишларни кўриб чиқади

МЖТКда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар тоифаси белгиланди, шунингдек унинг ходимлари қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилганлик учун жарима жорий этилди. Тузатишлар 23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун билан киритилди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уруғликлар билан муомала қилишдаги ҳуқуқбузарликлар учун – 40 ЭКИҲгача жарима

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилди (23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонунга қаранг). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жарималар жорий этилди
Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ амнистияси эълон қилинди

Президентнинг 27.07.2018 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Маҳаллий даражадаги депутатлар судлар раисларининг ахборотини эшитадилар

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ва «Судлар тўғрисида»ги қонунларга ана шундай тузатишлар киритилди (23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун)
Техник регламентларни бузганлик учун 10 ЭКИҲгача жарима жорий этилди

20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун билан техник регламентларни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди