
Масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин
Сўнгги пайтда карантин чоралари секин-аста юмшатилаётганига қарамай, хотиржам бўлишга ҳали эрта. Биронта ҳудуд касаллик яна қўзғаши ва бизнес учун қоидалар қатъийлаштирилишидан суғурталанган эмас.

Қурилиш пудрати шартномасида нарх қайдай ўзгартирилади
Қурилиш пудрати шартномаси тарафлари нархни ўзгартириш заруратига дуч келишлари мумкин. Жуда содда таомилдек туюлади, бироқ унда ҳам тўғаноқлар бўлиши мумкин. Бундай вазиятларни батафсил кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Давлатнинг молиявий ёрдами билан туризм тикланмоқда
Президент томонидан 28 май куни пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Фармон имзоланди.

Дон сақлаш корхоналари учун янги нормалар белгиланди
Бошоқли дон майдонлари ва омборларига бўлган талабларни, уларни инспекция қилиш тартибини белгилайдиган иккита низом тасдиқланди.

Ҳудудларда Ёшлар технопарклари ташкил этилади
Уларнинг асосий вазифалари ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини оширишдан иборат бўлади.

Монополистнинг мақоми қайта кўриб чиқилади
Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Пойтахтда ва Тошкент вилоятида қандай рўйхатга олинади
Янги тартиб жорий йилнинг 1 сентябридан кучга киради, амалдаги Низом ушбу санадан ўз кучини йўқотади.

Ветеринарларга лицензия – ДХМ ёки ЯИДХП орқали
Шу йилнинг якунига келиб "VIS-LICENSE" ахборот тизими ишлаб чиқилиб, унга ветеринария фаолиятини юритиш учун лицензия олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Ижтимоий ҳимоя: иккита нафақа ва иккита маълумотнома – давлат хизматлари марказлари орқали
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Хорижий авиация парвозларга рухсатнома олади
Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Кексалар муаммолари билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 326-сон қарори қабул қилинди.

Яшаш жойи буйича рўйхатга олиш: 1 сентябрдан бошлаб нима ўзгаради
Яшаш жойи буйича доимий ва вақтинча рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш бўйича чоралар Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 320-сон қарорида белгиланган.

Бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги операциялари – Ғазначилик орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги “Ўзбекистан Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида”ги 329-сон қарори қабул қилинди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бир йилга узайтирилди ва соддалаштирилди
Тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сон қарорида назарда тутилган.

Хусусий тиббиёт клиникалари кимларни бепул қабул қилади
Нафақат давлат, балки хусусий секторда ҳам бепул асосда тиббий хизмат кўрсатилиши назарда тутилган.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари устидан назорат кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги «Хавфли ишлаб чиқарш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 291-сон қарори қабул қилинди.

Ҳудудий футбол ассоциациялари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 311-сон қарор қабул қилинди.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган ушбу чора сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплашга қаратилган.

Маҳкумлар ва колониялар тўғрисидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади
Ҳукумат Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасида махфийликдан чиқариладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлади.

Сайр қил, азизим! Ходимга отгулни қандай тўғри бериш мумкин
Ҳатто ходим ишланмайдиган кунда атиги 1 соат ишлаб берган бўлса ҳам, у тўлиқ кун отгулга ҳуқуқи бор. Ушбу вазиятда отгулларни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари - меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти шарҳида.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурига яна $100 млн ажратилади
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини молиялаштириш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди.

Маҳаллаларда ижтимоий нафақаларни олиш тартиби соддалаштирилди
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Қандай қилиб ходимларни сменали ишга ўтказиш мумкин
Кўп ташкилотларда Ички меҳнат тартиби қоидалари ишлаб чиқилган бўлсада, уларда компаниянинг барча ходимлари учун умумий иш вақти режимини назарда тутиш анча мушкул. Ахир у ходимларда ва ҳатто бўлимларда ҳам турлича: қўриқлаш хизматида – битта, ҳайдовчиларда бошқача бўлиши мумкин.

Цемент импортига чекловлар олиб ташланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 309-сон қарори билан бекор қилинди.

Молия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди
Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди.

Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартибига тузатишлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 йилдаги 302-сон қарори билан Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар 3 ойдан кейин кучга киради.

Сардоба: жабрланганлар уй-жой билан таъминланади, инфратузилма тикланади
«Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш бўйича Президентнинг 21.05.2020 йилдаги ПҚ-4722-сон қарори қабул қилинди.

Статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди
Улар қурилиш хизматлари импорти тузилмаси кўрсаткичларига тааллуқли. Ўзгартиришлар Давлат статистики қўмитасининг қарори билан киритилди.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Электрон ҳисобварақ-фактурани товар-транспорт юк хати билан бирлаштиришга қачон йўл қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бирлаштирилган ҳужжат шакли тасдиқланди.

Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаолият ислоҳ қилинмоқда
Ҳар йили мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг тенглиги, бирлигини намойиш этувчи "Ўзбекистон - ягона Ватан!" шиори остида форум ҳамда хориждаги ватандошларнинг "Uz Global Think" форуми ўтказилади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Асосий ставка 14 фоизгача оширилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Янги сонларда ўқинг

- Асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
- «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»
- Автоташувчи ҳужжатлари
- ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак?
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари