
Саноат намунасига патент бериш қоидалари белгиланди
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ саноат намунаси деб эълон қилинган объектга, агар у янги ва оригинал бўлса, ҳуқуқий муҳофаза тақдим қилинади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун давлат божи камайтирилди
Чегирма миқдори – 50%.

Криминология институти ташкил этилди
Унинг фаолияти жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолияти даражасини оширишга йўналтирилади.

Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди
Давлат божи иш якуни бўйича айбдор тарафдан ундирилади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланаётган шахслар учун қандай имтиёзлар бор
Шунингдек, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган жисмоний шахслар харид қилганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди.

Ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильмлар чиқарилади
Уларнинг мазмуни ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши қийин бўлган фанлар, мавзулар (формулалар, теоремалар, қонунлар) асосида шакллантирилади.

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш талаблари бекор қилинмоқда
Шунингдек, «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими жорий этилмоқда.

Умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди
Умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди

Олис ва чекка ҳудудлар рўйхатига янги жойлар киритилди
У ерда ишлаганда ўқитувчиларга устамалар тўланади

2024 йил учун статистика дастури қабул қилинди
Дастур билан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда долзарб ва тезкор маълумотларни олиш тизимини такомиллаштириш, қоғоз шаклидаги маълумотлардан воз кечиш ҳамда уни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини камайтириш режалаштирилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазифалар орасида – давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш назарда тутилган.

Электротехника саноатининг инвестиция лойиҳаларига имтиёзли кредитлар тақдим қилинади
Президент янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ушбу соҳада ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрларини тасдиқлади.

«Яшил энергия» соҳаси қандай тартибга солинади
Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хом ашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга тўлашни фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга йўл қўйилади.

Саноатни ривожлантириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – юқори қўшилган қийматли ва янги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган ва экспортбоп инвестиция лойиҳаларини саноат ипотекаси тизими орқали молиялаштириш вазифалари бор.

Фармацевтика корхоналарига 100 млн АҚШ доллари ажратилади
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнология кластери» ташкил этилмоқда.

Norma тизимларидан фойдаланувчилар учун 2024 йилда бонус дастури
Кўп йиллик анъанага кўра Norma компанияси онлайн ва ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчиларига (бундан буён – тизимлар) турли хил бонусларни тақдим этади.

Бегона шахсларни уйдан рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилиги талаб этилмайди
Мазкур чора мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган

Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти қандай ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Аҳоли алоҳида чиқинди йиғиш учун махсус пакетлар билан таъминланади
Шунингдек, чиқиндини олиб чиқишда қарзи бўлган абонент электр энергияси учун ҳақ тўлай олмайди.

Божхона ходимларига қандай ижтимоий ҳимоя чоралари берилади
Улар орасида – бир марталик нафақалар, фарзандларга ОТМларга кириш учун тавсиялар бериш ва бошқалар бор.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш давлат томонидан рағбатлантирилмоқда
Президентнинг 05.01.2024 йилда 5-сонли «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ижро ҳужжатлари онлайн тарзда берилади
Шунингдек, фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланди.

Баҳолаш ҳисоботларини текшириш: янги қоидалар
Бундай экспертиза натижалари тўғрисидаги маълумотлар эндиликда «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилади.

НҲҲ экспертизаси: уларнинг рақобатга таъсири қандай текширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан НҲҲ ёки унинг лойиҳаси рақобат учун салбий деб ҳисобланадиган ҳолатлар белгиланади.

2024 йилда солиқлар, йиғимлар ва акцизларда нималар ўзгарди
Norma мутахассислари ижтимоий ва ер солиғи, сув ва ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва бошқаларнинг ўзгариши бўйича тушунтиришларни тайёрлашди.

Бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурлари қандай шакллантирилади
Дастурни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишларидан бири – бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги.

Кексалар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилмоқда
Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдам шартнома асосида кўрсатилади.

Ижтимоий ходимлар ногиронлар ва қарияларга ғамхўрлик қилиш шароитларини текширишга ҳақли
Аҳолининг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.