Боғча болалари, мактаб ўқувчилари ва талабаларни табиатни қадрлашга ўргатадилар
Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Банкротлик билан манипуляция қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Сохта банкротлик, банкротликни яширганлик ва қасддан банкротликка олиб келганлик учун санкциялар оширилмоқда. Тузатишлар уч ой ўтгач кучга киради
Амалдорлар мулки ва даромадларини декларация қилади
Бу Президентнинг 27.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган
Махсус жамғарма транспорт ва логистикани ривожлантиришда ёрдам беради
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2019 йилдаги 429-сон қарори билан белгиланган, у билан Транспорт вазирлиги ходимларини рағбатлантириш тартиби ҳам тасдиқланган
Ўзбекистон Халқаро ислом савдо-молиявий корпорациясига киради
Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2019 йилдаги «Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428-сон қарори эълон қилинди
Индонезия компанияси Фарғона НҚИЗни модернизация қилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги 431-сон қарори билан белгиланган
Икки томонлама муносабатларнинг самарадорлиги қандай белгиланади
Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Пакетларни олиб киришга белгиланган тақиқ бизнес фойдасига қайта кўриб чиқилди
Президентнинг 2018 йил 18 майдаги ПҚ–3730-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди
ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш: янги механизм
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Фуқаролар ва ташкилотлар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалани киритишлари мумкин бўлади
Адлия вазирлиги «Конституциявий суд тўғрисида»ги Конституциявий Қонун ва Фуқаролик кодексига киритиладиган тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҚҲТБТ порталида эълон қилди
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилди
У Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилади. Идоранинг ўзида ва минтақавий ҳокимликларда бир қатор таркибий ўзгаришлар рўй берди
Ким ҳукм устидан шикоят бериши мумкин
24 май куни бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг мажлисида қонун ҳужжатларининг айрим нормаларини қўллаш қоидалари тушунтирилди
Давстатқўм ҳисобот санасини кўчирмоқда
Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини тақдим этиш муддати 5 июндан 7 июнга кўчирилмоқда
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга тўғридан-тўғри амал қиладиган нормалар киритилади
Ўзгартиришлар киритишни кўзлаб ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталида ва Молия вазирлиги веб-сайтида икки марта жойлаштирилган.
Ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш қоидалари
Ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақидаги аризани факс ёки электрон почта орқали жўнатса бўладими? Бу меҳнат шартномаси бекор қилинишига асос бўлиб хизмат қила оладими? Иш берувчи бошқа шахслардан бериб юборилган ходимнинг аризасини қабул қилишга мажбурми? Шарҳимизда ушбу саволларга жавоб берамиз.
Телефондаги «айирбошловчи» тобора талабгир бўлиб бормоқда
Бир йил аввал жорий қилинган мобил иловалар орқали чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш (онлайн-конверсия) бўйича банк хизмати аҳоли ўртасида тобора оммалашиб бормоқда
ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлашга – 60 кун
МЖТКнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги айрим моддаларига тузатишлар киритилди
Экспорт қилувчиларга – ҚҚС тўлашни кечиктириш, кредитлар ва ташиш бўйича харажатларни компенсация қилиш
Президентнинг 24.05.2019 йилдаги қарори экспорт фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш ва суғурта ҳимояси бўйича бутун комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади
ИИО тергов бўлинмалари ходимларининг дахлсизлиги
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди
Кредит ташкилотларига истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганликлари учун жарима солинади
Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузганликлари учун банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга қўлланадиган санкциялар тасдиқланди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга – солиқ ва божхона имтиёзлари, кредитларни қоплаш
Ушбу ва қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид бошқа чора-тадбирлар Президентнинг 23 майдаги қарорида назарда тутилган
Сўроқ қилиш ва таниб олиш: янги қоидалар
ЖПКда вояга етмаган гувоҳларни ёки жабрланувчиларни сўроқ қилиш тартибига аниқлик киритилди, шунингдек таниб олиш жараёнининг хавфсизлиги кафолатланди
Тергов – видеоконференцалоқа орқали, маҳкумларга – видео-учрашув
Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига киритилган тузатишлар натижасида ана шундай имконият яратилди
Иқтисодий суд ишларини юритишга судгача мажлис жорий этилмоқда
Иқтисодий процессуал кодексга тегишли тузатишлар киритилди
Ишни кўришни кейинга қолдириш: буни қачон ва неча марта амалга ошириш мумкин
Иқтисодий процессуал кодексга суд муҳокамасини кейинга қолдириш асослари ва тартиби қисмида тузатишлар киритилди
Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги МДҲ шартномаси бўйича Ўзбекистоннинг ваколатли органи ўзгарди
Адлия вазирлиги ўрнини Мажбурий ижро бюроси эгаллади
Парламент фракциялари Давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқдилар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракцияларнинг йиғилишлари бўлиб ўтди, уларда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ҳамда 2019 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси муҳокама қилинди
Ўзбекистонда йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини «Roland Berger GmbH» ишлаб чиқади
Бу давлатга 2,6 млн еврога тушади. Немис консалтинг компанияси техник топшириқлар тақдим этилган кундан бошлаб, 120 кундан кўп бўлмаган муддатда ишлаб чиқиши керак
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.