Сайлов ва референдум ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.
Ижтимоий солиқ тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу тартибни белгилайдиган НҲҲнинг мақоми оширилди, бироқ тартибнинг ўзи ўзгартирилмади.
Махсус инспекция транспорт устидан назоратни амалга оширади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлигини белгилайдиган низом тасдиқланди.
Ёшлар тадбирларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Пахта ҳосилдорлиги қандай оширилади
Тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ва жойлаштиришга рухсат берилади.
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди
2024 йил 1 мартдан бошлаб давлат мулкини ижарага бериш шартномалари бўйича ижара тўловлари «E-ijara» электрон тизими орқали амалга оширилади.
Ҳунармандчилик қандай ривожлантирилади
Савдо-саноат палатаси «Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.
Баҳолаш фаолиятида нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Аграр соҳадаги бозор ислоҳотларининг асосий жиҳатлари
Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.
Асосий ставка 14 фоиз даражасида сақлаб қолинди
Қарор 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинди.
АСМ устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ижро этувчи органлари қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, уруғлик ва кўчат материалларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини синовдан ўтказишни назорат қилади.
Нотариуслар қоғозбозликдан халос этилади
Нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳужжатлар электрон шаклда сақланади.
Германия тажрибаси асосида дуал таълим тури ишлаб чиқилади
Дуал таълим тизими жорий этилиши муносабати билан бир қатор НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, иш берувчиларнинг талабларига кўра таълимнинг ушбу турига талабаларни қабул қилиш соддалаштирилмоқда.
Товар келиб чиққан жой номи қандай рўйхатдан ўтказилади
Истеъмолчини чалғитиб қўядиган жўғрофий ном бўлган белгилар тoвaр кeлиб чиққaн жoй нoми сифaтидa рўйxaтдaн ўткaзиш учун қабул қилинмайди.
Техникумларда кредит-модуль тизими жорий этилади
У кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа моделига (European Credit Transfer and Accumulation System - ECTS) мувофиқ ташкил қилинади.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун чоралар кучайтирилмоқда
Табиат оламига етказилган зарар учун жарима 5 бараварга, ҳайвонот оламига етказилган зарар бўйича жарима 10 бараварга оширилмоқда
ИИВ кинология хизматидан - тўрт оёқли дўстлар
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун ИИВ кинологлари томонидан пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тасдиқланди.
Солиқ органларининг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бўйича ваколатлари чекланмоқда
Эндиликда гувоҳнома биргина ҳолатда тўхтатиб турилиши мумкин.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга стипендия тўланади
Стипендия тўлаш тўғрисида қарор Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги комиссия томонидан қабул қилинади.
Малака сертификатини бериш тартиби бирхиллаштирилди
Давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти бўйича гид, экскурсия етакчиси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, корпоратив менежерлар, суд бошқарувчилари ва бошқалар сертификат олади.
Қорақалпоғистонда тадбиркорларга совиткичли сиғимларга харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан уларга сарфланган электр энергияси қийматининг 50 фоизи ҳам қоплаб берилади.
Даромад бўйича декларацияларини ЯИДХП орқали топшириш мумкин
Шунингдек, уларни солиқ хизматлари портали ва давлат хизматлари портали орқали бериш мумкин.
Қимор ўйинлари иштирокчиларининг карталаридан трансчегаравий ўтказмалар тақиқланмоқда
Тўлов тизими ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори оширилмоқда.
Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди
Янги вазифаларда хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини ўрганишни ташкил қилиш ва ташаббусларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
ДХМ ва ЯИДХП орқали қўшимча иккита давлат хизматлари кўрсатилади
Бундай хизмат турлари - хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришга буюртманома бериш.
Жаҳонда машҳур бўлган минг китоб ўзбек тилига таржима қилинади
Аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун уларнинг дастлабки рўйхати Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади.
Мол-мулкни учинчи шахсларга ўтказишга ўрнатилган тақиқ қандай ечилади
2019 йилга қадар ўрнатилган тақиқлар нотариуслар, бошқа тақиқлар – банклар ва кредит ташкилотлари томонидан ечилади.
Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар реестрга онлайн тарзда киритилади
Меҳмон уйида ҳар бир яшовчига камида 3 метр квадрат турар жой майдони тўғри келиши керак.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.