8 сентябрь куни Тошкент шаҳри марказида кўчалар тўсилади
Ўзбегим миллий қадриятлари фестивали ўтказилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади
9 қаватли турар жой биноларида газ қозонлари, ётоқхоналарда эса газ плиталари ўрнатишга рухсат берилди
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига - ШНҚ 2.08.01-05 “Турар жой бинолари”га ўзгартиришлар киритди
Қандай солиқ тўловчилар ҳалол солиқ тўловчилар деб топилади?
ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 22, 54 ва 354-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси эълон қилинди
Бузилаётган уй мулкдорлари қандай ҳуқуқларга эга
Ушбу шарҳда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишда бузилаётган уйлар мулкдорлари томонидан энг кўп бериладиган саволларга жавоблар акс этган
Кимё саноатининг асосий корхоналари маҳсулотлари «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ орқали экспорт қилинади
Президентнинг 29.08.2017 йилдаги ПҚ-3246-сон “Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Лойиҳа бошқарувининг ягона тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини котибият таъминлайди
Президентнинг 22.08.2017 йилдаги Ф–5030-сон фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Котибияти тўғрисидаги низом тасдиқланди
1 январгача бепул фойдаланинг, марҳамат!
3 ой муқаддам тест режимида Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими bir.uz ишга туширилган эди. Тестдан жорий йилнинг 1 сентябригача бепул фойдаланиш мумкин эди. Фойдаланувчиларнинг кўплаб илтимосларига биноан Тизимдан бепул фойдаланиш имконияти 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди
Бизнес учун янги микрокредит маҳсулотлар жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2017 йилдаги 655-сон қарори билан Фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар учун микромолиявий хизматлардан фойдаланиш жойлари, уларнинг кўлами ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
Мобиль алоқа ва интернет учун сўмда ҳақ тўланади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобиль алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мажлисда Президентнинг ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши муносабати билан хизматлар тариф сиёсатини тартибга солиш вазифалари муҳокама қилинди
АКТ суд тизими ишини жадаллаштиради
Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПҚ–3250-сон қарори билан 2017–2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди
Конвертация очилишининг алоҳида масалалари аниқлаштирилди
Президентнинг 2.09.2017 йилдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига шарҳ эълон қилинди
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензияловчи органга айланади
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ–3221-сон қарори билан Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари, тузилмаси ҳамда молиялаштириш манбалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида янги департаментлар пайдо бўлди
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3226-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ўзбекистон конвертацияни очади
Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди
Инвестиция воситачисини тугатиш – қимматли қоғозлар топширилганидан сўнг
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1108-4, 2017 йил 22 август) билан Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Электрон газета: янги имкониятлар
«Солиқ ва божхона хабарлари»+«Норма маслаҳатчи» ёки «Налоговые и таможенные вести»+»Норма» газеталарининг электрон версиясига обуна бўлинг ва янги имкониятлар ва афзалликлардан тўлиқ фойдаланинг!
Инфратузилмавий облигациялар эгалари реестрга киритилади
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1911-4-сон, 2017 йил 22 август) билан Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг мақоми оширилди
Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПФ–5174-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони имзоланди
Norma.uz портали ўқувчиларига табрик
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари бизнинг ўқувчиларимизга табрик билан мурожаат қилишди
Тадбиркор ҳаётини енгиллаштирувчи мобиль иловалар
Фойдали ва керакли иловалар билан “жиҳозланган” телефон шахсий ёрдамчидек гап. Учрашув ҳақида эслатади, режаларни ёдга солади, керак бўлса сметани ҳам ҳисоблаб бериб, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди
Омбудсман фуқароларнинг шахсий қабулини ўтказади
29.08.2017 йилдаги ЎРҚ–441-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди
Бизнес-омбудсман тадбиркорларни қандай ҳимоя қилади
29.08.2017 йилдаги ЎРҚ–440-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Қонун имзоланди
Пойтахтдан уй сотиб олаётганда иш стажини тасдиқланг
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2090-15, 2017 йил 22 август) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фуқароларни ФВдан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлаш – маҳалланинг вазифаси
Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2017 йилдаги 650-сон “Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
«Пахтакор» ФКнинг 80%и инвесторга сотилади
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3227-сон «Пахтакор» футбол клубининг моддий-техник базасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Мурожаатларни кўриб чиқиш статистикаси ва натижалари барча учун очиқ бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2017 йилдаги 659-сон қарори билан Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга тузатишлар киритилди
ЎзРТБда янгиланган имкониятлар намойиш этилди
«Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси»нинг марказий офисида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. ОАВ вакиллари модернизация қилинган савдо инфратузилмаси ҳамда ЎзРТБ АЖ электрон тижоратининг янги имкониятлари билан танишишди
Халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов 2017 йил декабрь ойида ўтказилади
“Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги 29.08.2017 йилдаги ЎРҚ-439-сон Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Давлат органларининг ички аудит хизмати учун KPI белгиланмоқда
Уларнинг самарадорлиги ҳар чоракда баҳоланади.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса