Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан маблағлар 2026 йил 1 январга қадар ажратилади.
Янги Тошкент шаҳри қандай барпо этилади
Унинг бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида Сингапур, Буюк Британия ва Голландиядан компаниялар жалб қилинган.
Саноат корхоналарида “яшил технологиялар” жорий этилади
Айрим тармоқларда Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарининг шу соҳадаги тажрибаси ўзлаштирилади.
Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади.
Давлат муассасаси қандай фаолият кўрсатиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги 302-сон қарори билан Давлат муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларни махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди
Ҳудуднинг 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилади.
Божхона юк декларацияси нима ва у қандай тўлдирилади
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритлмоқда, шунингдек Божхона постлари таснифлагичи ва Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичи янги таҳрирда тасдиқланмоқда.
Ўзбек футболи 3 йилга барча солиқлардан озод этилади
Ижтимоий солиқ бундан мустасно.
Ҳисоб палатаси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Палатага оз миқдорда талон-торож ва давлат харидлари жараёнини бузганлик учун маъмурий баённомалар тузиш ваколати берилди.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат этганда давлат божини тўламайди
ЎРҚ-855-сон Қонун билан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлардаги божлардан шунингдек Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам озод этилмоқда.
Вояга етмаганларни қандай ишларга жалб қилиш мумкин эмас
Рўйхатга бир неча минг лавозимлар киритилган.
Вахтачилар қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан вахта усулида ишлаш давомийлиги – бир ой қилиб белгиланди.
Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди
Ушбу шаклдаги тўлов ойлик маошнинг 30%дан ошмаслиги лозим.
Қурилишда назорат ўлчовини кимлар ўтказиши мумкин
Бюджет тизими маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинадиган тижорат ташкилотларини танлаш тартибини белгиловчи Низом тасдиқланмоқда.
Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти
Ушбу ном остида кейинги йилда ўз ичига Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессиясини қамраб олувчи халқаро тадбир ўтказилади.
Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида – маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни, маданият ва санъат ташкилотларини моддий қўллаб-қувватлаш бор.
Аския санъати қандай қўллаб-қувватланади
Ўзбекистонда “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови ҳамда “Табассум” халқаро кулги фестивали ўтказилади.
Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
Бир қатор НҲҲларга киритилган қўшимчалар билан уларга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик учун шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқи берилмоқда.
Декларация тўлдирилаётганда божхона нархлар ҳақида хабардор қилади
Декларация қилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 311-моддасига мувофиқ қийматларни чегириб ташлаш асосидаги усулда тегишли ҳужжатларни тақдим этмаса, божхона органи айнан бир ҳил ёки ўхшаш товарлар нархи ҳақида маълумот тақдим этади.
Янги ташкил этилаётган агрокластерлар олийгоҳлар билан ҳамкорлик ўрнатишади
Ушбу талаб агрокластер ва кооперативлар учун лицензиявий талаблардан бири бўлади.
Давлат кўчмас мулкини қандай сотиш режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Давактив агентлиги директорининг “Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Рақобат қўмитаси “Биз сизни эшитамиз” лойиҳасини амалга оширади
Шунингдек қўмитанинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда.
Автомобилда халқаро ташишга рухсатномалар онлайн тарзда берилади
Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар олиш тўғрисида ариза миллий ташувчи томонидан “E-авто рухсатнома” ААТ орқали тақдим этилади.
Мувофиқлиқни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун – жарима
Мувофиқликни баҳолашни амалга оширувчи органлар сертификатни тақдим этишни асоссиз рад этганда, баҳолаш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахслар фойдани бой берганлари учун жаримага тортилади.
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурининг асосий шартлари
Дастур доирасида тадбиркорларга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади.
Давлат байроғидан қандай фойдаланиш мумкин
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги IT-кластер АКТга ўқитади
Кластер Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ташкил этилмоқда.
Юридик хизмат ходимларини ишга қандай қабул қилишади
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди
Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади
Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар
Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.
Янги таҳрирдаги "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.
Янги сонларда ўқинг
- Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
- Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қандай қўлланилади
- Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
- Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
- Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Чет эллик ходимнинг маоши
- ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
- Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади