Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмаси тасдиқланди
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
«Termez Cargo Centre» МЧЖга Халқаро транспорт-логистика хаби мақоми берилди
Унинг вазифалари орасида - гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида Халқаро хабдан фойдаланаётган манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, гуманитар ёрдамни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни таъминлаш ва бошқалар бор.
Қўл жанги қандай оммалаштирилади
Қўл жанги ўзида бокс, таэквондо, кураш, каратэ, самбо, ушу каби спорт турларини жамлайди ва сўнгги йилларда бошқа анъанавий спорт турларига нисбатан кенг оммалашиб бормоқда.
Профессионал таълим муассасалари фаолиятини департамент назорат қилади
Унга олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби соддалаштирилади
Бунинг учун, Давлат персоналлаштириш марказига биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали айрим ахборот тизимларига интеграция қилиш топширилган.
«UzGasTrade» АЖ ташкил этилди
У табиий газни марказлашган тартибда харид қилади ва сотади.
Дзюдо оммавий спорт турларидан бирига айланади
Республикада катталар ўртасида "Катта дубулға" халқаро турнири, ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнир, "Халқ таълими вазири кубоги", Қуролли Кучлар тизимида "Мудофаа вазири кубоги" ва бошқалар ўтказилади.
Президент Конституцияга бир қатор ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди.
Тадбиркорлик субъектларини моддий кўмагини Давлат жамғармаси таъминлайди
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали экспорт ҳажмини оширишга ҳам кўмаклашади.
Халқ таълими соҳасидаги айрим хизматлар электрон форматга ўтказилди
Улар орасида болаларни давлат таълим муассасаларига қабул қилиш, экстернал таълим тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар қабул қилиш ва бошқалар бор.
Никоҳ ва туғилганликни қайд этишни соддалаштириш режалаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар тавсиянома билан олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинади
Тавсиянома олиш учун ўрта махсус ёки профессионал таълимга эга бўлиш ва илгари университетда таълим олмаган бўлиш керак.
Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилди
У ягона электр энергетика тизимига уланган ташкилотларнинг марказлаштирилган тарзда узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади.
Фуқаролар давлат молиявий назорати органлари фаолиятини баҳолай оладилар
Молиялаштириш давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир сифатида эътироф этилган вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимидаги назорат объектлари текширилиши мумкин эмас.
Давлат органлари ва ташкилотлари учун очиқлик индекси жорий этилмоқда
У давлат органлари очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлиги, расмий веб-сайтларда ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш билан баҳоланади.
Ўзбекистонни ривожлантириш учун $400 млн ажратилади
Жаҳон банки иштирокида бюджетни молиялаштириш бўйича лойиҳани амалга ошириш параметрлари тасдиқланди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилади
Президент қарори билан аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинди.
Паррандачиликни ривожлантиришга имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилади
Паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револьвер кредитлар ажратилади.
“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Давлат органлари - Миллий гвардиянинг, Президент давлат хавфсизлик хизматининг, Мудофаа вазирлигининг, ИИВнинг, ДХХнинг, ФВВнинг, ДБҚнинг ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларнинг қўриқлаш бўлинмалари, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари қўриқлаш фаолиятини амалга ошириши мумкин.
ОТМга қанча абитуриентлар ўқишга киради
2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.
Давлат ОТМга ўқишга қабул қилиш қандай ташкил қилинади
Президентнинг қарори билан магистратурага қабулнинг янги тартиби, тўлов-контракт миқдори белгиланди, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди, ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчириш тартиби ўзгартирилди.
Маҳаллий ННТнинг халқаро грант лойиҳалари қандай амалга оширилади
Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Узумчиликни ривожлантиришга – қўшимча субсидиялар
Маблағлар «хураки» ва «кишмиш» навларини етиштириш учун токзорларни ҳамда саноатбоп токзорларни барпо этган субъектларга Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ва Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Саноат зоналари иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.
Давлат мулкини бошқариш соҳасида маълумотларни ошкор қилиш талаблари ўрнатилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси харажатлари қоплаб берилади
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиянинг йўналишлари кенгайтирилди
Улардан бири - фермер хўжаликларига пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотларни етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш учун “Агроплатформа” ахборот тизими ишга туширилади.
Қурол тўғрисидаги қонунчиликда нималар ўзгарди
Хусусан, фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш ёши оширилди.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди
Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади
Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
Янги таҳрирдаги "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.
Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар
Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.
Йирик бозорларда тартиб қандай таъминланади
Вазирлар Махкамасининг қарори билан йирик бозорларни хавфсизлик воситалари, жумладан видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва бошқалар билан жиҳозлаш талаблари белгиланган.
Янги сонларда ўқинг
- Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
- Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қандай қўлланилади
- Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
- Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
- Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Чет эллик ходимнинг маоши
- ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
- Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади