
МҲХСни жорий этиш - бухгалтерлик вазифаси эмас
Корхонада МҲХСни жорий этган ҳолда нимадан бошлаш лозим ва муқаррар нимага дуч келишга тўғри келади?

Банкларнинг ички аудитига қўйиладиган янги талаблар ишлаб чиқилмоқда
Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини назорат қилиш хусусий секторга ўтказилиши режалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қорақалпоғистонда «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади
Унинг вазифаси - қирғоқ ландшафтлари, каналлар, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш.

Суд тизими тузилмаси Конституцияда мустаҳкамланди
Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Мамлакатда ва хорижда «Multibrand» дўконлар тармоғи ташкил этилади
Президент томонидан 8 февраль куни «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Ипотека кредитлари – янги тартиб бўйича
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди.

Қурилиш соҳасида давлат харидлари тартиби ўзгартирилди
Янги схема бўйича электрон тендерни ўтказиш учун тендер ҳужжатларининг умумий ва техник қисмини тақдим этиш зарур эмас, тендер ҳужжатларининг комплекс экспертизаси эса фақат товарлар ҳажмини баҳолаш бўйича ўтказилади.

Компанияда ходимларнинг вакиллик органи бўлиши зарурми
Ташкилотда бундай орган бўлиши зарурми? Агар шундай бўлса, бу касаба уюшмаси бўлиши лозимми? Бундай орган мавжуд бўлмаганлиги учун иш берувчи жавобгарликка тортилиши мумкинми?

2021 йилги бонуслар: кимга ва қанча
Мана кўп йиллардирки NORMA дастурий маҳсулотларидан фойдаланувчиларга турли бонуслар тақдим этилмоқда. Жорий йилда нималар ўзгартирилди?

Сенаторлар томонидан 6 та қонун маъқулланди
Пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XII ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Тошкентда ердан фойдаланишнинг энг паст нархлари тасдиқланди
Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Тошкентда яна бир технопарк ташкил этилади
Бу ҳақда Президентнинг 4.02.2021 йилдаги ПҚ-4979-сон қарорида айтилган, ушбу қарор пойтахтнинг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Тошкент вилоятида буғ-газ электр станцияси қурилади
Лойиҳа Ўзбекистон Ҳукумати, «Cengiz Enerji San. VE Tic A. Ş.» ва «Cenergo» МЧЖ ўртасида тузилган инвестиция битими доирасида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Инновация маркази ташкил этилади
У фаолияти деҳқончилик, уруғчилик, шоличилик ва дон ва дуккакли экинлар соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган учта илмий-тадқиқот институтини бирлаштиради.

Ҳар йили 9 февралда «Навоийхонлик кунлари» ўтказилади
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этилмоқда, унинг вазифалари орасида - шоирнинг ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш.

Элита уруғчилик хўжаликлари ташкил этилади
Шоли етиштирувчиларга уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Ўрмон фонди ерлари аукцион орқали ижарага берилади
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Президент томонидан 3 февралда «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

2021 йилги Давлат дастури қабул қилинди
Президентнинг 3.02.2021 йилдаги Фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ташкил этилади
Бу ерда алоҳида ҳуқуқий режим амал қилади, раҳбариятнинг фаолияти салоҳиятли инвесторлар ва ЭСЗ иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга йўналтирилади.

Вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаганлик учун – жиноий жавобгарлик
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилмоқда
Президентнинг қарори билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Котибиятининг молиявий қоидалари тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

МҲХСга ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
Молия вазирлиги ходимлари Самарқанд ОТМ, вилоят солиқ бошқармаси вакиллари ва МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказишди.

Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчиларга божхона имтиёзлари берилди
Улар республикада ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни импорт қилишда бир йил муддатга божхона тўловларидан озод қилинади.

Кадастр ишлари хусусий секторга ўтказилиши мумкин
«Кадастр ишларини бажариш соҳасида давлат органлари функциясини хусусий секторга ўтказиш тўғрисида»ги ВМҚ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Сабзавот маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига у ўз маблағларини йўналтириши мумкин бўлган йўналишлар кенгайтирилди.

Агар дивидендлар ортиқча тўланган бўлса, нима қилиш лозим?
2020 йил учун молиявий натижалар ҳисоб-китобида муассис-жисмоний шахсга (резидентга) йил мобайнида олинган фойдага қараганда кўпроқ дивидендлар тўланганлиги маълум бўлди.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.

Ижтимоий шартнома қандай тузилади
Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.

Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади
Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади