
Хавфли юкларни ташиш учун – халқаро талаблар
Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига қўшилди.

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш учун лицензия зарур
Президент «Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-602-сон Қонунни имзолади.

Тиббиёт муассасаларидан маълумотномалар олиш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси 10.01.2020 йилдаги “Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 18-сон қарорни қабул қилди.

Ўзбекистонда хариталарни тарқатиш учун рухсатнома талаб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2020 йилдаги 22-сон қарори билан хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлашга талаблар белгиланди.

Хорижда ота-онасиз қолган болалар ИИВ томонидан Ватанига қайтарилади
Ҳукумат қарори билан хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини мамлакатга қайтариш тартиби тасдиқланди.

Заргарлик саноати кўргазмаси доимий асосда ўтказилади
Биринчи кўргазма-савдо май ойининг 8-10 кунлари Тошкент шаҳрида “Ёшлар ижод саройи” кўргазмалар майдони базасида ўтказилади.

Тиббиёт соҳасидаги хизматларнинг бир қисми аутсорсингга берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида белгиланган.

2026 йилга келиб пахтани йиғиштириб олиш механизациялашади
Вазирлар Маҳкамаси “Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қандай қилиб нотариуслар битимларни видеоконференцалоқа орқали тасдиқлайдилар
Адлия вазирининг буйруғи билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди.

Суғурталовчилар мажбуриятлари бажарилишини Агентлик назорат қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1060-сон қарори қабул қилинди.

Тадбиркорликнинг ривожланишини «BUSINESS INDICATOR» онлайн тизими баҳолайди
Жорий йилнинг 1 мартидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш ва баҳолаш учун ушбу тизим ишга туширилади. Бу Ҳукуматнинг 8.01.2020 йилдаги 8-сон қарорида назарда тутилган.

Оилавий тадбиркорликка кредитлар бўйича фоизларни банкларнинг ўзи белгилайди
Марказий банк бошқарувининг қарори билан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Тошкент шаҳрида радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография маркази очилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6.01.2020 йилдаги “Радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 5-сон қарорида белгиланган.

Қанча ижтимоий, уй-жой ва транспорт инфратузилмаси объектлари қурилади
Президентнинг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сон қарори қабул қилинди.

Аёлларга ҳимоя ордерини профилактика инспектори беради
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар томонидан ҳимоя ордерини олиш тартиби Ҳукуматнинг 4.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган.

Барча давлат хизматлари учун ягона ЭРИ жорий этилади
Президент 9 январь куни давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2020-2022 йиллар учун инвестиция дастури қабул қилинди
Президент 09.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сон қарорни имзолади.

Солиқ органлари томонидан назорат тадбирлари видеотасвирга қандай олинади
Тартиб Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланди ва 31.03.2020 йилдан амал қилишни бошлайди.

Давлат божи ставкаларига қандай ўзгартиришлар киритилди
Президент томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Божхона: товарни эркин муомалага чиқариш муддати қисқартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1057-сон қарори қабул қилинди.

ЎзА давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.01.2020 йилдаги «Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 1-сон қарори қабул қилинди.

Алкоголь маҳсулотларини органолептик баҳолаш қандай ўтказилади
Унинг тартиби Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланган.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ордер ҳимоя қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сон қарори билан қатор ҳужжатлар тасдиқланди.

Маънавий тарбияни баҳолаш учун илмий асосланган индикаторлар жорий этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1059-сон қарорида белгиланган.

Чет тиллар ўқитувчиларининг қайсилари устама олиш учун тест топширмайдилар
Тест синовларидан ўтмаган ҳолда лавозим маошларига ойлик устама оладиган чет тиллар ўқитувчилари тоифалари рўйхати кенгайтирилди.

Патент вакиллари қандай тартибда қайта тайёргарликдан ўтадилар ва малака оширадилар
Тегишли Низом Адлия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланди.

«КАДРЛАР ИШИНИ ЮРИТИШ» ўқув курси
2020 йил 27 январь куни «Norma» ПРМда «КАДРЛАР ИШИНИ ЮРИТИШ» ўқув курси бошланади.

Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан қонунларга ўзгартиришлар киритилди
2020 йил 7 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.