Базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳаси кенгайтирилди
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради
Айрим солиқ имтиёзларини бекор қилиш, божхонада, давлат харидларида, IT-соҳа ва туризмда янги тартиблар. Бу ҳақда батафсил - «Норма» портали шарҳида.
Республиканинг 5 та ОТМни трансформация қилиш баҳорда бошланади
У нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Учинчи шахслар билан тўловларни ҳисобга ўтказишга тақиқнинг муаммолари ва зиддиятлари
Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ҳақни бевосита етказиб берувчиларга тўлашлари, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасликлари шарт. Бу ерда қандай муаммолар яширинган?
Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танловлар бошланади
Ҳурматли амалиётчи ички ва ташқи аудиторлар ва бухгалтерлар! Сизни «Энг яхши аудитор–2020», «Энг яхши бухгалтер–2020», «Энг яхши ички аудитор–2020» республика танловларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз.
Қандай ҳужжатлар бепул тикланади
2021 йилдан бошлаб офатлар юз берганлиги оқибатида эгасининг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар бепул тикланади.
Тадбиркорларни текшириш, совуқ қурол ва йўл ҳаракати ҳодисалари
Ушбу соҳалардаги ҳуқуқий масалаларни тартиб соладиган қонунлар Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинди.
Ишсизлик нафақаси: нималар ўзгаради
Уч ой ўтгандан кейин аҳоли бандлиги тўғрисидаги янги қонун кучга киради. Бошқалар қаторида, ишсизлик нафақаси тўлаш миқдорлари ва тартиби ўзгармоқда.
Банк кассаларининг иш тартиби ўзгартирилди
Марказий банк бошқаруви “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорни қабул қилди.
Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилди
Президентнинг 22.10.2020 йилдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4870-сон қарори қабул қилинди.
Давлат стандартларини 5 йил мобайнида қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда
«Стандарлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
“Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси такроран муҳокамага қўйилди
Кўп жойлари тўлдирилди ва тузатилди, бироқ истеъмолчиларнинг ҳамма таклифлари ҳам инобатга олинмаган.
Электрон ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ўзгарадими
ДСҚ Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ ҳизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни таклиф қилмоқда.
Янги Ёнғин хавфсизлиги қоидалари кучга кирди
Президентнинг 19.05.2020 йилдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қоидалар юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шаклига келтирилди.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга 2021 йилда 17,1 трлн сўм ажратилади
2021 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари тасдиқланди.
Солиқ ҳисоботининг амалдаги шаклларига ўзгартиришлар киритилмоқда ва янгилари жорий этилмоқда
Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорни қабул қилди.
Нотариусларга мурожаатларни қайд этиш тартиби ўзгартирилди
Хусусан белгиланишича, мурожаатлар энди «E-notarius.uz» ахборот портали орқали ҳам қабул қилинади ва ушбу порталнинг электрон рўйхатига навбатма-навбат қайд қилинади.
Банкдаги ҳисоб рақамлар ва омонатлар тўғрисидаги маълумотларни ДБҚга тақдим этиш режалаштирилмоқда
Давлат божхона қўмитаси томонидан киритилган “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш жадаллаштирилади
Президент томонидан 20 октябрь куни “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Асосий ставка – йиллик 14%
Марказий банк Бошқаруви 22 октябрда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
ЯТТ ёлланган ходимлар учун қандай солиқлар тўлайди ва қандай ҳисоботлар топширади
Молия вазирлигининг ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларини ҳисоботда акс эттириш ва уларнинг даромадларидан қатъий белгиланган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш тартиби масалалари юзасидан тушунтиришлари.
Умумтаълим фанларини билиш даражаси сертификатланади
2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.
2021 йилда – Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги
Юбилей санаси 2021 йил 9 февралда нишонланади. Президент томонидан 19 октябрь куни буюк шоир таваллудини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзоланди.
Экспорт қилувчиларга молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди
Давлатимиз раҳбарининг 21 октябрдаги тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган.
Янги қонунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари мустаҳкамланди
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди, у 3 ой ўтгач кучга киради.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишини тўхтатиб туриш, геном ахборот ва депутатларнинг дахлсизлиги кафолатлари
Бу ва бошқа масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.
Давлат мақсадли жамғармалари ҳисоботи шаклларини ўзгартиришни режалаштиришмоқда
Молия вазирлиги томонидан режалаштирилаётган давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларга ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди.
Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми
Ходим билан 1 ой дастлабки синов муддати билан меҳнат шартномаси тузилди. Унинг тугашидан 2 кун олдин раҳбар синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтиришни истаб қолди, сабаби янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ҳали ўзини ҳеч ҳам кўрсатолмади.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.Янги сонларда ўқинг
- Автомобиль йўлларини таъмирлаш қандай молиялаштирилади
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланадими?
- Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан у билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади