
ДХМ ва ЯИДХП орқали қўшимча иккита давлат хизматлари кўрсатилади
Бундай хизмат турлари - хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришга буюртманома бериш.

Жаҳонда машҳур бўлган минг китоб ўзбек тилига таржима қилинади
Аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун уларнинг дастлабки рўйхати Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади.

Мол-мулкни учинчи шахсларга ўтказишга ўрнатилган тақиқ қандай ечилади
2019 йилга қадар ўрнатилган тақиқлар нотариуслар, бошқа тақиқлар – банклар ва кредит ташкилотлари томонидан ечилади.

Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар реестрга онлайн тарзда киритилади
Меҳмон уйида ҳар бир яшовчига камида 3 метр квадрат турар жой майдони тўғри келиши керак.

Қорақалпоғистонда давлат мулки янги тартиб бўйича сотилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч ой мобайнида оммавий савдолар орқали сотилмаган давлат мулкини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Очиқ маълумотлар рўйхати нималар билан тўлдирилди
Рўйхатга зиёратчиларнинг онлайн навбати ҳақидаги, давлат органлари томонидан ННТга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясини намойиш қилиш киритилган.

Шаҳарсозлик соҳасида назорат кучайтирилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилган бинолардан фойдаланиш учун рухсатнома берилмайди.

«Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасин томонидан махсус ҳуқуқий режимни жорий этишга доир чоралар белгиланди.

Аҳолига аллергологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади
Аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган беморлар ингаляцион дори воситалари билан бепул таъминланади.

Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган
Улар орасида – шаҳар ва туманларни «яшил белбоғ»лар билан ўраб олиш, йирик боғларни барпо этиш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронлари таъсирини камайтириш учун «яшил қалқон» ташкил қилиш бор.

Маълумотноманинг айрим турлари ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади
Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Автомобиль учун ишончнома электрон шаклда берилади
Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йилгача муддатга берилиши мумкин.

Овчиларга овчилик назорати инспектори мақоми берилади
Овчилар бирлашмалари аъзолари ҳайвонот оламини браконьерлардан ҳимоя қилишади.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларида кимлар иштирок этиши мумкин
Илгари бундай тадқиқотларда фақат беморлар иштирок этган

Қандолатчилик корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатилади
Тўқимачилик корхоналарига янги имтиёзлар берилмоқда.

Ҳужжатларни консуллик легаллаштириш тартиби тасдиқланди
Консуллик легаллаштириш ҳужжатларда баён этилган фактларни эмас, балки фақат уларни имзолаган шахснинг ваколатларини шаҳодатлайди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари танлови ўтказилади
Республика босқичи ғолиблари бир қатор преференцияларга эга бўлишади.

Профилактика инспекторларини тайинлаш жараёни ўзгартирилмоқда
Шунингдек, тиббиёт ходимларнинг моддий рағбатлантириш тартиби ИИВ тизимининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига хам татбиқ этилади.

ЖШДСга оид имтиёзларни қўллаш учун ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим
Ушбу хизматни олиш учун ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Нафақа олиш учун онлайн ариза берилади
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали тайинланади.

Бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик кучайтирилмоқда
Шунингдек пиво билан улгуржи савдо қилишга доир фаолиятни амалга ошириш учун хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда.

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тасдиқланди
Маълумотларга ишлов беришга розиликда акс эттирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади
Хусусан, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

Ижтимоий соҳа лойиҳалари ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлди
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Статистика ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди
Ҳисоботлар сони қисқартирилди. Статистика ҳисоботининг амалдаги шакллари 2024 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотади.

Давлат кичик ва ўрта бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлайди
Тасдиқланган чоралар орасида – тадбиркорликка ўқитиш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда бизнес жараёнларининг барча босқичларида доимий ҳамроҳлик қилиш бор.

«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
У Омонатларни кафолатлаш агентлигининг фаолияти тўғрисида умумий қоидалар, унинг мақсадлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентликнинг бошқарув органларини тайинлаш мезонларини назарда тутади.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Электрон ҳисобварақ-фактурани товар-транспорт юк хати билан бирлаштиришга қачон йўл қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бирлаштирилган ҳужжат шакли тасдиқланди.

Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаолият ислоҳ қилинмоқда
Ҳар йили мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг тенглиги, бирлигини намойиш этувчи "Ўзбекистон - ягона Ватан!" шиори остида форум ҳамда хориждаги ватандошларнинг "Uz Global Think" форуми ўтказилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Асосий ставка 14 фоизгача оширилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Янги сонларда ўқинг

- Асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
- «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»
- Автоташувчи ҳужжатлари
- ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак?
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари