Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТМБнинг йиллик инвентаризациясига қандай тайёрланиш керак Шартномадаги истеъмол ҳажми ошиб кетса, бизнес субъектлари электр энергияси ва газ учун қандай ҳақ тўлайди БҲМС бўйича бухгалтерия баланси қандай тузилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
03.04.23

Гидроэнергетика соҳаси ислоҳ қилинади

2030 йилга қадар гидроэнергетиканинг умумий қуввати 4 999 МВтга етказилади, шу жумладан қўшимча 2 311 МВт ҳамда хусусий инвесторлар иштирокида 615 МВт қувватларни яратиш назарда тутилган.

03.04.23

Меҳнат шартномасини қандай «бошқа сабаблар»га кўра асосли бекор қилиш мумкин

Янги Меҳнат кодексининг 161-модда 6-бандининг маъносини тушунтиринг – «Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш»: «қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради: амалдаги Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланган бошқа сабаблар (асослар)». Мазкур Кодекс билан белгиланган «бошқа сабабларга (асосларга) нималар киради?.

02.04.23

Қисқартириш жараёнида ходимлар манфаати қандай ҳимояланади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш берувчиларга тавсия этади: 1) қисқартиришга тушадиган ходимларга бошқа ишга жойлашгунларига қадар меҳнат фаолиятларини давом эттиришларига рухсат бериш; 2) бу пайтга қадар меҳнат шартномаларини МКнинг тегишли моддасига кўра бекор қилмаслик.

02.04.23

2021–2022 йиллар учун 2023 йилда бериладиган таътил қисқартириладими

Бюджет ташкилотининг ходими 2023 йил апрель ойида ишлаб берилган ўтган давр учун (2021 йил октябрдан 2022 йил октябргача) меҳнат таътилига чиқмоқда. Иш берувчи 2022 йилда амал қилган 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон фармонга кўра таътил кунларини 5 кунга қисқартиришни талаб қилмоқда. Бу тўғрими?

31.03.23

1 апрелдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

31.03.23

"Меҳрли мактаб"нинг филиаллари ташкил этилади

Улар гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида очилади.

30.03.23

Қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун 2 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

$59 млн техника хариди учун 10 фоиз ставкада 10 йилга кредит ажратиш учун йўналтирилади.

30.03.23

Савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни юмшатиш режалаштирилмоқда

“Тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

29.03.23

Давлат мулки ҳисобини юритиш такомиллаштирилади

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбариятини тайинлаш танлов асосида амалга оширилади.

29.03.23

Педагоглар фаолиятига аралашганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда

Шунингдек педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик ўрнатилмоқда.

29.03.23

Тиббиёт ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жарима ёки маъмурий қамоқ қўлланиладиган касблар (прокурор, нотариус, адвокат, педагог ва бошқалар) рўйхатига тиббиёт ходимлари ҳам киритилди.

29.03.23

Давлат корхоналарини хусусийлаштириш янги босқичга чиқмоқда

Оммавий савдолар орқали сотиладиган акция пакетлари, корхоналар ва кўчмас мулк объектлари рўйхатлари тасдиқланди.

29.03.23

1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади

Президент томонидан “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

29.03.23

Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси қаноатлантирилди

Якка тартибдаги тадбиркорнинг Урганч шаҳар ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган сайёр солиқ текширувидан норози бўлиб ёзган мурожаати Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

28.03.23

ЙПХ ходимлари наркотестердан фойдаланадилар

Ҳайдовчилар махсус мослама ёрдамида текширилади.

25.03.23

Огоҳлантириш муддати ўтиш даврига тўғри келса, ишдан бўшатиш нафақаси қайси кодекс бўйича тўланади

Ходимга 2023 йил 10 март куни «қисқартириш» муносабати билан ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш берилди. Огоҳлантириш муддати 10 май куни тугайди. Бу пайтда аллақачон ходимнинг иш стажидан келиб чиқиб ишдан бўшатиш нафақасини тўлашда янги ёндашувни ўрнатадиган янги Меҳнат кодекси амал қилади.

25.03.23

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкасининг қўлланилиши узайтирилди

2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.

25.03.23

Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинади

Жиноят кодексига муддатидан илгари шартли равишда озод этиш тўғрисида ўзгартиришлар киритилди, шунингдек интизомий жазо чоралари ўзгартирилди.

24.03.23

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

25 йил иш стажига эга бўлган педагог ходимлар аттестацияга жалб этилмайди.

24.03.23

Жамоат транспортида брутто-шартнома тизими тартиби белгиланмоқда

Йўналишларни ташувчиларга бириктириш тендер асосида амалга оширилади.

24.03.23

Жарималарни тўлаш тизими соддалаштирилмоқда

Ҳуқуқбузар 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

23.03.23

Риэлторлик ташкилотлари учун даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари ўзгартирилди

Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.

23.03.23

Судга давлат хизматлари тўғрисида мурожаат қилишда давлат божи пасайтирилди

Фуқаролар судга мурожаат қилганда давлат божини 50 фоиз миқдорида тўлайди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ўзбе­кис­тон­лик­лар Ян­ги йил­да не­ча кун дам ола­ди­лар

Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.

2025 йил учун Ўзбе­кис­тон Кон­со­ли­да­ци­ялаш­ган бюд­же­ти па­ра­мет­рла­ри тас­диқлан­ди

2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.

Та­ла­ба­лар учун яку­ний дав­лат им­тиҳони­ни иш бе­рув­чи кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ҳам ўтка­зи­ши мум­кин

Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Йўл ҳара­ка­ти қоида­ла­ри­га ян­ги бел­ги­лар ки­ри­тил­моқда

Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

Са­ни­та­рия-эпи­де­ми­оло­гия қўми­та­си­га қўшим­ча ва­зи­фа­лар юк­лан­ди

Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.

Крип­то соҳаси­да ли­цен­зия олиш учун дав­лат бо­жи қан­ча ту­ра­ди?

Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.

Ўзи­ни ўзи банд қил­ган шах­слар: ҳозир­ги ҳолат ва ечи­ми­ни ку­та­ёт­ган ма­са­ла­лар

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2025-01-06
  • USD:12942.01 (+0.00) сум
  • EUR:13341.92 (+0.00) сум
  • RUB:117.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52