
Банк хабарлари: картадан картага ўтказмалар ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия
Алоқабанк мижозларга янги интерактив сервис тақдим этган ҳолда новатор бўлди, Равнақ-банк эса олинган лицензия туфайли ўз хизматлари рўйхатини жиддий равишда кенгайтириши мумкин

Бозорларда бир марталик йиғимларнинг минимал миқдорлари белгиланди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги минимал миқдорлари белгиланди

Самолёт бортида фотосуратга ва видео тасвирга олиш тақиқланди
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 январда 2416-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 3-қисм
Ўзбекистон фуқаролари улар ёрдамида нафақат товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш, балки ўз банк ҳисобварақларини назорат қилиш, валюталар курслари ҳақида, ўтказилган транзакциялар ва кўпгина бошқалар тўғрисида долзарб ахборот олишлари мумкин бўлган мобил иловалар ҳақида шарҳни давом эттирамиз. Бугун «UZCARD» илова ҳақида сўз юритамиз

2015 йилги амнистия қандай қўлланади?
Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди. У қандай тартибда ва кимга нисбатан қўлланиши ҳақида бизнинг шарҳимизда ўқинг

Бухгалтерия ҳисоби – миллий иқтисодиёт учун муҳим масала
Элбек ШУКУРОВ, ЎзЛиДеП фракцияси аъзосининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўйича изоҳлари

Сув: ер усти ва ер ости сувлари учун қанча тўланади
Ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади

Истеъмолчилар ва давлат органлари манфаатлари мувозанатини таъминлаш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қутлимурот БАБАШЕВнинг муҳокама этилаётган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси юзасидан изоҳлари

Ҳудудлар қурилиши учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2016 йилдаги 3-сон Қарори билан Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Юридик шахслар томонидан валютани мажбурий сотиш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Ядро полигонларида хизматни ўтаган шахслар рўйхати қандай шаклланади
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!
Парламентда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Фармацевтика фаолиятининг йўналишлари белгиланди
2016 йил 4 январда янги таҳрирда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” Қонун анча кенгайди

Пойтахтда 2016 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши ўзининг 25.12.2015 йилдаги 76/9-5-сон қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини тасдиқлади

Молия вазирлиги амалдаги солиқ маслаҳатчилари рўйхатини янгилади
Молия вазирлиги сайтида малака сертификатига эга солиқ маслаҳатчиларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда янги корпоратив портал ишга туширилди
Янги лойиҳа акциядорлик жамиятлари фаолиятини ёритиш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш учун барпо этилди

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўлови ставкалари тасдиқланди
2016 йил учун Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистон Республикаси бўйича давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари эълон қилинди

Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш қандай ўтказилади
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2016 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индекслари ишлаб чиқилди

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 2-қисм
Сизни товарлар ва хизматлар учун он-лайн режимда тўловни амалга оширишга ёрдам берадиган мобил сервислар билан таништиришда давом этамиз. Бугун «MBANK UZCARD» илова ҳақида сўз юритамиз

Кичик корхоналар жорий тўловларни тўлайди
“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун билан СКнинг 300-моддасига ўзгартиришлар киритилди

АЖнинг хорижий менежерлари даромадлари солиқлардан озод қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 179 ва 308-моддаларига ўзгартиришлар киритилди

Акциядор даъвоси бўйича давлат божини айбдор тараф тўлайди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 337-моддасига ўзгартиришлар киритилди

Кирим қилинмаган товарлар учун санкция юмшатилди
“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун билан кирим қилинмаган товарларни сақлаш учун санкция юмшатилди

Мактаб кутубхоналари учун қанча дарслик зарур
Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг қўшма қарори билан Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Нотариусликка номзодлар учун лавозим олиш тартиби ўзгартирилди
Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 декабрда 2149-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қурилиш меъёрларини буздингми – жаримага тортиласан
Жиноят кодекси белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун жавобгарликни кўзда тутадиган 229-3-модда билан тўлдирилди

Рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш учун ҳужжатлар намуналари – Интернет орқали
Бундай имконият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ИДХЯПда рўёбга чиқарган янги хизмат туфайли юзага келди

АЖ умумий йиғилиши ваколатлари кенгайди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” 26.04.1996 йилдаги 223–I-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.

Икки йил ичида 3 мингга яқин микро ГЭСлар қурилади
Натижада 280 минг нафар аҳоли электр энергияси билан таъминланади.