
Айрим шифокор-талабаларга ишлашга рухсат этилди
Ўқиш пайтида улар тўлиқ ставкагача ишлашлари мумкин.

Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим қандай ташкил этилади
Бунинг учун таълим ташкилоти масофавий таълимни бошқариш бўйича «Learning Management System» платформасига, ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контентига ва бошқаларга эга бўлиши керак.

Мактаб ўқувчиларини маънавий тарбиялаш концепцияси тасдиқланди
Унинг мақсадларидан бири – мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтариш.

Узум етиштирувчилар орасида кўрик-танлов ўтказилади
Улар «Энг яхши узум нави», «Энг яхши маҳаллий узум нави» ва «Энг яхши вино маҳсулоти» номинациялари бўйича беллашадилар.

Айрим тадбиркорларга иссиқхона учун божхона тўловини кечиктириб тўлаш имконияти яратилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан бундай имтиёз тақдим этиладиган 29 та корхона рўйхати тасдиқланди

Олий Мажлис Сенатининг XXXIII ялпи мажлиси 7 октябрь куни бўлади
Мажлисда бир қатор қонунлар, шунингдек янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар натижалари кўриб чиқилади.

Тўқимачилик соҳаси қандай қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар сирасида – ускуналарни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш, ижтимоий солиқни камайтириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби белгиланди
Чунончи, бошқалар қатори, ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлашга қўйиладиган асосий талаблар белгиланди.

Истеъмолчиларга кўмир маҳсулотлари қандай ортиб юборилади
2023 йил 1 апрелга қадар кўмир маҳсулотларини сотиш, бюджет ташкилотлари ва аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида маълумотлар жойлаштириладиган интерактив портали ишга туширилади.

Давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назорат кучайтирилади
Эндиликда Давлат чегарасини кесиб ўтаётган автотранспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш божхона органлари ва чегара хизмати вакилларидан иборат қўшма нарядлар томонидан амалга оширилади.

“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Қонун товар (иш, хизмат)ларнинг сифатини, ушбу соҳада очиқлик, шаффофлик ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури маъқулланди
Дастур экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ҳудудларда туризм қандай ривожлантирилади
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида хорижий туристлар оқимини оширишга қаратилган туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс қандай рўйхатдан ўтказилади
Юридик шахслар бирлашмалари, адвокатлик тузилмалари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари шундай юридик шахслар жумласига киради.

Аудиторларнинг иши сифатини текшириш тартиби белгиланди
Иш сифатини ташқи назоратдан ўтказишдан бош тортган аудиторлик ташкилотининг фаолияти тўхтатилади.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Сирдарёда ДХМ орқали никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича эксперимент ўтказилади
2023 йил 1 июндан бошлаб бутун республика ҳудудида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилади.

Крипто-активлар соҳасидаги фаолият учун йиғимлар миқдори тасдиқланди
Майнерлар БҲМнинг 10 баравари, крипто-биржалар – БҲМнинг 400 баравари миқдорида йиғим тўлайди.

“Яшил” ва “Яшил жамоат парклари” қандай ташкил этилади
Бундай паркларни барпо этиш ташаббусини давлат идоралари ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар илгари суришлари мумкин.

Пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун КСЗ ташкил этилади
КСЗни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашга 90 млрд сўм ажратилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади
Ушбу мақсадда умумий майдони 279 гектар ерлар 30 йил муддатга ижарага берилади.

Ветеринарлар ва чорвадорлар учун кўкрак нишонлари тасдиқланди
Кўкрак нишонидан ташқари, тақдирланганлар бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

ОТБ Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини бошқариш учун қарз ажратади
Умумий қиймати $194,9 млн ни ташкил этадиган лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий операторларнинг мақоми халқаро стандартларга мослаштирилади
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ҳудудларда комиссиялар ташкил этилади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 1,99 трлн сўм ажратилади
Кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг болалари иссиқ кийим-кечак билан таъминланади.

Айрим идораларда капитал қурилишда буюртмачи хизмати тугатилади
Ушбу хизмат мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа вазирликларда тугатилади.

Ипотека кредитларига субсидия олган шахслар ЖШДСдан озод этилади
Фуқароларнинг кредит ва ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилган ойлик иш хақи ва даромадлари солиққа тортилмайди.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.

Ижтимоий шартнома қандай тузилади
Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.

Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади
Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.

Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади
Унинг мақсадларидан бири адолатли солиққа тортишдир.

Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади
Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади