Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қарзни текин олинган мулк сифатида ҳисобдан чиқариш мумкинми ЭҲФ кейинги ойнинг 10-санасигача расмийлаштирилгани учун жарима солишса, нима қилиш керак Геологик изланишларнинг бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
06.03.19

Ўз ерида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни расмийлаштирмайдилар

Уч ойдан кейин мамлакатимизда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби ўзгаради. 4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун билан Фуқаролик кодексига тегишли тузатишлар киритилди

06.03.19

Атом энергияси ҳамда экологик барқарорлик назоратга олинади

2019 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва экология соҳасидаги бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

05.03.19

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг олдини олмаган – жазога тортилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтирувчи тузатишлар киритилди (4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун)

05.03.19

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси «биринчи рангдаги» мансабдор шахсларининг функционал вазифалари алоҳида низомлар билан тартибга солинди

05.03.19

Иш ҳақини тўғри ҳисоблашда ким ёрдам беради

Март ойида «Norma» ПРМ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан шуғулланувчи барча мутахассисларни ўқув курси ва семинарга таклиф этади. Экспертлар ушбу масъулиятли ишнинг барча жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритиб, саволларингизга жавоб берадилар

05.03.19

Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби

«Norma» ПРМ Н.Мадраимованинг «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» курсига сизни таклиф қилади

05.03.19

Экспертлар қандай қилиб ҳуқуқни модернизациялашни муҳокама қиладилар

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми илк бор Ўзбекистон пойтахти – Тошкентда 25–27 апрелда бўлиб ўтади

04.03.19

ДХШни ривожлантириш агентлиги сайтида – 9 та лойиҳа

Ушбу муассасанинг расмий сайти ўз ишини бошлади, унинг мақсади – бўлажак инвесторларни излаш

04.03.19

Ишлаб чиқариш ва импорт номенклатураси тўғрисида портал яратилади

Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди

04.03.19

Владивостокда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

Мамлакатимиз дипломатик муассасаси баҳорнинг илк кунида ўз ишини бошлади

04.03.19

2019 йил 1 мартдан нималар ўзгарди?

Мартда қонун ҳужжатларига киритилган кўп янгиликлар кучга кирди: сигареталарга акциз ошди, бизнеснинг бюрократик чиқимлари камайди, тадбиркорлик фаолиятининг янги тури ва янги божхона йўлаклари юзага келди. Шунингдек интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, божхонада расмийлаштириш, хусусийлаштириш, ижтимоий ва бошқа соҳаларда муҳим ўзгаришлар юз берди. Уларни тартиби билан кўриб чиқамиз

01.03.19

Ҳисоботлар эшитилди, сўровлар юборилди

2019 йил 1 март куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

01.03.19

Батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақини тўлаб, ерга эга бўласиз

Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

01.03.19

Педагоглар иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади

Адлия вазирлиги фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

01.03.19

Сенаторлар сайлов, фуқароларнинг саломатлиги, экология тўғрисидаги ва бошқа қонунларни кўриб чиқдилар

2019 йил 28 февраль – Олий Мажлис Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисининг биринчи куни, унда бир қатор қонунлар маъқулланди

28.02.19

«Енгил» иссиқхоналар қуриш учун ерни қандай олиш мумкин

Мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тасдиқланди

28.02.19

Банк бошқаруви раисининг номзодини МБ билан келишиш керак эмас

Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

28.02.19

Ким турар жойни имтиёзли ижарага олиши мумкин

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди

27.02.19

Кадрлар ишини юритувчи ходим қаерда малака ошириши мумкин

«Norma» ПРМ ташкилотлар ва корхоналарда кадрлар ишини юритувчи ходимларни меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаевнинг ўқув курси ва семинарига таклиф этади

27.02.19

Ўзбекистонда Россия олий таълим муассасалари филиалларини очиш тартиби белгиланди

2018 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида тегишли Битим тасдиқланди

27.02.19

Ерни онлайн-аукцион орқали хусусийлаштириш таклиф қилинмоқда

ҚҲТБТ порталида «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси тақдим этилган

27.02.19

Бизнесни ривожлантириш учун кредитларнинг ставкаси оширилди

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

27.02.19

Ўзбекистонда иккита йирик маданий тадбир бўлиб ўтади

2019 йил августда «Шарқ тароналари» XII мусиқа фестивали, 2020 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида эса II мақом санъати анжумани бўлиб ўтади

27.02.19

НКМга хизмат кўрсатиш соҳасида қандай қилиб рақобатни таъминлаш мумкин

Назорат-касса машиналарига хизмат кўрсатиш бозорида янги компания – «Солиқ-сервис» ДУК пайдо бўлди. Унинг илк одимлари кўрсатилган соҳада рақобат камайишига олиб келиши мумкин. Юзага келаётган вазиятни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз

27.02.19

Аълочи битирувчилар медаллар билан тақдирланади

Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини медаллар билан тақдирлаш тартиби тасдиқланди

26.02.19

Ноҳалол мева-сабзавотларни экспорт қилувчилар реестри қандай юритилади

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2019 йилдаги 163-сон қарори билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг янгиланган тартиби тасдиқланди

26.02.19

Ўзбекистон ва Франция – туризм соҳасида ҳамкор

2018 йил 9 октябрь куни Париж шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳадли битим тасдиқланди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Том­чи­лаб суғориш ти­зи­ми­ни ўрнат­ган­лик учун ҳар бир гек­тар­га 16 млн сўм миқдор­да суб­си­дия аж­ра­ти­ла­ди

Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.

1 ок­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Тиб­бий ва соғлом­лаш­ти­риш ту­риз­ми қан­дай ри­вож­ла­на­ди

Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.

Алоҳида то­ифа­да­ги куч­ли таъ­сир қилув­чи мод­да­лар му­ома­ла­си­ни тар­тиб­га со­лиш­га ҳолат­лар бел­ги­лан­ди

Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

"Кре­атив иқти­со­ди­ёт тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

Жа­ми­ят­да ҳуқуқий ма­да­ни­ят қан­дай оши­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2 йилга мўлжалланган тегишли дастур тасдиқланмоқда

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-10-25
  • USD:12816.11 (+0.00) сум
  • EUR:13836.27 (+0.00) сум
  • RUB:132.86 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 22 октябрь№ 43