Педагогик маҳорат марказининг вазифалари белгиланди
Улар жумласига халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлаш ҳам киритилган.
Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилди
Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
У амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти таркибига киритилди.
Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида - фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини ҳамда бу борада ўтказиладиган тадқиқотларини ва ижтимоий сўровларини молиялаштириш.
Нима учун ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилишади
Халқаро ташувчиларни юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Асосий ставка яна ўзгаришсиз қолдирилди
Йиллик инфляция кўрсаткичларининг пасайиши билан бирга қатор инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда, шу муносабат билан МБ асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Олий Мажлис Сенатининг XXII ялпи мажлиси 15 декабрда бўлиб ўтади
Унда “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Кластерларни ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хомашёсининг камида 50%ини ўзида қайта ишлаш қуввати мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади.
ХЙТ дафтарчаси қандай олинади
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Кам таъминланган фуқароларнинг яшаш шароитлари яхшиланади
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган уй-жойга муҳтож бўлган хотин-қизларни, шунингдек бошпанасиз қолган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчилари ўқишга юборилади
Кейинги йилдан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Қуролли Кучларнинг 30 йиллигига эсдалик нишони таъсис этилди
У билан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий-ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар тақдирланади.
ХЙТ дафтарчаси қандай қўлланилади
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низом тасдиқланди.
Туман (шаҳар) ҳокимларининг бизнесни ривожлантириш бўйича ёрдамчилари бўлади
Улар маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришга туртки берадиган омилларни белгилаш ва бошқалар билан шуғулланадилар.
Апостиль ДХМ ва ЯИДХП орқали қўйилади
2022 йил 1 мартдан бошлаб расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати тақдим этилади.
Термизда янги институт ташкил этилади
Унда геология ва кончилик тармоқлари учун мутахассислар тайёрланади.
Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари бинолари турар жой тоифасига қандай ўтказилади
Уларни турар жой тоифасига ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.
“Автомобиль тарихи”да унинг барча ЙТҲлари кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Пиротехника буюмларидан фойдаланилиши устидан назорат кучайтирилди
Хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланади.
Импорт қилинадиган товарларга тариф квоталари жорий қилинади
Квоталар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қарорига мувофиқ импорт қилувчилар ўртасида тақсимланади.
Уй-жойлар арзонлаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Барча шакллар eStat дастуридан фойдаланилган ҳолда Интернет орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Алкоголь нархи оширилди
Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан алкоголь маҳсулотлари учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалигида 100 кг дан ошмаган дронлардан фойдаланиш мумкин
Президентнинг 24.02.2021 йилдаги ПҚ-5006-сон қарори қабул қилиниши муносабати билан ердан фойдаланиш бўйича қатор НҲҲларга ўзгартиришлар киритилди.
ОТМнинг профессор-ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Шунингдек, давлат олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган талабларга тузатиш киритилди.
Ўзбекистон ХТТБ ва ХМКларнинг қўшимча акцияларини харид қилади
ХТТБ ва ХМКларнинг устав капиталидаги мос равишда умумий қиймати $91,92 млн бўлган қўшимча 762 та акцияси ва умумий қиймати 12,78 млн бўлган қўшимча 12 781 та акциясига обуна расмийлаштирилади.
Профилактика инспекторларининг малакаси оширилади
Улар Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади.
Айрим ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар енгиллаштирилди
МЖТКга киритилган ўзгартиришлар ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши, автомобилларга дисплейлар ўрнатиш, тезликни ошириш, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритишга дахл қилди.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.