Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
26.04.22

Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси 2022 йил 28 апрель куни чақирилади

Мажлисда “Почта алоқаси тўғрисида”ги, “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги, “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунлар кўриб чиқилади.

25.04.22

Давлат инвестицияларини бошқариш тизими такомиллаштирилади

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

25.04.22

Касаначиларга солиқ имтиёзлари берилади

Касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқаришда касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50%га, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади.

22.04.22

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича синов ўтказилади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилади.

22.04.22

Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

Дастур аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.

21.04.22

Давлат хизматлари марказлари уй-жой бузилиши тўғрисида маълумотнома бериш бўйича хизматлар кўрсатишни бошлайди

Бу ҳақдаги маълумотнома 3 иш куни ичида расмийлаштирилади ва ариза берувчининг электрон манзилига тегишли хабарнома билан йўлланади.

21.04.22

Туман сув хўжалиги хизматларининг вазифалари белгиланди

Туман ирригация бўлимлари таркибида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, хўжаликлараро суғориш тармоқларидан фойдаланиш ишларини ташкил қилиш бўйича сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилади.

21.04.22

Тижорат банкларига 300 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратиб берилади

Улар 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10% ставкада миллий валютада тақдим этилади.

21.04.22

Республика бюджети барқарорлиги қандай таъминланади

Бошқа чоралар орасида, шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра, 2022 йилда ҚҚС бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилиши назарда тутилган маблағларнинг 40%и Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида қолдирилади.

21.04.22

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

У юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

21.04.22

«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

21.04.22

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимида қандай ўзгартиришлар бўлди

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш учун маъмурий жавобгарлик киритилди (қайта такрорланса – жиноий жавобгарлик).

20.04.22

“Олтин акция” тушунчаси қонунчиликдан чиқариб ташланди

Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш учун бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

20.04.22

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг функция ва вазифалари белгиланди

Улар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда назарда тутилган.

19.04.22

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ИИВга бириктирилади

Уларнинг шарт-шароитларини босқичма-босқич яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

19.04.22

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот учун пул мукофоти берилади

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар БҲМнинг 10%и (27 минг сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

18.04.22

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

Янги Марказ халқаро стандартлар ва “Зарур клиника амалиёти (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказади.

18.04.22

Махсус мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади

2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида тегишинча 5- ва 7-синфларга амалга оширилади.

14.04.22

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати уларнинг берилган вақтига қараб узайтирилди.

14.04.22

Мамлакатга олиб кирилаётган товарларнинг божхона қиймати қандай аниқланади

Ҳукумат томонидан товарлар божхона қийматини аниқлашга тегишли низом тасдиқланди.

13.04.22

Давлат органлари ўз фаолиятига волонтёрларни жалб қилади

Шу мақсадда Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

13.04.22

Ўзбекистонда АХС қандай қўлланилади

Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

13.04.22

Мамлакат иқтисодиёти ўсиши учун қандай чора-тадбирлар кўрилади

Республикада хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.

13.04.22

Давлат фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,1 трлн сўм маблағ ажратади

Қўшимча 85,4 млрд сўм миқдорида маблағ 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун ажратилади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Рес­пуб­ли­ка­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да «Жа­со­рат мак­та­би» таш­кил эти­ла­ди

2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Банк кре­дит­ла­ри та­вак­кал­чи­ли­ги­га қўйила­ди­ган та­лаб­лар ўзгар­ти­рил­ди

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

1 де­каб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Маҳал­ла­лар­да иж­ти­мо­ий про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри ўтка­зи­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.

Ом­буд­сман фа­олияти­нинг ҳуқуқий асос­ла­ри бел­ги­лан­ди

Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

Ҳуқуқни муҳофа­за қилув­чи ор­ган­лар ва ҳар­бий­лар­га чек­лов­лар ўрна­тил­моқда

Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50