
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади.

Электрон йўл варақаларини ҳисобга олиш тизими қандай ишлайди
1 апрель куни Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг олти ойлик тажриба-синов лойиҳаси (22.01.2024 й. 44-сон ВМҚ) ишга туширилади.

Марказий банк асосий ставка даражасини ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 25 январдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Аҳоли хавфсизлиги учун фармацевтика соҳасида дорилар назоратининг янги тизими жорий этилади
У дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлашга йўналтирилган.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Кимларга хатланган мол-мулкни реализация қилишга рухсат берилади
Интернет-дўконлар орқали мол-мулкни реализация қилиш билан шуғулланадиган савдо ташкилотларига устунлик берилади.

Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди
Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Қандай қилиб кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури аъзоси бўлиш мумкин
Дастур иштирокчиларини кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари танлайди.

Норуда материалларни қазиб олиш устидан назорат кучайтирилди
Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги қум-шағал материалларини қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилмоқда.

Крипто активларини ноқонуний сотиб олиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Шунингдек, жабрланувчини шарманда қиладиган маълумотларни тарқатиш таҳдиди билан мулк талаб қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

«Йўл ҳаракати тўғрисида» Қонун қабул қилинди
Унда транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятлари белгиланди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ижара ҳуқуқини сотиш мумкин
Очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилмоқда.

Ўзбекистон мамлакатга сайёҳлар оқимини қандай оширади
Туризм соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 200 млн АҚШ доллари эквивалентида туризм учун кредит линияси очилади.

Тўсиқсиз туризмни ривожлантириш вазифалари белгиланди
Улар орасида – туристик индустрия объектлари, маданият ташкилотлари ва маданий мерос объектлари, шу жумладан музей, театр ва жойлаштириш воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бемалол ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.

Бизнес-омбудсман солиқ органлари қўллаган жаримани камайтиришга ёрдам берди
Қарши шаҳрида тадбиркор солиқ органи қарори устидан шикоят билан Тадбиркор виртуал офисига мурожаат қилди.

Саноат намунасига патент бериш қоидалари белгиланди
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ саноат намунаси деб эълон қилинган объектга, агар у янги ва оригинал бўлса, ҳуқуқий муҳофаза тақдим қилинади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун давлат божи камайтирилди
Чегирма миқдори – 50%.

Криминология институти ташкил этилди
Унинг фаолияти жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолияти даражасини оширишга йўналтирилади.

Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди
Давлат божи иш якуни бўйича айбдор тарафдан ундирилади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланаётган шахслар учун қандай имтиёзлар бор
Шунингдек, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган жисмоний шахслар харид қилганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди.

Ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильмлар чиқарилади
Уларнинг мазмуни ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши қийин бўлган фанлар, мавзулар (формулалар, теоремалар, қонунлар) асосида шакллантирилади.

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш талаблари бекор қилинмоқда
Шунингдек, «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими жорий этилмоқда.

Умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди
Умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди

Олис ва чекка ҳудудлар рўйхатига янги жойлар киритилди
У ерда ишлаганда ўқитувчиларга устамалар тўланади

2024 йил учун статистика дастури қабул қилинди
Дастур билан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда долзарб ва тезкор маълумотларни олиш тизимини такомиллаштириш, қоғоз шаклидаги маълумотлардан воз кечиш ҳамда уни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини камайтириш режалаштирилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазифалар орасида – давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш назарда тутилган.

Электротехника саноатининг инвестиция лойиҳаларига имтиёзли кредитлар тақдим қилинади
Президент янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ушбу соҳада ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрларини тасдиқлади.

«Яшил энергия» соҳаси қандай тартибга солинади
Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хом ашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга тўлашни фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга йўл қўйилади.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.

Қатор субъектларга тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш мажбурий бўлади
Талаблар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда
Конвенция фуқароларнинг экологик маълумотлардан фойдаланишини кафолатлайди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими жорий этилмоқда
Тизим доирасида аёлларга кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, бизнес-режалар ишлаб чиқишда ва маҳсулот учун бозор топишда кўмаклашиш, тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш амалга оширилади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон қарори қабул қилинди.

Олий таълим ташкилотларида грантларни қайта тақсимлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таълим грантини олишга даъвогар бўлиши мумкин бўлган талабалар тоифалари белгиланди.
Янги сонларда ўқинг

- Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилмоқда
- Нормалар тўқнашуви: қайси НҲҲ устуворликка эга?
- Дори воситалари ва тиббий буюмларни чекланган устама бекор қилингандан кейин қандай сотиш керак
- Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
- Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак