
Суриштирувчиларнинг ваколатлари чекланди
23.09.2016 йилдаги ЎРҚ–411-сон Қонуни билан Жиноят-процессуал кодексга ўзгартиришлар киритилди

Пиёдаларга телефондан фойдаланиш маън этилди
23.09.2016 й. ЎРҚ–411-сон Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилди

Шахсий ҳаётга аралашув жазоланади
Одамнинг розилигисиз унинг шахсий ёки оилавий сири ҳисобланган шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний равишда йиғиш ёки тарқатиш энди маъмурий ва жиноий тартибда (ЎРҚ–411-сон, 23.09.2016 й.) жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин

Парламент ваколатлари кенгайтирилди
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ваколатлари кенгайтирилди

Пахта пояси қайта ишлаб чиқарилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 й. 319-сон Қарорига кўра пахта поясидан параха плиткалар ишлаб чиқаришнинг замонавий усули жорий этиладиган бўлди

Контракт бўйича ҳарбий хизматга 5 йилга қабул қилишади
Ўзбекистон Республикасининг 23.09.2016 йилдаги 411-сон “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни билан контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ муддати ўзгартирилди

Архив ҳужжатларига масъулиятсизлик учун жарима!
Архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш, улардан фойдаланиш, архив ва идора архивлари хизматини тақдим этиш тартибини бузганлик учун илк маротаба масъулият белгилаб берилди

Прокуратурага IT-мутахассислар керак
23.09.2016 йилдаги ЎРҚ–411-сон Қонуни билан "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиришлар киритилди

Norma.uz Telegramда ўзининг янгиликлар каналини очди
Энди Norma.uz порталидаги янгиликлардан улар эълон қилинган заҳоти хабардор бўлишингиз мумкин

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 23.09.2016 й. санасида эълон қилинди ва у 3 ойдан кейин кучга киради

Сайлов кампанияси фаоллашмоқда
2016 йил 20-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар муҳокама қилинди

Метеорология соҳаси ва АКТ
"Ўзгидромет" фаолиятида янги технологиялар жорий этилмоқда

Электрон ҳукуматнинг муаммолари ва истиқболлари
2016 йил 23 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни нормаларини самарали амалга оширишнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Паралимпиячиларга давлат мукофотлари топширилди
"Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди

Давлат харидлари бўйича электрон тизим янгиланиши: натижа ва ўзгаришлар
2016 йилнинг 27 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Мақоламизда бу борада қандай ишлар амалга оширилгани ҳамда қандай ўзгаришлар кутилаётгани ва натижа бизга нима бериши хусусида тўхталамиз

Савдо-саноат палатаси ишонч телефонларини ишга туширди
Ишонч телефонлари хизмати тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган

НҲҲ лойиҳаси: тиббий лицензия кимга берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг хусусий тиббий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси Қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш порталида эълон қилинди.

ICTSUMMIT-2016: натижа ва истиқболлар
Пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази”да ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Саммит бўлиб ўтди. Унда 300 дан ортиқ давлат идоралари раҳбарлари, ўнлаб хорижий давлатлардан эксперт ва тадбиркорлар иштирок этишди

Пойтахтимизда янги магистрал йўл қурилади
Юнусобод туманини Мирзо Улуғбек тумани билан боғловчи янги йўл ҳамда Бўзсув канали устида қуриладиган 510 метрлик кўприк лойиҳаларининг қурилиш ишлари бошланиш арафасида

«Norma» семинарга таклиф этади
«Norma» профессионал ривожланиш маркази навбатдаги бонусли семинарга тингловчиларни таклиф этади. Бу сафар экспорт-импорт операциялари бўйича тўғри ҳисоб-китоб ва солиқ солиш масалалари кун тартибига қўйилади

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди
16.09.2016 йил ЎРҚ-407-сонли “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди. Ҳужжат 6 ойдан кейин кучга киради

Тошкент вилоятининг ривожланиш дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 йилдаги 291-сонли қарори билан “2016-2018 йилларда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланганди

Тижоратни назорат қилиш бўйича ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2016 йилдаги 299-сон қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг алоҳида савдо шаклларини назорат қилиш бўйича қатор қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг табиий йўқотишлари қандай ҳисобланади
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2824, 2016 йил 15 сентябрь) билан Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тасдиқланди

Сурхондарё вилоятида бир қатор объектлар хусусийлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 300-сон “Сурхондарё вилоятида бўш турган давлат мулки объектларидан келгусида янада самарали фойдаланиш, уларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Таълим муассасалари янги тартибда аттестациядан ўтказилади
Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 1836-2, 2016 йил 9 сентябрь) билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади
2016 йил 9 сентябр куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

Қурбон ҳайит 12 сентябрь куни нишонланади
"Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарор имзоланди

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.