Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабардор қилганларга мукофот тўланади
Мукофот нақд пул ёки карталар бўйича тўлов шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилганлиги ёки пасайтирилганлиги, тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилганлиги, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималарнинг 20%ини ташкил этади.
Ўсимликлар ҳимояси соҳаси бўйича мутахассисларга сертификат берилади
Бу хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги Низомда кўрсатилган.
«Air Marakanda» «Самарқанд» халқаро аэропортини модернизация қилади
ДХШ тўғрисидаги битим амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан аввал бекор қилинганда «Air Marakanda» томонидан қурилган объектлар фақат «Uzbekistan Airports» АЖ ўтказилади.
Мактаблар рейтинги жорий этилади
Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Халқ таълими тизими ислоҳ қилинади
Тасдиқланган Халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур бошқалар қаторида, ўқитувчиларнинг ёшларга таълим ва тарбия беришдаги масъулиятини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб рағбатлантиришни назарда тутади.
Сирдарё вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди
Беш йил давомида ялпи ҳудудий маҳсулот ва саноат маҳсулотлари ҳажмини бир ярим баравардан кўпроқ ошириш режалаштирилмоқда.
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Қонун кучга кирди
Ҳужжатда трансплантация ўтказишнинг мақсад ва шартлари, унинг объектлари, донорлар доираси (тирик ва ўлик), донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари, аъзолар ва тўқималарни олиш шартлари белгиланган.
Ғалла бозор нархларида сотиб олинади
Президент Шавкат Мирзиёев 11 май куни ғаллачиликдаги ислоҳотларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Суғориш учун сув олиш лимитлари белгиланди
Сувни тежайдиган суғориш технологиялари “бир канал - бир тизим” тамойили асосида жойлаштирилади, суғориш мавсуми давомида сувдан самарали фойдаланиш ҳолати эса ҳар куни таҳлил қилиб борилади.
Пойтахтнинг иссиқлик таъминоти тизими ДХШ асосида модернизация қилинади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ шериклар сифатида иштирок этади. Хусусий шерик Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритилади.
Талабалар турар жойларини қуриш учун субсидия ажратилади
Субсидия талабалар турар жойларини қуриш учун ДХШ доирасида лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50%и миқдорида ажратилади.
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди
Унинг битирувчиларига Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети дипломи берилади.
1 майдан нималар ўзгарди
Norma.uz портали 2022 йил 1 майдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Ўзбекистон пойтахтини қандай ривожлантиришади
Тошкент шаҳрида мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифларни ўз ичига олган "Йўл харитаси" тасдиқланди.
Касалхонада даволанаётган болалар учун мактаб ташкил этилди
"Меҳрли мактаб"нинг мақсади - Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини ташкил этишдир.
Вазирлар Маҳкамасининг маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими нима билан шуғулланади
Унинг вазифалари орасида - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иши сифатини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини ташкил қилиш.
Президентнинг ихтисослаштирилган мактабларига қандай қабул қилишади
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қайта ташкил этилади
Марказнинг шифохона фонди 4-сон болалар клиник шифохонаси ва 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохоналарини қўшиб юбориш орқали 300 ўрингача оширилади.
Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолибларига мукофотлар миқдорлари аниқланди
Ўзбекистон спортчилари олтин медаль учун $5 000 миқдорида пул мукофоти оладилар.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилди
Улар орасида - “Ишга марҳамат” мономарказларида инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилиши.
Пенсия ва нафақаларнинг миқдорлари оширилди
Эндиликда, ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 633 000 сўмга тенг.
Ички туризм стратегик соҳага айланади
Ўзбекистон фуқаролари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисми қайтарилади.
Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланади
Президент томонидан 30.04.2022 йилдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар қандай қонунларни муҳокама қилишди?
Сенаторлар “Почта алоқаси тўғрисида”ги, “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқаларни маъқуллашди.
Жиззах вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди
Дастур аҳоли муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш қонун билан тартибга солинади
Қонунда органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган талаблар белгиланган.
Зоминда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади
Ихтисослаштирилган прокуратура табиатни муҳофаза қилиш ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан назоратни ўрнатади.
Қоракўлчилар ва ипакчиларга берилган имтиёзлар муддати узайтирилди
Молия вазирлиги республика бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 200 млрд сўм миқдоридаги кредит ресурсларини 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга тижорат банкларига 10% ставкада ажратади.
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.