1 мартдан компенсация тўлови барча имтиёзли тоифадаги шахсларга тўланади
Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100%и миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
«Гранд Мир» меҳмонхонаси ортидаги ер участкаси тақдири Олий суд томонидан ҳал этилади
Миробод кўчасидаги «Боғсарой» маҳалласидаги ер участкаси муаммосига яна бир назар солсак. У ерда қурувчи «MASTER BULDING CAPITAL» МЧЖ реставрация қилмоқчи бўлган биносини бузиб ташлаган, энди эса бўшаб қолган ер участкасига ўзбошимчалик билан эга чиққан ҳолда болалар боғчасига ва иккита кўп қаватли уй-жойга хавф соладиган даражада яқин масофада тўққиз қаватли тижорат биноларини қурмоқчи бўлиб туманда яшовчилар билан судлашмоқда.
Парранда гўшти етиштириш учун субсидиялар миқдори оширилди
Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Юрак-қон томир касалликларини даволаш давлат назорати остида
Шу мақсадда кардиология хизматини 2022-2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Бир йилда 6,8 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълумотларига кўра, 26 249 нафар жисмоний шахсга (2020 йилда – 21 минг мурожаат) истеъмолчилар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатилиб, 84% ҳолатда ижобий натижага эришилди.
Ўзбекистонда авиаспоттингга рухсат берилди
Жорий йилнинг май ойидан бошлаб маҳаллий ва хорижлик ҳаваскорлар ҳамда профессионал авиаспоттерлар учун мусобақалар ўтказилади.
Эндокринология хизматининг янги вазифалари белгиланди
Улар орасида - соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва бошқариш дастурларини амалиётга жорий этиш, онлайн регистр тизимини жорий этиш орқали ҳар бир бемор ҳолатининг мониторингини юритиш.
Ёшлар ишлари агентлигига янги ваколатлар берилди
Агентлик ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизимига киритилди ва унинг шу соҳадаги ваколатлари белгиланди.
Сенатнинг XXIII ялпи мажлиси 3 февраль куни бўлиб ўтади
Сенат кенгашининг мажлисида Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисини 2022 йил 3 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Навбатдаги мажлисда 8 та қонуннинг кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Оролбўйида экологик инновациялар жорий қилинади
Минтақада “драйвер” кластерлар ташкил этилади, экотизимларни бошқаришнинг самарали усуллари, айниқса, табиий ресурсларни тежовчи самарали янги технологиялар жорий қилинади.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини кенгайтириш дастури қабул қилинди
Дастур йўналишлари орасида - йирик инвестиция лойиҳалари бўйича халқаро тендерларда маҳаллий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларнинг қатнашишини таъминлаш.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар ажратилади
Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм миқдоридаги маблағлар Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказиб берилади.
Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
У Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар, пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди
У мамлакатимизнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, қишлоқ ва маҳаллаларни янада обод қилиш, қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини шакллантиришга йўналтирилган.
Давлат кадастрлари палатасининг функциялари кенгайтирилди
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Тадбиркорлик инфратузилмаси қандай ривожлантирилади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жaмғapмaлapи ташкил этилмоқда.
Фармацевтика тармоғига имтиёзлар берилди
Маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади.
“Заковат” ўйини ғолиблари ОТМга имтиҳон синовларисиз қабул қилинади
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган "Заковат" стипендияси таъсис этилади.
Хорижий тилларни ўрганишга - 15 млрд сўм
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига бир марталик молиявий кўмак Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси томонидан амалга оширилади.
«Улуғбек» жамғармаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашни кенгайтиради
Истеъдодли йигит-қизлар жамғарма томонидан ташкил этиладиган курсларда бепул таҳсил олади. Шунингдек, «Истеъдодли ёшлар ахборотномаси» илмий-амалий электрон журнали ҳамда «Мирзо Улуғбек ворислари» электрон портали ташкил этилади.
“Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхоналарга имтиёзлар берилди
Уларга кредитлар бўйича муддатлар узайтирилади, фоиз харажатларининг бир қисми қоплаб берилади, табиий газ учун мавжуд қарздорликни узайтириш имконияти тақдим этилади.
Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилади
Амалга оширилаётган ишлар бўйича мониторинг юритиш мажбурияти Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юклатилди. Тупроқ таркибини инобатга олиб чўл ва шўр тупроққа мослашган ўсимлик турлари экилади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилди
Сотувчига ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар белгилаш тақиқланади.
МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди
Жорий йил учун инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
Халқ таълими ходимлари малака ошириш курсларида қатнашади
Курслар мақсади - касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимларни оширишни таъминлаш.
Давлат хизматлари марказларига янги функция қўшилди
Эндиликда улар йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш билан шуғулланадилар.
Етим болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш “Меҳр дафтари” тизими орқали амалга оширилади
Бу тизим етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси бўлади
Унинг вазифалари орасида - ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.